Ҳамма бир томонга ўтса…

“Озодлик” радиоси/Садриддин Ашур. OzodnazarPlus эшиттиришининг бугунги меҳмони АҚШда яшаётган ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан инқилоб ясаш керак эмас деди. Жаҳонгир Муҳаммад назарича, президентнинг бу мажлисда айтган гапларининг 90 фоизи унинг бир йиллик фаолияти даврида бир неча марта айтилган.

“Президентнинг бу чиқишидан сўнг, менда кўпчилик гўёки қайиқнинг бир томонига ўтиб олгандай таассурот уйғотди. Бундай ҳолатда қайиқ бир томонга оғиб қолади ва бу хатарли”, дейди Жаҳонгир Муҳаммад.

Журналист фикрича, президент айтган жуда кўп муаммолар бир қўнғироқ билан ҳал қилиш мумкин бўлган:

“Масалан, вилоятлар орасидаги беҳисоб постларни Ички ишлар вазирига телефон қилиб, “йўқот бу постларни” деб айтса масала ҳал эди. Ёки журналистлар учун махсус университет очиш шарт эмас, унинг ўрнига барча редакторларни йиғиб “муаммоларни очиқ ёзинглар” деса тамом вассалом, зўр журналистларни ана ўшанда кўрасиз”, дейди Жаҳонгир Муҳаммад.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/28935102.html

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, озодлик, JM. Bookmark the permalink.