Жаҳонгир Маматов׃ “ОҚ УЙ” туркумидан

Бу ҳам бир фикр

Америка ажойиб диёр. Истасам президентни мақтайман ёки танқид қиламан, истасам ҳукуматни. Агар танқидий фикрим бўлса, истасам ўзбек тилида ёзаман, истасам инглиз тилида ёзиб миллий телевидениелардан бирига электрон хат қилиб жўнатсам, шу куниёқ ўқиб беришади. Ўзбекистондаги каби биров келиб таъқибга олмайди ёки нега ҳурматли юртбошини танқид қилдинг деб қувғин этмайди. Юрагингдаги гапни очиқ айтишга нима етсин! Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОҚ УЙ туркумидан

ОҚ УЙГА ОБАМА КИРАДИ

Президентликка номзод Барак Обама сўровлар ва олдиндан овоз бераётганларнинг, матбуотнинг хулосаларигакўра Оқ уй остонасида. Остонадан ким ичкарига кириши ҳақида узил кесил айтилишга 11 кун қолди.

Тимсоли эшак бўлган Демократик партия ҳам, тимсоли фил бўлган Республикачилар ҳам аслида демократлардир. Яъни партиянинг номидаги “Демократ” сўзи фақат Обама тарафдорлари демократ деганини англатмайди. Аслида ҳар икки партия ҳам бир-бирига яқин. Фақат биттаси демократиянинг чап томонида ва иккинчиси ўнг томонида. Шунинг учун ҳам баъзан Демократик партияни сўлчилар ва Республикачи партияни ўнгчилар дейишади. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ ОҚ УЙ

9. Манфаатлар доираси

Оқ уй тарихан Туркистон (Ўрта Осиё – Марказий Осиё) билан жиддий қизиқмаган. Баъзи сиёсатчилар бунга Буюк Британиянинг Жанубий Осиёдан мағлубона қайтиш тарихи сабаб десалар, баъзилар ҳатто гапни Искандарга қадар олиб бориб боғлайдилар.

Менимча, минтақа Оқ уйнинг манфаатлари доирасига тушмаган, холос. Агар тушганда эди, биров натижага эриша олмаган Афғонистондаги каби Ўрта Осиёни ҳам назардан чета қолдирмас эди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ ОҚ УЙ

8. Аския оқшоми
2001 йилдан олдин қaндай нашр бўлмасин, Оқ уйда ўз мухбирини сақлаши мумкин ёки бу ердаги ҳар қандай анжуманга истаган одамини юбора оларди. Аммо 2001 йилнинг сентябридаги террор ҳужуми дунёнинг аравасини бошқа йўлга солгани каби бу масалада ҳам ўзгариш қилди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: ОҚ УЙ

7. Журналистнинг қадри

13 июн куни Президент Буш ва хотини, собиқ президент Билл Клинтон ва умр йўлдоши, Оқ уйни эгаллашга даъвогарлар – Барак Омаба ва Жон Маккейн, демократлару республикачилар, мустақиллару яшиллар, хуллас ҳамма сиёсатчиларни битта воқеа бирданига бирлаштирди.

Бир-бирига душман кўзи билан қарайдиган телевидение каналлари ва радиолар ҳам бирданига дастурларини бекор қилиб, битта воқеа ҳақида гапира бошладилар. Рақобатдош газеталардан тортиб, уларнинг интернет сайтларига қадар ҳаммасида шу воқеа асосий ўринни эгаллади. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ ОҚ УЙ

6. Президентга ишончсизлик

2008 йилнинг 4 март куни АҚШ президенти Жорж Буш (George Bush) ва вице-президент Дик Чейни(Dick Cheney)ни “Конституцияга қарши жиноят қилганликлари” учун қамоққа олиш борасида Вермонт штатининг икки шаҳарчаси- Браттлеборо и Малборода сайлов ўтказилганди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ ОҚ УЙ

5. Асирнинг алами ичида

Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар аскар эмас, деган гап бор. Албатта бу бўрттирилган ибора. Лекин АҚШ президентлигига номзод Жон Маккейн (John McCain) учун эмас. Ёши етмишдан ошганига қарамай қайта-қайта сайловга кирган бу сенатор учун адмирал бўла олмагани жуда изтиробли кечганга ўхшайди. Унга саломатлиги туфайли адмирал унови берилмаган ва капитан сифатида ҳарбиятдан истеъфога кетган. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: ОҚ УЙ

4. Биноси эмас, обрўйи баланд

Бир куни Тошкентдан келган меҳмон билан Вашингтонни айланар эканмиз, у икки гапнинг бирида Оқ уйни кўрмоқчи эканини эслатарди. Ниҳоят Оқ уйнинг ёнига келганимизда, у ажабланиб қолди:

-Бу Салимбойваччанинг уйидан ҳам кичик-ку?

-Салимбойваччанинг уйини кўрганим йўқ, аммо Оқ уй ташқи томондан кичик кўрингани билан, ичкариси жуда катта,-дедим. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ ОҚ УЙ

3. Кеннеди клани

Оқ уйда ҳамма президентларнинг суратлари осиб қўйилган. Ҳаммаси ҳар турли. Ораларидан фақат баъзиларининг номлари жуда машҳур ва баъзиларининг номларини эса биров билмайди ҳам. Кимдир фавқулодда хизматлари билан тарихда қолган бўлса, кимдир мураккаб шароитлардаги мураккаб фаолияти туфайли тилга тушган. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ ОҚ УЙ

2. Қора танли учун оқ йўл

Америкада сайлов кампанияси давомида ҳамма номзодлар “Мен президент бўламан!” дейдилар. Бу оддий ҳол. Аммо кимдир “Бу сайловда фалончи ютиб чиқади” деса, “У масхарабозликни бўйнига олибди” дейишади. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ ОҚ УЙ

1.Хоинлик ва қаҳрамонлик

Ўзбек зеҳнияти бўйича ўтакетган айёр ва маккор одам тулкига қиёсланади. Ёмон одам ҳақида “Тулки каби тумшуғидан илинди” дейишади ёки “Кўзбўямачи тулки бўлади, халқ ичида кулги бўлади”, деган каби ўнлаб мақоллар бор. Айниқса, бировни ерга урмоқчи бўлишса, “Ит олган тулкидек шумшайганига қаранг”, деб сўкишади. Continue reading