ЎзТвит

uztvitПулнора

“Пулноранинг чет эллардаги мулкини тортиб олишибди!”
“Қувонманг, у сизнинг қолган мулкингизни тортиб олади.”

ХХХ

“Эшитдингларми, Пулноранинг чет эллардаги мулкларини босишибди.”
“Ўзини-чи?”

ХХХ

“Кўраяпсизларми отам қандай ўйнаб беряпти?”
“Ундан кейин навбат сизгами?” Continue reading

Нофизий дейдики…

qamoqУй қамоғи

Ўзбекистонда жиноятчилик борасидаги қонунга “Уй қамоғи” деган қоида ҳам киритилибди.

Кимдир буни ғарбона ҳаётга мослашув деса, кимдир мухолифларни четга чиқармаслик учун қилинган ҳаракат дейди. Мандан сўрасангиз, анча-бунча сабабчаси боров, деб ўйлаб турибман.

Биттаси, Пулнора опайнинг ҳолатини қонунлаштириб қўйиш бўлиши мумкин. Бу ҳасрати Каримовни ёмон кўрганим учун калламга келган хаёл.

Иккинчиси, қамоқда фақат ишлай оладиган кишиларнигина қолдириб, “инвалид”ларни уйида сақлаш учун. Ўзингни ўзинг боқ, деган метод. Бу ҳам антикаримовчи бўлганим учун калламга келдиёв. Continue reading

Луқма

aldarkusaЯшнободдан Исловотгача бир қадам

Хабарингиз бор, анов куни Ҳамза туманининг номи Яшнобод деб ўзгартирилди. Оқсарой ҳукми билан дарёлар тескари оққанидек, “ҳамзалар” ҳам ғойиб бўлди.

Хўш, “Яшнобод” дегани нима? Балки, “Яшнаобод”дир? Шундай деса, озгина тушунарли, аммо бу ҳам мантиқсизроқ. Чунки мантиқ бўлиши учун бу сўзга феъл керак. Масалан, “Яшна-обод бўл” деган каби. Ҳатто “Яшнабот” деса ҳам бир маъни чиқарди.

Бу Ислом Каримовнинг мантиғига мос. Чунки у мантиққа қарши ҳаракат қиладида!

Унга кўра, мустақил Ўзбекистонда ҳамма соҳа яшин тезлигида ривожланиб, гуллаб кетди ва олти ойда жаннат бўлди. Бунинг устига у ўзбек тилининг ҳам Абдураҳим Ўлатдан билан шерикчиликдаги “ота”си. Яшин сўзидаги “и”ни ортиқча деб билиб, устига қалам тортиб юбориши ҳеч гап эмас. Акс ҳолда “яшин” “яшн” бўлиб қолармиди? Continue reading

Сатира

A-Polat1.jpg_thumbnailАбдураҳим Пўлат(ов)…

(Шокотерапия)

Абдураҳим Пўлат(ов)-масхарабоз…

Абдураҳим Пўлат(ов)-хунаса…

Абдураҳим Пўлат(ов)-хоин…

Абдураҳим Пўлат(ов)-сотқин…

Абдураҳим Пўлат(ов)-миллатнинг орқасига пичоқ уриб келган…

Абдураҳим Пўлат(ов)-қирғизнинг ювиндихўри…

Абдураҳим Пўлат(ов)-ўзбекнинг бошига битган бало…

Абдураҳим Пўлат(ов)-иштонини калласига кийиб олган шаллақи…
Continue reading

Сатира: Нофизийдан нома

Юлдуз Ибрагимовна…

(Эксклусив суҳбат)

Байрамдан олдин Юлдуз Ибрагимовнани “Сайёд сити”дан пресс-конфренция бериб, чиқиб келаётганда кўриб қолдим.
-Юлдуз Ибрагимовна, узр кечикиб қолдим, саволларим бор эди…
-Мажлисга кечиксанг майли, концертга кечикмагин, ҳов бола, билдингми? Қанақа саволларинг бор эди?
-Саволларим политический…
-Ман Туркиядан политический оганим йўқ. Ман ватан хоини эмасман! Ман ватан хоинларига қарши шеър ёзган ва ашула қиб айтган Юлдуз бўламан! Ман бошқа жойдан ҳам политический оганим йўқ! Мани ватаним Ўзбекистон, билдингми?
-Билдим? Лекин шу ватанингиздаги қора халқнинг…
-Агар халқим қора бўлса мен оқ Юлдуз эмас, мен ҳам қора Юлдузман, билдингми?
-Билдим. Мана шу яқинда президент аппарати… Continue reading

Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(89)

ОТБОЙНИК

Амриқодан ватанга қайтиш олдида азгина “кўки”дан карманга солмоқчи бўлдим. Нью Йоркда йигитлар:
-Ака “стройбайт”да ишлаш қўлийиздан келса, юринг, ишдан кейин “кўки”ни ярақлатиб -жарақлатиб нақд санаб беради,-деб қолишди.
Ўлибманми, бормай? Болалигимда ҳовлимизни пахса билан ўраганда мен ҳам лой тепгандим. Ўшанда “тепишга уста экансан”, деб устанинг ўзи мақтаганди. Шуни эслаб йигитларнинг қулоғига тепдим:
“Либой иш бўлса бажараман, энг катта устадан оқ фотиҳа оганман!”
Йигитлар “Ошин булвар”да тўпланиб турар экан, “Кони айланд” деган томондан биттаси “маршрутни такси”да келиб, териб оларкан.
-Братан, янги келдингизми, Самарқандданмисиз?
-Йў.. Тошканданман. Continue reading

Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(88)

Оқ теракми, кўк терак?

Илтимос, сиёсат, дин ва севги ҳақида ёзишимни кутманг ҳам, ёз деб қўлимдан тутманг ҳам. Ақли михлар-машойихлар нима деган? Бу учта масалада оғзингни йирма, бекорга гапирма, баҳсга кирма, жунингни қий, тилингни тий! Агар кўрпани сирсанг, баҳсга кирсанг, онангни Пучқўрғондан, отангни Кучқўрғондан кўрсатишади. Хўш, оқ теракми, кўк терак, биздан сизга нима керак?

Ақли михлар-машойихлар аввал кавоб топишган, кейин биргалашиб бунга жавоб топишган.
1.Сиёсатга қарши бош кўтармайсан, ош кўтарасан, фақат бўйинсунасан.
2.Дин ҳақида гап очилса, таппа гунгсан, латта мунгсан, фақат эшитасан.
3.Севги масаласида ими-жимида ҳаракат қиласан, бўлмаса улоқни қулоқ олиб кетади.

Бу минг йиллик гап. Билмаган одамнинг ўзи йўқ, Ўзбекларнинг орасида. Четда билишмас экан. Амриқода кўзларим тинг бўлиб кўрдим, қулоқларим динг бўлиб эшиттим, дин ҳақида баҳслашавериб ҳаммаси диндорга айланиб кетибди.

Сиёсат ҳатто ҳожатхонадаги, эсингиздами, мактаб ҳожатхонасининг деворига ёзилади-ку, ўша ёзувларнинг бош мавзуси. Ҳамма сўкар, ҳамма бирдан чўкар экан, аввал ўй сурар, кейин бўйинсунар экан. Continue reading