“Обод қишлоқ”дан мақсад – пул ишлаш”

“Люстрацияга муҳтож мамлакатда президент қизи Конституцияни ўрганмоқда”

Жаҳонгир Муҳаммад

Жаҳонгир Муҳаммад

Сарвар Усмон/Озодлик Биринчи президентнинг тўнғичи қамоқхонада Ўзбекистоннинг Асосий қонунини нима мақсадда ўрганмоқда? Каримов ҳатто ўз фарзандини аямайдиган одил раҳбар эдими ёки амал курсисини ҳатто ўз фарзандидан қизғанадиган бахил одам эдими? Нима учун бош прокурорлар қамалавераяпти? Нима учун Ўзбекистонда люстрация ўтказилиши керак?

Журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат шу саволлар атрофига қурилди.

https://www.ozodlik.org

Президент отасини танқид қилган қиз ва “сиёсий”нинг “диний”чалик кўрилмаётгани тўғрисида

Сарвар Усмон/Озодлик. Сарлавҳа биринчи қисмининг аниқроқ шакли бундай бўлади: Президент отасининг қарори тўғри эканлигига шубҳа билдирган қиз… Сарлавҳанинг иккинчи қисми Суриядан олиб келинган аёллар ва болалар билан боғлиқ. Журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги суҳбатга беихтиёр “кўпик” ҳам аралашиб кетди. Нега кўпик, кўпик нима учун тирноқларга қамалди? Бу савол жавоби ҳам OzodNazarнинг қуйида тинглайдиганингиз янги сонида…

OzodNazar: “Ўзбекистонда ҳам президент бўла олгудай қизиқчи бор”

Гапни Украина президенти сайловидан бошлаб, суҳбатдошимиздан “Агар Ўзбекистонда ҳам Украинадагидай сайлов ўтказилса, ўзбек қизиқчилари орасида ҳам президент бўла оладигани борми?” деб сўрадик.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича, ўзбек қизиқчилари орасида ҳам президент бўлгудайлари бор.

Ким ўша қизиқчи, дейсизми? Жавоб – суҳбатнинг ичида.
https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29857032.html

“Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққан эди”

Сарвар Усмон/Озодлик. Ёзувчи Эврил Туроннинг (Мамадали Маҳмудов) Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззах вилоятига кўчириш тўғрисидаги таклифи ўзбек жамиятининг турли қатламларида вақти-вақти билан кўтарилиб турадиган мавзуни кенгроқ кўламда яна кун тартибига чиқарди. Бугунги суҳбатдошимиз Жаҳонгир Муҳаммаднинг эслашича, пойтахтни кўчириш масаласи мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам муҳокама қилинган эди.

Муҳокама қилинган эди, лекин…

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29713152.html

Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича…

Комиловнинг Каримов ҳақидаги баёноти ва Ортиқхўжаевнинг Трампдан фарқи ҳақида

Сарвар Усмон/Озодлик. Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов туғилган кун арафасида, 29 январь куни Германиядаги энг йирик етакчи кундалик “Зюддойче цайтунг” газетаси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ўтказилган суҳбатни эълон қилди.

Газетага берган интервьюсида жаноб Комилов Ислом Каримов тўғрисида бундай деган:

“Президент Каримов Ўзбекистон учун кўп ишлар қилди, бу айниқса, мустақилликни ҳимоя қилишда, унинг айрим тамал тошларини қўйишда кўринади. Бироқ у бошқа давр эди ва жаноб Каримов ҳамма нарсани шахсан назорат қилган. Бу тизим доирасида ҳеч ким ҳеч нарса қила олмас эди. Ҳатто бундай мавзуни муҳокама қилиш қийин бўлган”.

OzodNazarнинг бугунги меҳмони, журналист Жаҳонгир Муҳаммад суҳбат давомида ташқи ишлар вазирининг шу гапларига эътибор қаратди.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича, Абдулазиз Комиловнинг бу гаплари кўп нарсани тушунтириши мумкин бўлган баёнотдир…

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29746290.html

Oзодназар

Hurriyatнинг The New York Timesдан фарқи ва President.uz ҳақида

Сарвар Усмон/Озодлик. Сарлавҳага чиқарилган мавзулар ва умуман ўзбек матбуотининг бугунги аҳволи тўғрисида АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатлашдик.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29713152.html

 

Мирзиёев 2018 да нималарга эришдию нималарни бой берди?

Сарвар Усмон/Озодлик  OzodNazarнинг ортда қолаётган йилдаги энг сўнгги сони меҳмони – журналист Жаҳонгир Муҳаммаддан Ўзбекистон президентининг 2018 йилдаги уч ютуғи ва уч ютқизиғи нималардан иборат эканлигини сўрадик. Суҳбат тошкентлик қизчанинг Қорбобога мактубидан бошланди ва албатта, Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаати ҳам тилга олинди.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29683023.html

Эврил Турон -Турк дунёсининг чинори

Сарвар Усмон/Озодлик Кейинги икки кун Ўзбекистон қамоқхоналарида 17 йил ўтириб чиққан таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) билан боғлиқ икки йирик янгилик пайдо бўлди: 14 ноябрь куни ЎзА ахборот агентлиги адиб билан ўтказилган суҳбатни эълон қилди. 16 ноябрь куни эса, Эврил Туроннинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзолиги тикланди.

Шу ва куннинг бошқа баъзи воқеаларини АҚШДа яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан муҳокама қилдик.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29604701.html

АЭСнинг бошига лотин алифбосининг куни тушмайдими?

Сарвар Усмон/Озодлик Сарлавҳага чиқарилган саволни OzodNazarнинг бугунги сонида АҚШда яшайдиган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берганимиз йўқ. Лекин суҳбат давомида АЭС билан лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбоси ўртасида қандайдир бир қонуний боғлиқлик борлиги кўриниб қолди.

Суҳбатни тингланг.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29565366.html

“Янги Каримов даври бошлангандай кўринаяпти”

Пора билан қўлга тушган депутат Олимжон Тўхтаназаров, қамоқхонадан уйига чиқарилган Гулнора Каримова, масжиддан бўшатилиб, юқори лавозимга кўтарилган Одилхон қори Исмоилов. Булар OzodNazarнинг бугунги сонида журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан тилга олинган шахслардир.

Куннинг информацион манзарасини белгилаб берган бу уч киши билан боғлиқ уч воқеа, суҳбатдошимиз фикрича, Ўзбекистоннинг бугунги сиёсий-ижтимоий ҳаётини деярли тўлиқ тасаввур қилиш учун етарлидир.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir/29521600.html

Репрессиядан Реабилитацияга

“Каримов қатағонлари тан олиниб, қурбонлар реабилитация қилиниши лозим”

Сарвар Усмон/Озодлик Сарлавҳага чиқарилган талабини OzodNazarнинг бугунги меҳмони, АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги суҳбати давомида айтди. Бу талаб дастлаб суҳбатдошимиз ўз маслакдаошлари билан куни кеча ёйинлаган мурожаатномада битилган.

Ҳужжат муқаддимасида бундай дейилган:

“БМТ, халқаро ташкилотлар, демократик давлатлар, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари – ўзбек мухолифати, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар ва бошқалар йиллар давомида Ислом Каримов режими даврида сиёсий репрессиялар ўтказилганини ҳужжатлар билан исботлаб келдилар.

Шу даврда сон-саноқсиз фаоллар ва диний эътиқод вакиллари ўз фикри, сўзи, эътиқоди учун қамалгани, ўлдирилгани, қатағон қилингани, қувғинга учрагани, бўҳтонларга маъруз қолгани, бир қисми чет эллардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгани инкор этилмас фактдир”, деб бошланади Жаҳонгир Муҳаммад эълон қилган мурожаатномада. Continue reading

“Озодлик” радиосида

Жаҳонгир Муҳаммад: Мирзиёевга айтарингизни айтиб олишга икки йил вақт қолди, кейин кеч бўлади

Сарвар Усмон/Озодлик. Кейинчи? Кейин нима бўлади? Нима учун қолган вақт икки йил, холос? OzodNazarнинг журналист Жаҳонгир Муҳаммад меҳмони бўлган бугунги сонини тингласангиз, юқоридаги саволлар жавоби ўз-ўзидан англашилади. Айтганча, 61 ёш билан 80 ёш орасидаги фарқ ҳақида ҳам сўз бор суҳбатда. (Сўз фарқнинг 19 йил эканлиги тўғрисида эмас, албатта…)

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29392317.html

“Ёмон” ҳоким, “яхши” вазир…

Маошларини бир неча фоиз эмас, балки бир неча баробар ошириш зарур!

Сарвар Усмон/Озодлик. Самарқанд вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келган 52 яшар Туробжон Жўраевнинг 10 июль куни қўлга олиниб, устидан жиноий иш очилгани ортда қолаётган ҳафтанинг энг йирик воқеаларидан бири бўлди.

Тугаётган ҳафтада Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жамоатчилик, айниқса ўқитувчилар кутмаган бир баёнот билан Фейсбук саҳифасида чиқиш қилди. Шуниси қизиқки, вазир ўртага ташлаган таклифга ўхшаш ғоян тўғрисида бугунги суҳбатдошимиз, АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад аввалги суҳбатлардан бирида гапирган.

Озодликка кейинги кунларда қилинган бир мурожаат эса, бугунги суҳбатдошимиз аввал тилга олган яна бир масалага қайтишимизга сабаб бўлди.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir/29363752.html

Савол – жавоб

Паспортсиз яшайдиган америкаликлару Мирзиёевни ҳайрон қолдирган амалдорлар ҳақида

“Озодлик”/Сарвар Усмон: 1 июлдан Ўзбекистонда нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати битади. Шу муддатгача эски нусхадаги паспортини топшириб, ўрнига биометрик паспорт олмаганлар уч минимал иш ҳақи миқдоридаги жарима билан жазоланиши мумкин. Шу муносабат билан АҚШда яшаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммаддан америкаликларнинг паспорти тўғрисида сўрадик.

“Мирзиёевни ҳайрон қолдирган амалдорлар” – бугунги OzodNazarда тилга олинган яна бир катта мавзудир.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29278536.html

Саволларга жавоблар

Ўшанда МХХнинг тепасида ўтирган одам ҳали ҳам тепада

Сарвар Усмон/Озодлик. Сарлаҳага чиқарилган ва чиқарилмаган мавзулар АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда тилга олинди. Суҳбатнинг баъзи нуқталари:

02:58 – “Милиция” деганда одамлар ижирғанадиган бўлиб қолган;

10:06 – Ўзбекистонда ушлайди, қамайди, уради, таҳқирлайди, кейин қуйиб юборади – ҳамма хурсанд;

10:38 – Бобомурод Абдуллаевни ушлашга санкция берган Р. Иноятов бугун Сенатда ўтирибди;

15:40 – Эртага 200 киши кўчага чиқиб намойиш қилсин, реформаларнинг баҳосини кўрасиз;

20:30 – Бугун Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати хароб аҳволда…

Continue reading

“Озодлик” радиоси:

“Ҳар бир ҳокимга еттитадан махсус тўн тикилади…”

Нега 7 тадан? Нима учун 6 тадан ёки 8 тадан, боринг ана, ҳисобга тўғрилаб 10 тадан эмас? Нима учун ўша тўнлар махсус тикилади? Хослиги нимада? Бу саволларнинг жавоблари АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат таркибида.

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.

Саволларга жавоблар

Иноятовнинг МХХси билан Абдуллаевнинг ДХХси орасида нима фарқ бор?

“Озодлик”, 3-апрел, 2018/ Сарвар Усмон/ Президент Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизматини ислоҳ қилиш ҳақида, бу хизмат тўғрисида қонун қабул қилиш лозимлиги ҳақида гапира бошлаганидан, айниқса, хизматнинг кўп йиллик раиси Рустам Иноятовни эгаллаб турган лавозимидан озод қилганидан сўнг ўзбек жамиятида МХХнинг вазифалари ва иш усуллари тубдан ўзгаради, деган фикр пайдо бўлган эди.

Бироқ Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг куни кеча қилган чиқиши сарлавҳага чиқарилган саволни пайдо қилдики, уни ва бошқа саволларни АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29142546.html

Савол-Жавоб

“Каримов бир пайтлар қўшниси билан почча талашган эди”

Сарвар Усмон/Озодлик. Ислом Каримов даврида қўшни Тожикистон билан музлаб қолган муносабатларнинг Шавкат Мирзиёев даврида эриши, ҳуқуқ-тартибот органларидан бирин-кетин сурилаётган қариндош-уруғлар ҳамда информацияни адекват қабул қилиш маданияти ҳақида суҳбатлашдик АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29096672.html

Сериал сериали

“У Каримовни қутқазиб, ҳал қилувчи рол ўйнаганди?”

“Озодлик”/Сарвар Усмон. “Аҳмадбой” устидан чиқарилган ҳукм адолатлими? Бу иш бўйича қўлга олинган мулклару 12 млн. доллар эгаларига қайтариладими? Сериал можароси давомида қай томон ҳақу қай томон ноҳақ бўлди? Миллат номидан, халқ номидан гапиришга ким ҳақли?

Шундай саволлар атрофида бўлди журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги суҳбат.

Сарлавҳага чиқарилган гапдаги “У” ким? Жавоб суҳбатнинг охирроғида.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29057135.html

Саволларга жавоблар

МХХ раиси ўзгарди. “Идора”нинг ўзи ҳам ўзгарадими?

Сарвар Усмон/Озодлик. Ёши 73 га кирган одамнинг хизматдан кетиши, бир қарашда, ҳеч қандай воқеа эмас: кекса одамга дам бериш, уни пенсияга чиқариш мутлақо табиий амалдир. Бироқ Рустам Иноятовнинг МХХ раиси лавозимидан кетишини жамоатчилик фавқулодда воқеа сифатида қабул қилмоқда. Нега шундай? Бу ва бошқа саволларини OzodNazar АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берди.

Continue reading

Ўзбекистон ўзгармайди…(ми?)

Мирзиёевнинг ҳокимлари билан Худоёрхоннинг ҳокимлари ўртасида фарқ борми?

Сарлавҳага чиқарилган саволни АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тошлоқликлар шаънига айтган ҳақорати муносабати билан бердик. Суҳбатдошимиз бошқа бир мавзу юзасидан фикр билдирар экан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимларидан эшитгани – бир янгилик билан ҳам ўртоқлашди.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/28998150.html

Ватан ва ватанизм

“Каримовни уч-тўртта олим алдаб қўйган эди”

Сарвар Усмон/Озодлик. Ватан нимаю Ватанизм нима эканлиги, фуқаропарвар бўлиб бораётган ҳукумат, ЎзАнинг ўзгариб бораётган стилистикасию шошма-шошарликни ёқтирмайдиган тил ҳақида гаплашдик АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан OzodNazarнинг бугунги сонида.

https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar/28978977.html

 

Ҳамма бир томонга ўтса…

“Озодлик” радиоси/Садриддин Ашур. OzodnazarPlus эшиттиришининг бугунги меҳмони АҚШда яшаётган ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан инқилоб ясаш керак эмас деди. Жаҳонгир Муҳаммад назарича, президентнинг бу мажлисда айтган гапларининг 90 фоизи унинг бир йиллик фаолияти даврида бир неча марта айтилган.

“Президентнинг бу чиқишидан сўнг, менда кўпчилик гўёки қайиқнинг бир томонига ўтиб олгандай таассурот уйғотди. Бундай ҳолатда қайиқ бир томонга оғиб қолади ва бу хатарли”, дейди Жаҳонгир Муҳаммад.

Журналист фикрича, президент айтган жуда кўп муаммолар бир қўнғироқ билан ҳал қилиш мумкин бўлган:

“Масалан, вилоятлар орасидаги беҳисоб постларни Ички ишлар вазирига телефон қилиб, “йўқот бу постларни” деб айтса масала ҳал эди. Ёки журналистлар учун махсус университет очиш шарт эмас, унинг ўрнига барча редакторларни йиғиб “муаммоларни очиқ ёзинглар” деса тамом вассалом, зўр журналистларни ана ўшанда кўрасиз”, дейди Жаҳонгир Муҳаммад.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/28935102.html

OzodNazar: Karimovdan qolgan madaniyat

Jahongir Muhammad: “Karimov “Bu xalqning onasini…” deb so‘kkanida biz jurnalistlarni to‘plagan edik”

Sarvar Usmon/Ozodlik: O‘zbekistondagi katta-kichik hokimlarning urong‘ich va so‘kong‘ichligini AQShda yashayotgan jurnalist Jahongir Muhammad “mustaqillik madaniyati”, deb atadi.

Xo‘sh, bu “madaniyat”dan qutulsa bo‘ladimi?

Qutulish uchun nima qilish kerak?

Shu haqda so‘z bo‘ldi bugungi OzodNazarda. O‘zbekiston-Janubiy Koreya munosabatlari esa, suhbatning yana bir mavzui.

https://www.ozodlik.org/a/28870567.html

Mirziyoyevning ustozi kim?

Mulohaza, mushohada, muhokama

Mirziyoevning ortidan O’zbekistonga Amerikadan kimlar ketdi?

Sarlavhaga chiqarilgan savolga AQShda yashayotgan jurnalist Jahongir Muhammad o’zida bor javobni berdi. Lekin uning javobi to’liq bo’lmasligi ham mumkinki, savolni Siz tinglovchi uchun ham ochiq qoldiramiz: Mirziyoevning ortidan O’zbekistonga Amerikadan kimlar qaytdi? Javobingiz bo’lsa, yozing.

Bugungi OzodNazarda suhbatdoshimiz muhim bir yangilik bilan o’rtoqlashdi.

https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar/28786846.html

OzodNazar

Butun hokimiyat Mirziyoyevning o’z qo’lida

Prezident Shavkat Mirziyoevning 19 sentyabr kuni BMT Bosh Assambleyasida so’zlagan nutqi yuzasidan fikrlari bilan OzodNazar mehmoni, AQShda yashayotgan Jahongir Muhammad o’rtoqlashdi.

https://www.ozodlik.org/a/28746927.html

 

OzodNazar

“Каримовнинг ҳайкали одамнинг тошга айланиши рамзи бўлиб кўринди”

Бундан 26 йил муқаддам, 1991 йилнинг 31 августи – Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган кунда Олий Кенгаш мажлиси ўтаётган залда ўтирган депутат, шу кунда АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги OzodNazarда кун воқеалари юзасидан ўз шахсий фикрларини ўртоқлашар экан, энг яқин тарихга ҳам қисқа экскурс қилди.

Continue reading

Ozod nazar

Jahongir Muhammad:

Kelajakning ko’zini ko’r qilishga hech kimning haqqi yo’q

Савол-жавоб

Мирзиёев 70 га тўлганда Ўзбекистонда бошқа президент бўладими?

Сарлавҳага чиқарилган саволни бугунги суҳбатдошимиз – АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бермадик – бу савол унинг айтганларидан пайдо бўлдики, уни Сиз тингловчига бераяпмиз. Савол жавоби устида ўйлар экансиз, суҳбатни тингланг. Суҳбатки, янги телеканал ҳақида, йилига тўрттадан китоб ёзадиган, иккитадан шогирд чиқарадиган ёзувчи-шоирлар ҳақида ва умуман, ҳар доимгидай, куннинг гаплари атрофида. Суҳбатни “Озодлик” радиоси муҳаррири Сарвар Усмон олиб борди.

https://www.ozodlik.org

Жаҳонгир Муҳаммад:

“Мирзиёевнинг бўйидан баландроқ сакрайдиган вақти келди”

Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини OzodNazarга билдирган ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад, президент Шавкат Мирзиёев асосий ислоҳотларни амалга ошириш ўрнига, майда-чуйда нарсалар билан ўралашиб қолмоқда, деган гапни айтди. Журналист фикрича, президент ўз имкони, ўз қудрати даражасидаги ишларни қиляпти, лекин энди шу пайтгача қабул қилинган қарор ва қонунларни ишлатиши, ҳамда бўйидан баландроқ ишларни қилиши керак. Жаҳонгир Муҳаммаднинг бу билан нима демоқчи бўлганини билмоқчи бўлсангиз, унинг ОzodNazarини тингланг. Суҳбатни журналист Садриддин Ашур олиб борди.

ozodlik.org

Футбол ва “Сиёсий футбол”

Наҳотки, Мирзиёев Ниёзовни эслатса?!

Сарлавҳага чиқарганимиз янгиликлар юзасидан саволларни АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик. Суҳбатдошимиз, сиёсий футбол янгиликлари муносабати билан Президент Мирзиёевни тилга олар экан, негадир Туркманбошини эслади. Наҳотки, Мирзиёев Ниёзовни эслатса?! Суҳбатни тинглаб, ўзингиз хулоса чиқаринг…

https://www.ozodlik.org/a/28546655.html

Саволларга жавоблар

Ислом Каримовнинг портретини Cиз қандай чизган бўлардингиз?

Ўзбекистон Санъат академияси мамлакатнинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун профессионал рассомлар орасида танлов эълон қилди. АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад Каримовнинг портретини шу пайтгача сўз билан чизиб келган одам. “Бас, танлов эълон қилинган экан, қалам ёки бўёқ билан қандай чизган, марҳумнинг ташқи кўринишидаги қайси жиҳатларни бўрттириб кўрсатган бўлардингиз?” деб сўрадик суҳбатдошимиздан.

Суҳбат давомида, албатта, куннинг бошқа мавзулари ҳам кўтарилди.

https://www.ozodlik.org/a/28480686.html

OzodNazar:

 “Кучли лидер миллатни дунёга мақбара билан танитмайди” 

Марҳум президент Ислом Каримовнинг мақбарасига миллий гвардиядан доимий қўриқчи қўйилиши, ўзбекистонлик кам таъминланган оилаларнинг ипотека кредити олишдан маҳрум эканлиги ҳақида АҚШда яшаётган ўзбекистонлик ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад OzodNazar да ўз фикрларини билдирди. Суҳбатни журналист Садриддин Ашур олиб борди.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarда билдирган айрим фикрларидан иқтибослар:

“Кучли лидер бир миллатни, бир халқни дунёга кўрсатаман деса, уни мақбара орқали кўрсатиши керак эмас…”

“Мирзиёевнинг ўзи ҳамма соҳанинг дабдаласи чиқиб кетганини такрор-такрор айтяпти, лекин Каримовнинг ўзи буюк, қани мантиқ?…”

“Ўзбекистонда ҳозир жуда катта гапириляпти, лекин амалда ҳеч нарса бўлмаяпти”… Continue reading

Ўз пилласига ўралиб қолиш ва исён ҳақида

Жаҳонгир Муҳаммаднинг “Озодлик”даги озод назари

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борган.

Ҳамоҳанг… хом оҳангми?

Саволларга жавоблар

Ўзбекистон Президенти табригидаги “хом оҳанг”ларга АҚШда яшаётган синчков журналист Жаҳонгир Муҳаммад эътибор қаратибди. Уни суҳбатга тортган OzodNazar эшиттириши эса, табрикномадаги сўзларни санади: роппа-роса 318 сўз ишлатди Мирзиёев ўз табрикномасида. Олдинги президентнинг сўнгги Наврўз табригида эса, 829 та сўз ишлатилган эди.

Хом оҳанглар, сўзлар миқдори, табрикнинг юзасидагию замиридаги маънолар муҳокамасини тингланг.

http://www.ozodlik.org/a/28382560.html

“Озодлик”нинг “ОзодНазари”да

ozodnazarjmМирзиёев тепаяпти, лекин ҳеч ким тебранай демаяпти

Эшиттиришнинг бугунги меҳмони, АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад сарлавҳа таркибидаги “тепаяпти”, “тебранмаяпти” сўзларини ишлатгани йўқ. Лекин фикрлари замирида ўзбекнинг ўша эски матали мазмуни бор. Хўш, нега одамлар тебранай демаяпти? Суҳбатдошимизнинг айтишича, у ҳозирча бу савол жавобини топгани йўқ. Балки, Сиз биларсиз бу савол жавобини?

http://www.ozodlik.org/a/28329369.html

“Озодлик” радиосида

ozodnazarjm“Мирзиёев МИРЗИЁЕВ бўлиб олганида Каримовнинг кераги бўлмай қолади”

АҚШда яшаётган ўзбекистонлик сиёсий муҳожир, журналист Жаҳонгир Муҳаммад Ислом Каримов билан Шавкат Мирзиёев ўртасидаги фарқлар ва ўхшашликлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Икки президент ўртасидаги фарқлардан бири уларнинг қайси уй ҳайвонини халқ фаровонлиги гарови, деб билишида ҳам бўлиб чиқди…

http://www.ozodlik.org/a/28263541.html

Ифтихор мукофоти лауреати Дадахон Ҳасан “Озодлик”да

dadakhan_hasan.jpg“Сочларимни оқартириб юборди-ку!”

Сўнгги 5 ойдан буён АҚШда – фарзандларининг уйида меҳмон бўлиб турган шоир ва хонанда Дадахон Ҳасанов бугун OzodNazar меҳмони бўлди.

Эрта ўтиб, индинга Ўзбекистонга қайтаётган суҳбатдошимиз билан шу куннинг мавзуларида енгил гурунг қурдик ва шу аснода сарлавҳага чиқарганимиз янгиликни билдик…

http://www.ozodlik.org/a/28254875.html

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

ozodnazar“Мирзиёев Каримовнинг командасидан қутулаяпти”

“Zeromax” компанияси собиқ бош ижрочи директори Миродил Жалоловнинг озодликка чиқарилиши, Салим Абдувалиевнинг Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланиши бир қатор саволларни пайдо қилдики, уларнинг жавоби узоқроқдан кўринармикан, деб ўйлаб АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан боғландик.
http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-jahongir-salimboy/28217544.html

“Озодлик”да янги рукн: Мирзиёевга таклифлар

jm_12-6-2016Жаҳонгир Маматов бироз ошириб юбормадими?

Куни кеча Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев сайловолди кампанияси давомида Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи сифатида бир қатор ташаббусларни бошладики, натижада нафақат мамлакат ичида, балки ташқарида яшаётган ўзбекистонликларда ҳам умид учқунлари пайдо бўлди. Бу фикрга мамлакатнинг янги раҳбарияти номига битилган таклифлар далил бўла олади. Зеро, қабул қилинишига ишонч бўлмаса, ҳеч кимдан таклиф чиқмайди.

Озодлик радиоси ана шундай таклифлар учун минбар беришга қарор қилди. Бу минбардан ҳар бир ўзбекистонлик фойдаланиши, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини кўпчилик билан ўртоқлашиши мумкин.

Continue reading

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

samandarquqonovЖаҳонгир Муҳаммад: Самандар Қўқоновни озод қилмаслик, режимнинг юз қаросидир!

“Роғун ГЭСи қурилишининг асл мақсади ва унинг минтақага келтирадиган зарари ҳақида”. Кейинги йиллар учун характерли бўлиб қолган бундай сарлавҳа Ислом Каримовнинг ўлими ортидан бирдан илиқлаша бошлаган Тошкент-Душанбе муносабатлари фонида кутилмагандайроқ туюлди. Демак, Тошкент Роғун масаласида ўз позициясини ўзгартирмабдида? Ёки гап бошқа ёқдами?

АҚШда истиқомат қилаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича, бошқа ёқда…

Суҳбат ўзбекнинг торайиб бораётган бағридан бошланди.

http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar-jahongirmamatov/28090856.html

 

Сарвар Усмон

sarvarusmonЎзбек ҳокимияти (калейдоскопи) да эски мулозимларнинг янги юзлари кўрина бошлади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги мажлисига Ўзбекистон делегациясини Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов бошқариб боради.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 2-3 ноябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган бош вазирлар кенгашида 10 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Бош вазир Шавкат Мирзиёев Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтадиган учрашувга ўзи бормай, ўринбосарини жўнатаётгани Ислом Каримовдан кейин кузатилаётган ва тобора тенденция кўринишини касб этаётган янгиликдир.

Continue reading

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

samandarquqonov“Сиёсий маҳбуслар Мирзиëевнинг имижига доғ бўлиб тушади”

Сарлавҳага чиқарилган гапни, OzodNazar меҳмони, АҚШда яшовчи таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад “қамоқда чириш” ваъда этилган Самандар Қўқоновнинг ҳамон қамоқда қолаëтганига муносабат билдираркан, айтди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Муҳаммад пойтахт Тошкентда доимий пропискага ўтиш жараëнинг бироз енгиллатилгани¸ хусусан¸ чет элликларнинг Тошкентда кўчмас мулк сотиб олиб¸ доимий пропискага киришларига изн берилганини мамлакатга хориж сармоядорларини жалб этиш йўлидаги Мирзиëев ҳукуматининг навбатдаги қадами сифатида баҳолади. Continue reading

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

JM_2016AvgustГулнора, Пахта, Туркистон ва Мирзиёев…?

OzodNazar меҳмони журналист ва сиëсий фаол Жаҳонгир Муҳаммад шу каби саволлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди. Суҳбатни журналист Замира Шукур олиб борди.

http://www.ozodlik.org/ OzodNazar

4 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғичи Гулнора Каримовага оид экани иддао қилинган мактуб кенг тарқади. Мактубда онасидан узр сўраб¸ бошқа бу аҳволда яшай олмаслигига ишорат қилган муаллиф¸ айни пайтда¸ Каримов ўлимидан сўнг Ўзбекистон ҳокимиятини эгаллаган шахсларга ҳам муносабат билдириб ўтади.

Асл муаллифи ким эканини аниқлаш имконсиз бўлган бу мактуб¸ 2013 йилга қадар Ислом Каримовнинг “вориси”¸ “ўзбек маликаси” деб кўрилган Гулнора Каримова тақдирига нисбатан жамоатчилик қизиқишининг ҳамон баланд қолаëтганини намойиш этди. Continue reading

“Озодлик” радиосида:

ozodnazar“Мен билган Мирзиëев ëмон одам эмас эди”

OzodNazarнинг бугунги меҳмони – АҚШда истиқомат қилаëтган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиëевнинг яхши ишлар қилишидан умидвор эканлигини изҳор қилди.

Жаҳонгир Муҳаммад 1990 йилда Шавкат Мирзиëев билан Ўзбекистон Олий кенгашида бирга фаолият юритган пайтларини эслаб, “мен билган Мирзиëев ëмон одам эмас эди”, деди.

Суҳбатдошга кўра, Мирзиëевнинг “Каримов ишдан кеткизган одамларни қайтаришида ҳам xайр бор”.

– Каримов ишдан ҳайдаганларнинг ҳаммасини ҳам ëмон одам, дея олмаймиз. Улар Каримов назарида ëмон одамлардир. Балки улар ишнинг кўзини билар¸ балки уларнинг қайтиши яхшиликдир. Мен Мирзиëев яхши ўзгаришлар қилишидан умидворман, деди суҳбатдош.

http://www.ozodlik.org/a/28000372.html

“Озодлик” радиосида

Жаҳонгир Муҳаммад: Конституция тўнтариши Ўзбекистонда давом этяпти

kitob-jm

http://www.ozodlik.org/

Шиорлар шаҳристони

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

“Озодлик” радиосида Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат

Суҳбатни Абдулла Искандар олиб борган

27 йиллик даврда Каримовдан бошқа Президентни кўрмаган бутун-бошли авлод етишиб чиқди. Бу авлод Каримов шиорлари, нутқ ва китоблари таъсири остида улғайди. Каримов оламдан ўтиб тарихга айланар экан¸ унинг гапи ва амали ўртасидаги тафовутни таҳлил қиламиз.

“Ўзбекистонда тинчлик” ëки Каримов даврида улғайган омма сленгида “За то тинчлик” деган шиор мамлакатдаги ҳар қандай муаммо ëки ҳақсизликни оқлаш учун самарали ишлатилмоқда¸ дейди ўз даврида бир муддат Каримов билан ишлаган собиқ депутат Жаҳонгир Муҳаммад.

Суҳбатдошга кўра каттароқ ёшдагилар СССР парчаланган ва мустақиллик эълон қилинган алғов-далғов замон, Каримов ҳокимиятга келган илк кунларни яхши эслашади.

– Бу авлод Каримовнинг ҳокимиятда қолиш учун берган аниқ ваъдалари, жумладан, 1991 йилда бош бармоғини кўтариб “августгача чиданглар, барака топкурлар, августда ҳаммаси “во” бўлади” ва 1992 йил январида, Тошкентдаги талабалар қўзғолонидан кейин айтган “мен Президент эканман, ноннинг нархи ошмайди!” деган сўзларини яхши эслайди. Амалда бу шиор талабалар шаҳарчасидаги эркин ëшларни тарқатиб юбориш учун ишлатилди¸ дейди суҳбатдош. Continue reading

Озодликнинг “Озод назари”да

JM_2016Avgust“Каримов сиёсатини кейинги президент 1-2 йил давом эттиради. Сўнгра…”

Ислом Каримов касаллик туфайли президентлик ваколатларини бажара олмай қолган тақдирда унинг ўрнига даъвогарлар ким? Ҳокимиятни кейинги қўлга топширишда Конституцияга риоя қилинадими? Давлат раҳбарлигига навбатдаги номзодни танлашда ҳал қилувчи сўзни ким айтади? Озодлик радиоси қатор сиёсатчи ва сиёсатшуносларга берган бу саволларни OzodNazar АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берди.

http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar-karimov/27954786.html