Гулнора, Пахта, Туркистон ва Мирзиёев…?
OzodNazar меҳмони журналист ва сиëсий фаол Жаҳонгир Муҳаммад шу каби саволлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди. Суҳбатни журналист Замира Шукур олиб борди.
http://www.ozodlik.org/ OzodNazar
4 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғичи Гулнора Каримовага оид экани иддао қилинган мактуб кенг тарқади. Мактубда онасидан узр сўраб¸ бошқа бу аҳволда яшай олмаслигига ишорат қилган муаллиф¸ айни пайтда¸ Каримов ўлимидан сўнг Ўзбекистон ҳокимиятини эгаллаган шахсларга ҳам муносабат билдириб ўтади.
Асл муаллифи ким эканини аниқлаш имконсиз бўлган бу мактуб¸ 2013 йилга қадар Ислом Каримовнинг “вориси”¸ “ўзбек маликаси” деб кўрилган Гулнора Каримова тақдирига нисбатан жамоатчилик қизиқишининг ҳамон баланд қолаëтганини намойиш этди.
Гулнора Каримова ҳозир қаерда? Унинг Ўзбекистондаги легал статуси қандай – маҳбусми ë айбланувчи? Маҳбус ва айбланувчи бўлса¸ қайси жиноятда айбланиб¸ жазо олмоқда? Нима учун биринчи президентнинг дунëга овоза бўлган тўнғич қизи тақдири ҳақида расмий маълумот берилмади ва берилмаëтир?
OzodNazar меҳмони журналист ва сиëсий фаол Жаҳонгир Муҳаммад шу каби саволлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.
http://www.ozodlik.org/a/ozod-nazar-gulnora-karimova-twitter/28035573.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, озодлик |