Сатира: Нофизийдан нома (39)

ИСТОЛБА

Кечадан бошлаб истолбага чиқишни машқ қилаяпман. Истолба эмас, симёғоч деяпсизми? Ҳа, ўша, истолба.

Бугун ҳам эрта туриб, истолбанинг остига келдим. Жуда кичкина одам эканман. Аслида пакана эмасман. Ислом отага ўхшаб тўқсон килолик аскарни кўтара олмасам ҳам саксон килоликни елкамда таший оламан.

Бу елка нега яғир бўлган? Саксон килолик қопларни ташийвериб шундай бўлган-да. Менинг қопларим эмас. Нима, мардикорнинг қопи бўладими? Мардикорнинг кучи бўлади. Continue reading

Ҳажвия

БУЮК ЁЛҒОН

Ҳозир аёллар базмгоҳларда дугона гаштак ўйнайдиган бўлиб кетишган. Чойхоналарни эркаклар забт қилганидан кейин аёллар қаерга борсин? Албатта, гаштакни уйда ҳам ўтказса бўлади, унинг ўзига яраша майда-чуйда ташвишлари кўп. Базмгоҳда эса ҳеч кимнинг сен билан иши йўқ, ейсан-ичасан, ўйнаб-кулиб чиқиб кетасан. Бунинг устига аёллар очилиб-сочилиб кетганидан кейин шундай қочиримлар қилишадики, уни яхшиси эркаклар эшитмагани маъқул. Continue reading

Бугун жаҳонномада

ЛИРИК ЧЕКИНИШ

*Қуёш севиб нур бағишлар Ой жонига,
Моҳтоб эса тунда қочар Ер ёнига.

*Оқшом ханжарини санчди Қуёшга,
Қуёш қонга ботиб, бош қўйди тошга.

ДАВОМИ

Адолат излаб

Suratda: Meli Qobilov umr yo'ldoshi bilan

Suratda: Meli Qobilov umr yo'ldoshi bilan

Жиноят ишлари буйича Янгиобод туман судининг раиси У.Жураевга

ҲИМОЯ НУТҚИ

Адвокат М.Қобилов ва адвокат ёрдамчиси Б.Қобиловлар манфаатида

Жиззах вилоят прокуратураси ИЖ ва КҚКБ АМИБ терговчиси З.Қ.Эшимовнинг айблов хулосасига еўра Жиззах вилояти прокуратураси ва МХХ Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари иштирокида 2009 йил 29 декабр куни ўтказилган тадбир жараёнида, “Жахонгир” адвокатлик бюроси адвокати Қобилов Мели Ўз.Р. ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми, 28-210-моддаси 3-кисми, 165-моддаси 2-кисми билан айбланувчилар Д.Қобилов ва Ғ.Мелиевларнинг жиноят иши бўйича жабрланувчи Ш.Муродовга рухий тазйиқ ўтказиб, ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиб, ўзи томондан тайёрлаб қўйилган ариза матнини оқ қоғозга қўлида кўчираётган вақтда жиноят устида ушланган. Continue reading

Бугун жаҳонномада

ДЎСТЛИК ҲАҚИДА

*Дўстинг нега сени сотганини таҳлил қилдингми? Чунки дўст танлашни билмайсан. Хафа бўлма, бошқалар ҳам билмайдилар.

*Йиқилганингда кўтарадиган дўстлар оз, аммо ўлганингда (тобутингни) кўтарадиган дўстлар кўп.

*Мени менга мақтагандан қўрқаман.

ДАВОМИ

Сатира: Нофизийдан нома (38)

ҚЎРҚУВ

Қўрққанга қўша кўринар дейдилар. Менга негадир қўша-қўша-қўша кўринади,

Океаннинг нариги томонидаги окахонимга хат ёзаман дедимми, компютер ойнасидан кимдир мўралай бошлайди. Аввалига иккита кўзи кўринади. Кейин кўзлари тўртта бўлади. Ундан кейин саккизтага айланиб кетади. Қалтираб қоламан. Шартта ёзишни тўхатаман.

Бироз ўзимга келгандан кейин интернет дунёсини кеза бошлайман. Билмасдан, авоматически, Ислом отани ёмонлайдиган сайтларга кириб қоламан. Яна ўша кўзлар пайдо бўлади. Continue reading

Ҳажвия

ДЕМОКРАТИЯ ТЕПКИСИ

Халқ билан ўйнашиб бўлмайди. Бир бурдадан нон берса тўйдиради, бир муштдан урса ўлдиради. Лекин уни ана шу тўйдириб-ўлдириш даражасига тақаб бориш жуда мушкул. Бериб бўлдирмайди, уриб ўлдирмайди, сукунат мақомида томошабин бўлиб тураверади. Сен менга тегма, мен сенга тегмайман, қабилида яшайди, ора-чорада ўз ичидан чиққан фидоийларни қурбонликка беради. Шундан кўнгли таскин топади. Уйғонса, тўхтатиб бўлмайди, йўлида учраган ҳамма нарсани босиб-янчиб кетади. Шунинг учун уни уйғотмаган маъқул. Нафсиламбрни айтганда, бир гал халқни уйғотишга уриниб кўрганимда, унинг оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини сезиб қолдим. Бу эзгу ниятимни амалга ошириш учун одам тўла автобусни танладим. Continue reading