От йилига тилаклар

Омонлик ва яхшилик йили бўлсин!

“Туронзамин” таҳририяти ўз мухлисларини янги йил билан самимий қутлайди ва барчага 2014 йилда саломатлик, омонлик, тинчлик тилайди.

Дунёнинг қаерида бўлманг улуғ Тангри сизни ёмон кўзлардан сақласин, оилангизга қут-барака берсин ва юртга эркинлик бахшида этсин!

Орзуларингиз сизни асло тарк этмасин ва бирма-бир амалга ошиб, дилингизга қувонч олиб кирсин!

2014 йил ёмонлик эмас, балки омонлик йили бўлсин, яхшилик йили бўлсин! Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

aldarkusaЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

(Ҳажвия)

Хурматли ватандошлар, азиз опа-сингиллар, ака-укалар! Қизларим, қайнисингилларим ва жиянларим! Чет эллардаги қизим ва невараларим, бошқа ўлкаларда саргардон юрган дангаса юртдошларим, баракатопгурлар! Янги 2014-йил кириб келишига саноқли дақиқалар қолганда хаммангизни табриклаб, яна бир бор, қайтариб айтаман яна бир бор сизларни бағримга босиш мен учун катта бахт ва юксак шарафдур!

Мендан сўрасалар эди, қандай қилиб бутун юртни битта бағрингизга босиб сиғдира оласиз, деб сўраганларида эди, мен шундай айтардим – бағрим кенг, бағрим кўп, ҳаммангизга етади деб. Нафақат гўзал Тошкент вилоятини Товоқсойи-ю, Олмалиғида ёки азим Қашқадарёни Қарши чўлларида, балки Бухоро ва Навоий воҳаларини Қоровулбозорларида, қолаверса Қорақалпоқни Жаслиғида хам бир-биридан кенг, шинам ва туну-кун сизларни кутаётган бағирларим бор. Continue reading

Носир Зокир

nosirТАБРИК
Қадрли хориж ва Ватанда фаолият олиб бораётган ғоядош биродарлар!Барчангизни Наманганлик сафдош дўстлар номидан янги йил билан табриклаймиз.Бу йил энг унитилмас воқеа таниқли адиб Мамадали Маҳмудовни озод этилганлари бўлди, Илоҳим 2014-йил ҳам турмаларда ўтирган бошқа дўстларимиз ўз оилалари бағрига қайтишсин. Янги йил янги ўзгаришлар даврининг дебочаси бўлсин.
Қарияларимиз “Кутилмаган балолардан асра!”- деб дуо қилишади. Илоҳим янги йилда барчамизни кутилмаган балолардан асраб, халқимизга кутилмаган ҳурсанчиликлар ато қилсин. Барчангиз бола-чақаларингиз билан тинч омон бўлинг. Йил давомида оилангиздан хотиржамлик аримасин. Яна бир бор янги йил муборак бўлсин! Continue reading

40 кун Туркияда

2013_10_12_Istanbul (8)4. Чизгилар

Мирзо Улуғбекнинг замондош ва илмдоши  даниялик Тихо Браҳе йигитлик чоғида дўсти билан баҳслашиб қолади. Баҳс даҳанаки жангга айланиб, охири улар дуэлга чиқадилар. Дўсти қилич билан Тихонинг бурнини кесиб ташлайди.

“Энди осмонга қараб яшайдиган бўлдинг, ерга қаролмайсан,  қолаверса энди ҳид ололмайсан”,-деган экан “дўсти”.

Дунёнинг ишларини қарангки, Тихо рамзий маънода кўкка қараб яшаган ва даврининг кучли астрономик жадвали-харитасини тузган. Космосдаги ҳаракат системасини асослаб берган Кеплер уни устози аввалин деб билган. Кеплернинг ёзишича,  олтин бурун тақиб яшаган Тихо ўлаётган пайтда “Бурнимни кесган дўстимга раҳмат, бўлмаса вақтимини ҳид олиш кемирарди” деган экан.

Рақибига  шу тарзда кинояли раҳмат айтиш ўзимида ҳам бор. Continue reading

Aytganini qil, qilganini qilma!

iak“Har qanday vazifa – bu avans, o‘zbekona aytganda, nasiya”

Biz rahbarlarga dohiy deb emas, avvalo el-yurt manfaatini hamma narsadan ulug‘ qo‘yib, unga xizmat qiladigan inson deb qaraymiz.

Aytish kerakki, dohiylik eski sovet davriga xos illat bo‘lib, uning qoldiqlari ba’zi joylarda hozirgi vaqtda ham ko‘zga tashlanib turadi.

O‘zini dohiy deb his qilish, dohiy sifatida ko‘rsatish, shunga intilish va ishonish – bu ham bir kasallik. Agar bu kasallik bo‘yicha tegishli mutaxassis shifokorning fikrini so‘raydigan bo‘lsangiz, u bunday odamga aniq tashxis qo‘yib beradi.

Bunday kishilar haqida gapirganda, buyuk mutafakkir bobomiz Alisher Navoiyning “Odam borki, odamlarning naqshidur, Odam borki, hayvon undan yaxshidur” degan satrlari beixtiyor esga tushadi, dedi Yurtboshimiz.

Prezident sifatida mening zimmamda bo‘lgan vazifalar haqida ko‘p o‘ylayman. Lekin ular orasida eng og‘iri, eng murakkabi nima, deb so‘rasa, odamlarni lavozimga tavsiya qilish, deb aytgan bo‘lardim. Continue reading

40 кун Туркияда

  2013_12_Istanbulda (91) 3.“Кемани Америка қўриқламоқда”

Тўйга келувчилар тўрт жойда тўхташди. Биттаси Истанбулнинг Авропа қисми Таксимда ва қолган учтаси Осиё қисми Кадикўйда. Бири соҳилнинг ёнида бўлса, қолган иккитаси Бўстончи томонда. Истанбулда яшаб, ишлаб юрганлардан ҳам билганларимизни таклиф қилдик.

Кема Ҳайдарпошша истасёнида кутиб тураркан, меҳмонлар порт қўналғасидан ташқарига чиқишга иккиланиб қолганларини сездик. Орадан беш-ўн дақиқа ўтиб, гуриллаб чиқиб келишди.

Уларни бошлаб келаётган йигит бироз хафа қиёфада эди.

-Тинчликми?

-Кимдир “Кемани ўзбек миршаблари билан турк полицияси босмоқчи. Ҳаммани ушлаб кетишади” деб гап тарқатибди. Буларни кўндирдим, лекин яна бир гуруҳ келолмай турибди,-деди у. Continue reading

40 кун Туркияда (2)

istanbul_2013tuy (43)Истанбул “истасён”лари

2.Роҳатилуқум

Туйга тайёргарлик ва тўйдан кейинги кунларда қадрдон Туркия ҳаётида бир қанча илкларни, бошқача айтганда ўзим учун янгиликларни илғадим. Шулардан бири Туркияда сиёсий режимнинг бошқа қутбга йўналишидир.

Биз Каримов режимининг мухолифлари фақат Ўзбекистон учун модел қидирамиз. Кимдир Америка модели деса, кимдир Туркия модели бизга мос дейди. Ҳатто Хитой ва Авропани ҳам бир-бир “айланиб” чиқдик. Режимбошимиз эса ўзимизга хос ва ўзимизга мос йўлимиз бор, деб келди. Қарангки, у ҳақ бўлиб чиқмоқда. Биз Ўзбекистон учун Туркия моделини ҳавас қилиб юрганда Туркияда бизнинг модел томон одим отилмоқда.

1990 йилларда “Бизга президентлик бошқаруви бўлмайди, парламентар режим керак” дейилганда баъзилар “Бу депутатлар ўзларини ўйлашмоқда, буларнинг мақсадлари ҳокимиятни олишдан бошқа нарса эмас” дейишганди. Continue reading