Бугунинг гаплари

Тоғбой Абдураззоқ: Қитмирнинг қилиғи

На чора, қўшнинг кўр бўлса кўзингни қис деганлар… Шу сабаб қоронғида пойлаб туриб кессак отамиз бир-биримизга. Болалигимда қўшнимизнинг Қитмир исмли пакана сариқ ити бўлган. Қитмир атрофимиздаги жамики болаларни бир қатор тишлаб чиққан десам адашмайман. Ўша ит ҳурмасдан пойлаб келиб тишлаб қочар эди. Кунлардан бири тор кўчада кетаётган Қитмирни кўриб қолдим. Қўлимга тош олиб орқасидан отганимда нақ кетига тегди. У ортига қайрилиб менга ҳужм қилса керак, деб ўйлаган эдим. Бироқ Қитмир анча олдинда кетаётган Фаттоҳ исмли болани қувиб бориб, ғазабда толаб тишлади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

Фикр ирмоқлари

1-

Кимгадир эшикни очар экансан, бир куни у эшигингни қарсиллатиб башарангга уриб кетиши ёки тўсатдан тепиб келиши учун имконият бермасликни ҳам назарда тутишинг керак.

-2-

Агар Америкада ҳам йўлингни тополмасанг, демак бу дунёдан йўлсиз ўтиб кетасан.

-3-

Фоҳиш эркаклари қанчалик кўпайган сари ўша жамиятнинг фоҳишалари ҳам шунчалик кўпаяди.

-4-

Хайриятки, Каримов ҳокимият тепасига Муаммар Қаддафи каби 27 ёшида келмаган.

-5-

Қўзғалишнинг бош қўмондони инсоннинг ички дунёсида яшасагина у керакли вақтда қўзғала олади, бўлмаса биров ҳар қанча тепса ҳам қўзғалмайди.

-6-

Оскар мукофоти топширилиши олдидан гапирган бир киши “Бутун дунё нафасини ютиб, кўзини шу маросимга қадаган”ини айтди, ундай бўлса қон тўкилаётган Ливия, Тунисдан жон олиб қочаётганлар, Боливияда сел босганлар, Янги Зелландияда ер тагида қолганлар, турли мамлакатларда ўқ остида намойишлар қилаётганлар…нинг ҳам дарди Оскар эканда-а! Ўзбек бўл-е! Continue reading