Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
Президент отасини танқид қилган қиз ва “сиёсий”нинг “диний”чалик кўрилмаётгани тўғрисида
Oзодназар
Hurriyatнинг The New York Timesдан фарқи ва President.uz ҳақида
Сарвар Усмон/Озодлик. Сарлавҳага чиқарилган мавзулар ва умуман ўзбек матбуотининг бугунги аҳволи тўғрисида АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатлашдик.
https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29713152.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
Савол-жавоб
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
“Янги Каримов даври бошлангандай кўринаяпти”
Пора билан қўлга тушган депутат Олимжон Тўхтаназаров, қамоқхонадан уйига чиқарилган Гулнора Каримова, масжиддан бўшатилиб, юқори лавозимга кўтарилган Одилхон қори Исмоилов. Булар OzodNazarнинг бугунги сонида журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан тилга олинган шахслардир.
Куннинг информацион манзарасини белгилаб берган бу уч киши билан боғлиқ уч воқеа, суҳбатдошимиз фикрича, Ўзбекистоннинг бугунги сиёсий-ижтимоий ҳаётини деярли тўлиқ тасаввур қилиш учун етарлидир.
https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir/29521600.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
Саволларга жавоблар
Ўшанда МХХнинг тепасида ўтирган одам ҳали ҳам тепада
Сарвар Усмон/Озодлик. Сарлаҳага чиқарилган ва чиқарилмаган мавзулар АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда тилга олинди. Суҳбатнинг баъзи нуқталари:
02:58 – “Милиция” деганда одамлар ижирғанадиган бўлиб қолган;
10:06 – Ўзбекистонда ушлайди, қамайди, уради, таҳқирлайди, кейин қуйиб юборади – ҳамма хурсанд;
10:38 – Бобомурод Абдуллаевни ушлашга санкция берган Р. Иноятов бугун Сенатда ўтирибди;
15:40 – Эртага 200 киши кўчага чиқиб намойиш қилсин, реформаларнинг баҳосини кўрасиз;
20:30 – Бугун Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати хароб аҳволда…
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик, Savol-Javob | Leave a comment »
“Озодлик” радиоси:
“Ҳар бир ҳокимга еттитадан махсус тўн тикилади…”
Нега 7 тадан? Нима учун 6 тадан ёки 8 тадан, боринг ана, ҳисобга тўғрилаб 10 тадан эмас? Нима учун ўша тўнлар махсус тикилади? Хослиги нимада? Бу саволларнинг жавоблари АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат таркибида.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
Савол-Жавоб
“Каримов бир пайтлар қўшниси билан почча талашган эди”
Сарвар Усмон/Озодлик. Ислом Каримов даврида қўшни Тожикистон билан музлаб қолган муносабатларнинг Шавкат Мирзиёев даврида эриши, ҳуқуқ-тартибот органларидан бирин-кетин сурилаётган қариндош-уруғлар ҳамда информацияни адекват қабул қилиш маданияти ҳақида суҳбатлашдик АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан.
https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29096672.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
Сериал сериали
“У Каримовни қутқазиб, ҳал қилувчи рол ўйнаганди?”
“Озодлик”/Сарвар Усмон. “Аҳмадбой” устидан чиқарилган ҳукм адолатлими? Бу иш бўйича қўлга олинган мулклару 12 млн. доллар эгаларига қайтариладими? Сериал можароси давомида қай томон ҳақу қай томон ноҳақ бўлди? Миллат номидан, халқ номидан гапиришга ким ҳақли?
Шундай саволлар атрофида бўлди журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги суҳбат.
Сарлавҳага чиқарилган гапдаги “У” ким? Жавоб суҳбатнинг охирроғида.
https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29057135.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
Mirziyoyevning ustozi kim?
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик, JM | Leave a comment »
Zuyo Nur:
якуний 2-қисм
МАХСУС СОН: ПРЕЗИДЕНТ Ш.МИРЗИЁЕВНИНГ БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 72-СЕССИЯСИДАГИ МАЪРУЗАСИГА ДОИР СИЁСИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИЙ ДАСТУР (якуний 2-қисм)
(эшиттириш)
Ziyo Nur
28.09.2017
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юзасидан бир қатор хориждаги экспертлар билан 24 сентябрь, якшанба оқшомида суҳбатлашганмиз.
Президент маърузасида тилга олинган асосий масалаларни соҳа мутахассислари иштирокида сиёсий-иқтисодий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилганмиз.
Мазкур эшиттиришимизнинг 1-қисмини Ziyo Nur студиясининг Youtube канали орқали: https://www.youtube.com/watch… манзилда тинглашингиз мумкин.
Қуйида эса, дастуримизнинг якуний 2-қисмини тинглайсиз.
Эслатиб ўтамиз, дастуримизда: Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, 5.Tasvir | Leave a comment »
SH.MIRZIYOYEVNING BMT BOSH ASSAMBLEYASIDAGI MA’RUZASINING SIYOSIY TAHLILI (1-qism) – Ziyo NUR
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, Savol-Javob | Leave a comment »
BBCUzbek: Jonli muloqot
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, Savol-Javob | Leave a comment »
OzodNazar:
“Кучли лидер миллатни дунёга мақбара билан танитмайди”
Марҳум президент Ислом Каримовнинг мақбарасига миллий гвардиядан доимий қўриқчи қўйилиши, ўзбекистонлик кам таъминланган оилаларнинг ипотека кредити олишдан маҳрум эканлиги ҳақида АҚШда яшаётган ўзбекистонлик ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад OzodNazar да ўз фикрларини билдирди. Суҳбатни журналист Садриддин Ашур олиб борди.
Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarда билдирган айрим фикрларидан иқтибослар:
“Кучли лидер бир миллатни, бир халқни дунёга кўрсатаман деса, уни мақбара орқали кўрсатиши керак эмас…”
“Мирзиёевнинг ўзи ҳамма соҳанинг дабдаласи чиқиб кетганини такрор-такрор айтяпти, лекин Каримовнинг ўзи буюк, қани мантиқ?…”
“Ўзбекистонда ҳозир жуда катта гапириляпти, лекин амалда ҳеч нарса бўлмаяпти”… Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Tagged: Jahongir Mamatov, ozodlik | Leave a comment »
Ўз пилласига ўралиб қолиш ва исён ҳақида
Жаҳонгир Муҳаммаднинг “Озодлик”даги озод назари
Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борган.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик, Savol-Javob | Leave a comment »
Ҳамоҳанг… хом оҳангми?
Ўзбекистон Президенти табригидаги “хом оҳанг”ларга АҚШда яшаётган синчков журналист Жаҳонгир Муҳаммад эътибор қаратибди. Уни суҳбатга тортган OzodNazar эшиттириши эса, табрикномадаги сўзларни санади: роппа-роса 318 сўз ишлатди Мирзиёев ўз табрикномасида. Олдинги президентнинг сўнгги Наврўз табригида эса, 829 та сўз ишлатилган эди.
Хом оҳанглар, сўзлар миқдори, табрикнинг юзасидагию замиридаги маънолар муҳокамасини тингланг.
http://www.ozodlik.org/a/28382560.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, Савол сўқмоғи, озодлик | Leave a comment »
“Озодлик”нинг “ОзодНазари”да
Мирзиёев тепаяпти, лекин ҳеч ким тебранай демаяпти
Эшиттиришнинг бугунги меҳмони, АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад сарлавҳа таркибидаги “тепаяпти”, “тебранмаяпти” сўзларини ишлатгани йўқ. Лекин фикрлари замирида ўзбекнинг ўша эски матали мазмуни бор. Хўш, нега одамлар тебранай демаяпти? Суҳбатдошимизнинг айтишича, у ҳозирча бу савол жавобини топгани йўқ. Балки, Сиз биларсиз бу савол жавобини?
http://www.ozodlik.org/a/28329369.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик, JM | Leave a comment »
“Озодлик” радиосида
“Мирзиёев МИРЗИЁЕВ бўлиб олганида Каримовнинг кераги бўлмай қолади”
АҚШда яшаётган ўзбекистонлик сиёсий муҳожир, журналист Жаҳонгир Муҳаммад Ислом Каримов билан Шавкат Мирзиёев ўртасидаги фарқлар ва ўхшашликлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Икки президент ўртасидаги фарқлардан бири уларнинг қайси уй ҳайвонини халқ фаровонлиги гарови, деб билишида ҳам бўлиб чиқди…
http://www.ozodlik.org/a/28263541.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида
Самандар Қўқоновнинг озод қилинишига Мирзиёевнинг қандай дахли бор?
Ўзбекистон қамоқхоналарида қарийб 24 йил ўтирган сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов 24 ноябрда озодликка чиқарилгани тўғрисида хабар берилганидан сўнг Озодликка келаётган шарҳлар орасида бу иш учун Шавкат Мирзиёевга мақтов битилган шарҳлар ҳам талайгина. Хўш, Қўқоновни чиндан ҳам Мирзиёев озод қилдими? Агар шундай бўлса, нима учун бошқа сиёсий маҳкумлар ҳануз қамоқда қолмоқда? Шу ва ортда қолаётган ҳафтада пайдо бўлган бошқа саволларни АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.
Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.
http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar/28142125.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Шоир, ҳофиз, бастакор ва ҳақиқатгўй
“Агар Мирзиёевнинг ўрнида бўлсам…”
“Озодлик” радиосида буюк ҳофиз, истеъдодли шоир ва бастакор Дадахон Ҳасан билан журналист Жаҳонгир Муҳаммад иштирокида мулоқот
Ўзбек сиёсий-ижтимоий-бадиий тафаккури тарихидаги ноёб, бетакрор ҳодиса – ўзбек халқ шоири ва ҳофизи Дадахон Ҳасанов ўзининг 76-нчи ёшини 11 ноябрь куни АҚШнинг Техас штатида кутиб олди. OzodNazar юбилярни меҳмонга чорлади ва табриклаш баҳона у кишини суҳбатга тортди.
Дадахон Ҳасанов Ислом Каримов билан нималарни гаплашган эди? Яқинда Техасда учрашганида Дадахон акага Абдулла Орипов нималар деди?
Шу ва бошқа шунга ўхшаш қизиқ гаплар бўлди суҳбатда.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Ўзбек мухолифатининг афсонавий чинори
Ривоятдан қўшиққа (1)
Ўзбекнинг ягона сиёсий қўшиқлар муаллифи, халқ ҳофизи ва бетакрор шоири ДАДАХОН ҲАСАН 75 ёшда
Биз улуғ адиб Дадахон Ҳасанни таваллуд куни билан самимий қутлаган ҳолда бугундан бошлаб унинг қўшиқларини эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз. Бу қўшиқлар ва ривоятлар (ривоятларни Жаҳонгир Муҳаммад ёзган ) бундан 15 йил олдин “Америка овози” радиосида янграган.
ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ: Юртбоши, бу элнинг гуноҳи надир?!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, Rivoyatdan qo'shiqqa, Uzbek | Leave a comment »
Клинтон сайланди, Трамп президент бўлди. Нега?
Жиҳодга алданманг! (1-қисм)
Фаоллар анжумани: Каримовдан кейинги Ўзбекистон, 4-қисм
Абдуфаттоҳ Маннопов:
Ўзбекистон Америка сайловларидан ўрнак олиши керак
АҚШда 8 ноябрда бўладиган президентлик сайловига 2 ҳафта қолар экан Демократ ва Републикачи номзодлар Ҳиллари Клинтон ва Доналд Трамп ўртасидаги сиёсий кураш ва ўзаро танқидлар даражаси ўз чўққисига етди.
Трампнинг аёллар ҳақидаги ҳаёсиз гаплари ошкор қилинган бўлса, Клинтон хонимнинг Давлат котиби сифатида махфий ёзишмаларга эҳтиётсизлик қилгани маълум бўлди.
Трамп ва Клинтон тарафдорлари ўртасида ҳам зиддият кескинлашмоқда.
АҚШдаги жорий президентлик пойгаси мамлакат демократик тизимида нуқсонлар бор, деган қарашларнинг урчишига сабаб бўлди.
Бироқ бугунги ОзодНазар дастурининг меҳмони, АҚШ да узоқ йиллардан бери яшаб келаётган сиёсатшунос Абдуфаттоҳ Маннопов бунинг аксини кўраётганини айтади. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Фаоллар анжумани: Каримовдан кейинги Ўзбекистон, 3-қисм
Фаоллар анжумани: Каримовдан кейинги Ўзбекистон, 2-қисм
Фаоллар анжумани: Каримовдан кейинги Ўзбекистон, 1-қисм
“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида
“Сиёсий маҳбуслар Мирзиëевнинг имижига доғ бўлиб тушади”
Сарлавҳага чиқарилган гапни, OzodNazar меҳмони, АҚШда яшовчи таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад “қамоқда чириш” ваъда этилган Самандар Қўқоновнинг ҳамон қамоқда қолаëтганига муносабат билдираркан, айтди.
Суҳбат давомида Жаҳонгир Муҳаммад пойтахт Тошкентда доимий пропискага ўтиш жараëнинг бироз енгиллатилгани¸ хусусан¸ чет элликларнинг Тошкентда кўчмас мулк сотиб олиб¸ доимий пропискага киришларига изн берилганини мамлакатга хориж сармоядорларини жалб этиш йўлидаги Мирзиëев ҳукуматининг навбатдаги қадами сифатида баҳолади. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
“Озодлик” радиосида:
“Мен билган Мирзиëев ëмон одам эмас эди”
OzodNazarнинг бугунги меҳмони – АҚШда истиқомат қилаëтган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиëевнинг яхши ишлар қилишидан умидвор эканлигини изҳор қилди.
Жаҳонгир Муҳаммад 1990 йилда Шавкат Мирзиëев билан Ўзбекистон Олий кенгашида бирга фаолият юритган пайтларини эслаб, “мен билган Мирзиëев ëмон одам эмас эди”, деди.
Суҳбатдошга кўра, Мирзиëевнинг “Каримов ишдан кеткизган одамларни қайтаришида ҳам xайр бор”.
– Каримов ишдан ҳайдаганларнинг ҳаммасини ҳам ëмон одам, дея олмаймиз. Улар Каримов назарида ëмон одамлардир. Балки улар ишнинг кўзини билар¸ балки уларнинг қайтиши яхшиликдир. Мен Мирзиëев яхши ўзгаришлар қилишидан умидворман, деди суҳбатдош.
http://www.ozodlik.org/a/28000372.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Tagged: Jahongir Mamatov, shavkat mirziyoyev | Leave a comment »
TUG’YON радиоси
Шиорлар шаҳристони

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)
“Озодлик” радиосида Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат
Суҳбатни Абдулла Искандар олиб борган
27 йиллик даврда Каримовдан бошқа Президентни кўрмаган бутун-бошли авлод етишиб чиқди. Бу авлод Каримов шиорлари, нутқ ва китоблари таъсири остида улғайди. Каримов оламдан ўтиб тарихга айланар экан¸ унинг гапи ва амали ўртасидаги тафовутни таҳлил қиламиз.
“Ўзбекистонда тинчлик” ëки Каримов даврида улғайган омма сленгида “За то тинчлик” деган шиор мамлакатдаги ҳар қандай муаммо ëки ҳақсизликни оқлаш учун самарали ишлатилмоқда¸ дейди ўз даврида бир муддат Каримов билан ишлаган собиқ депутат Жаҳонгир Муҳаммад.
Суҳбатдошга кўра каттароқ ёшдагилар СССР парчаланган ва мустақиллик эълон қилинган алғов-далғов замон, Каримов ҳокимиятга келган илк кунларни яхши эслашади.
– Бу авлод Каримовнинг ҳокимиятда қолиш учун берган аниқ ваъдалари, жумладан, 1991 йилда бош бармоғини кўтариб “августгача чиданглар, барака топкурлар, августда ҳаммаси “во” бўлади” ва 1992 йил январида, Тошкентдаги талабалар қўзғолонидан кейин айтган “мен Президент эканман, ноннинг нархи ошмайди!” деган сўзларини яхши эслайди. Амалда бу шиор талабалар шаҳарчасидаги эркин ëшларни тарқатиб юбориш учун ишлатилди¸ дейди суҳбатдош. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
TUG’YON радиоси
TUG’YON радиоси
Бобур Маликов -Жаҳонгир Муҳаммад: Каримовга ҳар нарса бўлиши мумкин (1-қисм)
https://soundcloud.com/tugyon/bobur-malikov-va-jahongir-muhammad
31.08.2016
Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси илк бора мамлакат Президентининг соғлиги ҳақида расмий хабар берди. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик талаб этилади”, дейилган ҳукумат хабарининг ўзгартирилган ва 29 августда эълон қилинган матнида. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Озодликнинг “Озод назари”да
“Каримов сиёсатини кейинги президент 1-2 йил давом эттиради. Сўнгра…”
Ислом Каримов касаллик туфайли президентлик ваколатларини бажара олмай қолган тақдирда унинг ўрнига даъвогарлар ким? Ҳокимиятни кейинги қўлга топширишда Конституцияга риоя қилинадими? Давлат раҳбарлигига навбатдаги номзодни танлашда ҳал қилувчи сўзни ким айтади? Озодлик радиоси қатор сиёсатчи ва сиёсатшуносларга берган бу саволларни OzodNazar АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берди.
http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar-karimov/27954786.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
“Яхши бўлди!”
“$200000 га мен биттадан машина ҳам қўшиб берган бўлардим”, деди АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги суҳбатда.
Нима учун “$200000, нима учун бу пул ёнига машина ҳам қўшилиши керак, кимга бериладию сарлавҳага чиқарилган “Яхши бўлди!” нима муносабати билан айтилди?
Бу саволларнинг жавоби шу кунда ҳамма учун ҳам кундай равшан. Суҳбат давомида ўта жиддий бир гап ҳам кўтарилди.
http://www.ozodlik.org/a/27938222.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Озодликнинг “Озод назари”да
Жаҳонгир Муҳаммад: Эрдўғон ўз ғурурини русларнинг оёғи остига ташлади
2015 йилнинг 25 ноябрида турк ҳарбийлари Россиянинг Су-24 учоғини уриб туширганидан сўнг Путин билан “юз кўрмас” бўлиб кетган Эрдўғон бугунга келиб уни “дўстим”, деди. Анқара-Москва муносабатларининг яшин тезлигида ўзгариши – АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда тилга олинган мавзулардан бири.
http://www.ozodlik.org/a/27915199.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
“Озодлик”нинг “Озод назар”ида
Жаҳонгир Муҳаммад : Ўзбекистон аҳолиси 32 млн эмас. Аслида 25 миллионга ҳам етмайди, чунки…
Сарлавҳага чиқарилган гапнинг давоми, албатта, суҳбат ичида. АҚШда яшаётган публицист Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarини тинглашни бошлашингиздан олдин бир нарсани эслатиб қўйишимиз лозим. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов мамлакат аҳолиси ўсишига оид Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси куни кеча эълон қилган сўнгги маълумотларни шарҳлар экан, уларнинг тўғрилигига ҳеч қандай шубҳа билдирган эмас эди. Жаҳонгир Муҳаммад эса, ҳукумат мамлакат аҳолисини “қўшиб ёзаяпти”, деган фикрда…
Ўзбекистоннинг “саводли армияси”, Отатурк ва Эрдўғон, Трамп ва Клинтон – булар бугунги суҳбатда тилга олинган бошқа мавзулар.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
TUG’YON радиоси
АҚШда Президентлик сайлови жараёнлари қандай кетмоқда?
Бугунги дастуримиз бу йил ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловига бағишланади.
Сайловолди жараёнлари ҳақида биз АҚШдан давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатлашганмиз. Эслатиб ўтамиз, суҳбатимиз бундан анча кунлар олдин ёзиб олинган…
TUG’YON радиоси
25.07.2016
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Қурултой:
Туркия. Нотинч тун ва мавҳум эртанги кун
Туркияда 15 июль оқшомида бошланиб, 16 июль тонгида муваффақиятсизлик билан якун топгани эълон қилинган ҳарбий тўнтаришга уриниш беҳисоб саволларни пайдо қилдики, уларнинг энг асосийларига Озодликнинг Қурултой эшиттириши жавоб излади.
16 июль кечки эшиттиришларимиз доирасида ўтказилган давра суҳбатида Туркиядан журналист Камолиддин Йўлдош, Ўзбекистондан сиёсатшунос Анвар Назиров, Норвегиядан тадқиқотчи Отабек Тошев ва АҚШдан журналист ва публицист Жаҳонгир Муҳаммадлар иштирок этди.
http://www.ozodlik.org/a/27862388.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
BahsOnline: Ўзбекистон тарихий байроғи…?
“Ozodlik” radiosi. BahsOnline:
1991 йилда шоир Эркин Воҳидов ва ëзувчи Пиримқул Қодировларнинг ташаббуси билан “граждан” сўзи ўрнига “фуқаро” деб олинган эди.
“Фуқаро” калимаси “фақир” сўзининг кўплик формасидир. Фақир дегани арабча сўз бўлиб, камбағал, қашшоқ, муҳтож, бечора маъноларини ташийди.
Шу боис тилшунос олимлар ва зиëлилар бу калиманинг “ҳақоратли” эканлигини айтиб “Ватандош”¸ “Элдош”¸ Юртдош” каби сўзларга алмаштириш зарурлигини айтиб келишди.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Мулоқот
“ТУҒЁН” радиосида
Ўзбекистонга хавф солаётган асосий таҳдид нима?
2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистоннинг мудофаага сарфлайдиган маблағи миқдори 11,8 миллиард АҚШ долларига етиши мумкин. Бу маълумот Strategic Defence Intelligence гуруҳи эълон қилган янги ҳисоботдан олинди. Хўш, рақамни қандай тушуниш керак? Озми у кўпми? АҚШда яшаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда шу саволлар атрофида ҳам гап бўлди.
Америка ҳиндулари билан туркийларнинг қариндошлиги мавзусига қиқзиқсангиз, суҳбатни албатта тингланг.
http://www.ozodlik.org/content/article/27660290.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
“Ozodlik”: BahsOnline-Жаҳонгир Муҳаммад иштирокида
Ўзбекистонлик сиëсий қочқиннинг қанчаси сиëсий?
Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Дмитрий Тихоновнинг тазйиқлар ортидан мамлакатни тарк қилиши қабатида ўзбекистонлик қочқинлар муаммоси яна жамоатчилик эътиборига тушди.
“Нега тазйиқ остидаги фалончи Ўзбекистонни тарк этмадию пистончи тарк этди?” деган гап-сўзлар урчиди.
“БМТнинг Қочқинлар ҳақидаги конвенциясини суиистеъмол қилиб¸ Ғарбдаги яхши ҳаëтга шерик бўлиш илинжида ўзини Ўзбекистонда сиëсий ва диний тазйиққа учраган қилиб кўрсатаëтганлар сони кўпаймоқда”, деган иддаолар ҳам пайдо бўлди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Tagged: жаҳонгир муҳаммад | Leave a comment »
Шоир ва журналист Ризо Обид хотираси
Эркин сўз қидирган адиб(Суҳбатнинг 2-қисми)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури ҳам махсус сон сифатида тақдим қилинмоқда.
Боиси, куни кеча 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Голландиянинг Тиль шаҳар касалхонасида шифохона расмий ҳужжатларига кўра, маҳаллий вақт билан тунги соат 1.45 да шу давлатда 10 йилдан бери сиёсий муҳожиратда яшаётган ватандошимиз, таниқли ўзбек журналисти, шоир ва ёзувчи, Zamondosh нашрининг асосчиси Ризо Обид 58 ёшида оғир хасталикдан кейин вафот этди.
Ризо Обид тахаллуси билан ижод қилган таниқли ўзбек журналисти Ризохўжа Обидов 1958 йилнинг 1 январида Наманганда таваллуд топган. 2005 йилдаги “Андижон воқеалари” ортидан Ўзбекистонни тарк этгунига қадар бир қатор нашрларда фаолият олиб борган, халқоро радиолар билан ҳамкорликда ишлаган.
БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий Комиссарлиги томонидан сиёсий муҳожир мақомини олган Ризо Обид 2006 йилдан бери умрининг охиригача Нидерланд Қироллигида яшаган. Умрининг сўнгги вақтларида Кулембург шаҳрида истиқомат қилган.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Хотира
Ризо Обид қандай вафот этди?!
Жахонгир Муҳаммад, Мўътабар Тожибоева, Анвар Каримовлар давра суҳбати, Суҳбатни Улуғбек Бакиров олиб борди. 1-қисм.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »