Сойим Исҳоқов

soyimishoqКўклам адоғида куз

(Роман)

Еттинчи боб
Саримсоқ полвоннинг Эгамберди полвон билан ҳам бир мартагина улоқ тортишгиси бор эди. Бу ҳасаддан эмасди албатта. Шунчаки кучини ва уқувини бир чамалаб кўрмоқчи эди. қани, ўзида ҳам шу полвоннинг иқтидори борми? Лекин ҳар гал бунга қасд қилганида отасининг гапи эсига тушиб, ўзини зўрға тийиб қолади. Бир гал ўзини тутолмай ҳам қолди. Анойидами, Жарбулоқдами юз берганди бу ҳодиса.
Ўшанда Эгамберди полвон гуриллатиб улоқни олаверди. Одатда бошқаларга гал бериб, тўдага ҳар замонда бир тушиб турадиган полвоннинг бу қилиғи кўпларга эриш туюлди. Негадир ўз одатларига хилоф иш тутаётганди у. Улоқни бошқа тарафлардан келган полвонлар олиб кетаётган бўлса бошқа гап. Унинг ҳатти-ҳаракатларидан ҳатто Саримсоқ полвон ҳам ажабланди-ю, ноилож кузатиб тураверди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов

jm_20014_febrЎзгармаган мавзулар

Қисқа саволга қисқа жавоб (Иккинчи қисм)

-35-
САВОЛ: Баъзи жавоблар такрорга ўхшаб қолмоқда, бунга эътибор қилмайсизми?
ЖАВОБ: Бу менга эмас, савол йўлловчига боғлиқ. (Қосим).

-36-
САВОЛ: Сиз ёқтирган сиёсатчи ким? (Нозима).
ЖАВОБ: У ёшдан ўтганман.

-37-
САВОЛ: Ўзбек журналистлари орасида ҳаммага бирдек қарайдиган мустақили йўқлигининг сабаби нимада?(Шодиёр).
ЖАВОБ: Шуурида, руҳида мустақиллик бўлмаган одамнинг ўз фикри, ўз сўзи бўлмайди, у кимнингдир ёки ниманингдир қулига айланади. Лекин мустақиллари ҳам бор.

-38-
САВОЛ: Сиз ҳукуматдан ижтимоий ёрдам олиб яшайсизми? (Гул).
ЖАВОБ: Йўқ мустақилман. Continue reading

Тарих сабоқлари

temurУЧИНЧИ ФАСЛ

Амир Ёхмоқнинг хизматида

Ўшал вақтларда Самарқандда етмиш ёшлар чамасида Амир Ёхмоқ исмли бир амир бўлур эди. Унинг икки ўғли ўлдурулгани учун ўринбосарликни бошқармоққа ўз оға-иниларидан қолган бир ўғулдан бошқа киши йўқ эди. Амир ўз жиянининг суиқасд қилиб ўлдуруб қўйишидан ҳам андиша қилар эди.
Амир Ёхмоқ билан отамнинг танишлигидан фойдаланиб, унинг хизматида бўлишлик мақсадим борлигини васила билан эшиттирдим. Амир Ёхмоқ мувофақат (ҳамфикр) қилиб, мени ҳузурига чақиртирди. Амир мен билан кўришар экан, таажжуб билан боқиб: “Тарақойнинг сенингдек етишган ўғли бор экан, деб билмаган эдим,-деб маъноли кўз ташлаб:-Нималар қўлингдан келади?”-деб сўради. Мен жавобига: “Қалам ишлари ва қилич урушга яхши маҳоратим бор. Сизнинг девонингиз ва қўшунларингизни идора эта оламан”, дедим. Continue reading

Муҳокама:

ozodlik2.gifНега ўзбекнинг боласи

адашиб Сурияга бормоқда?

Сойим Исҳоқов

kuzКўклам адоғида куз

(Роман)

Олтинчи боб
Жўрабойнинг тўйидан кейин Саримсоқ полвон ўша ҳудудлардаги бирорта кўпкаридан қолмайдиган бўлди. Ўзи от сурган галадан қуруқ чиқмайди. қўлига тушган улоқни бировга олдирмайди ҳам. Кузда туёқлидан Мулла Яхшибой деган киши тўй қилиб, уч кун кўпкари берди. Шу кўпкарилардан бирида у Саттор полвон билан яна бетма-бет бўлди. Ингичкадаги ўша тортишувдан кейин негадир сира рўпара келмовди. У тушадиган тўдага Саттор полвон тушмасди. «Тўй эгаси туёқли бўлганидан бу гал, балки, орият учун тушгандир»-ўйлади Саримсоқ полвон. Аммо у янглишганди. Ўшанда Саттор полвон иккита шериги билан анчайин тил бириктирганди. Мақсадлари бир иложини қилиб, Саримсоқнинг тақимидаги улоқни тортиб олиш эди…
Бу кўпкарида Саримсоқ полвон молтоплик Жуманбойнинг отлари билангина чопди. Одатда у Жуманбой билан Файзулла Махсумнинг отларини навбатига дам олдириб, алмаштириб чопарди. Ўша куни Файзулла Махсум ҳали кўпкари бошланмай турибоқ унга йўлиққанди:

Continue reading

Жаҳонгир Маматов

jahangir_mamatovЎзгармаган мавзулар

Қисқа саволга қисқа жавоб

Дунёга, атрофдаги воқеаларга ўз муносабати бўлмаган одамнинг ўзлиги бўлмайди.  Муаллиф.

-1-
САВОЛ: Агар сайловда Каримов сайланмай қолса, нима бўлади? (Насим).
ЖАВОБ: У ўз жойида қолади.

-2-

САВОЛ: Орага халқаро жамоатчилик тушса, Каримов режими ярашга рози бўладими? (Исмоил).
ЖАВОБ: Америка билан ҳа, мухолифат билан йўқ!

-3-
САВОЛ: Агар рўйхатларда бўлмаган номзодлардaн биттаси  сайланиб қолса, нима бўлади? (Рустам).
ЖАВОБ: “Жаслиқ”да маҳбуслар сони яна биттага кўпаяди.

-4-
САВОЛ: Сиз янги кўрсатилган номзодлардан қайси бирига овоз берган бўлардингиз? (Наврўз).
ЖАВОБ: Қайси бири Каримовнинг юзига қараб, “Бу мамлакат онангизни маҳрига тушган эмас, кетинг-да энди!” деб айта олса, ўшанга!

-5-
САВОЛ: Нега бизнинг одамлар фақат мансабни яхши кўрадилар? (Умида).
ЖАВОБ: Бир юракка икки муҳаббат сиғмайди.

Continue reading

Тарих сабоқлари

temurИККИНЧИ ФАСЛ

Йигитлик даври, уруш фанларини ўрганиш

Бир оздан сўнг отамни воқеадан хабардор қилдим. Отам шошиб: “Ёмон иш бўлибди. Отаси биздан ўғлининг қонини тилаб, нима муомалада бўлғай экан?” деди. Мен отамга хитобан: Ўғлингизнинг шунингдек мунҳариф йигитларнинг номуносиб сўзларига таҳаммул қилиб туришига рози бўласизми?” дедим. Отам мағрурона тус олиб: “ Ўғлим, албатта рози бўлмасман, аммо мени хабадор қилганингда, отасига айтиб, уни танбеҳ қилур эдим. Эмди Йўлошнинг отасининг интиқом олишига ҳозирлик кўришдан бўлак чорамиз йўқ”, деди.
Йўлошнинг ёмонлигидан мадраса шогирдларининг хабари бор, ҳатто улар бу бетамизнинг жазосини беришга мени даъват этар эдилар. Бу нуқта ҳам отамга маълум бўлганидан кейин: “Хайр, муллаваччалар шаҳодат берсалар, Йўлошнинг отаси биздан интиқом ололмас”, деб хулоса чиқарди. Устозимиз Абдуллоҳ Қутб мени бир хилватга чақириб, Йўлошнинг ўлуми хусусида таҳқиқ қилди. Мен Йўлошнинг бузуқ нияти билан ўтган муомалаларини бир-бир сўзлаб бердим. Устозимиз шогирдларини бир-бир тилатиб, бу ҳақдаги сўзларини суруштириб, сўзининг тўғрилиги шоҳидлар билан исбот бўлганидан кейин: “Шариат ва Чингизхон ясоси бўйинча, ул бадкирдорни ўлдириш лозим”деб фатво берди. Йўлошнинг отаси қилган даъвога биноан шаҳар доруғаси ҳам келиб, шоҳидлардан баёнот олгандан кейин Йўлошнинг отасига: “Сен ўғлунгнинг қонини талаб қилишдан воз кеч, ўғлунг ўз гуноҳига яраша жазо топибдур”, деди. Йўлошнинг отаси зоҳиран хун талаб қилолмаса ҳам, то трик бор, мени ўлдириш учун фурсат кутди, аммо муяссар бўлолмади. Мен улғайган сарим ўзимда бошқача бир манзиййат ҳис қилар эдимки, бошқаларда ул нарса йўқ эди. Continue reading