https://soundcloud.com/tugyon/davra-suhbati-anjuman-yakuniy-4-qism
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Ўзбекистон Америка сайловларидан ўрнак олиши керак
АҚШда 8 ноябрда бўладиган президентлик сайловига 2 ҳафта қолар экан Демократ ва Републикачи номзодлар Ҳиллари Клинтон ва Доналд Трамп ўртасидаги сиёсий кураш ва ўзаро танқидлар даражаси ўз чўққисига етди.
Трампнинг аёллар ҳақидаги ҳаёсиз гаплари ошкор қилинган бўлса, Клинтон хонимнинг Давлат котиби сифатида махфий ёзишмаларга эҳтиётсизлик қилгани маълум бўлди.
Трамп ва Клинтон тарафдорлари ўртасида ҳам зиддият кескинлашмоқда.
АҚШдаги жорий президентлик пойгаси мамлакат демократик тизимида нуқсонлар бор, деган қарашларнинг урчишига сабаб бўлди.
Бироқ бугунги ОзодНазар дастурининг меҳмони, АҚШ да узоқ йиллардан бери яшаб келаётган сиёсатшунос Абдуфаттоҳ Маннопов бунинг аксини кўраётганини айтади. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar | Leave a comment »
Бугун ( 18. 09. 2016) уйимга Содиқ билан Карим келишди. Мақсадга кўчишдан олдин улар тўғрисида икки оғиз сўз айтаман.
Содиқ қадимги Қонгли империяси бошкенти – Оққўрғонда ( Тошкентнинг Оққўрғон тумани Оққўрғон қишлоғи ) туғилган.
Ўзи ҳам шу Қонгли уруғига мансуб .
Узоқ юзйилликлар кечса ҳам ғайри оддий тепалар остида буюк Қонгли давлати харобалари: «Қачон ёруғликни кўрарканмиз?» дегандай эга кутиб ётибди. Чамамда археологларга:
Маблағ керак:
Рағбат керак.
Эга жим.
Гўё ўз қобиғига ўралиб қолгандай. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
“Сиёсий маҳбуслар Мирзиëевнинг имижига доғ бўлиб тушади”
Сарлавҳага чиқарилган гапни, OzodNazar меҳмони, АҚШда яшовчи таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад “қамоқда чириш” ваъда этилган Самандар Қўқоновнинг ҳамон қамоқда қолаëтганига муносабат билдираркан, айтди.
Суҳбат давомида Жаҳонгир Муҳаммад пойтахт Тошкентда доимий пропискага ўтиш жараëнинг бироз енгиллатилгани¸ хусусан¸ чет элликларнинг Тошкентда кўчмас мулк сотиб олиб¸ доимий пропискага киришларига изн берилганини мамлакатга хориж сармоядорларини жалб этиш йўлидаги Мирзиëев ҳукуматининг навбатдаги қадами сифатида баҳолади. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик | Leave a comment »
Джахангир Мухаммад: «Узбекистанцы имеют право знать о судьбе Гульнары Каримовой!»
4 октября в социальных сетях широко распространилось письмо, автором которого предположительно является старшая дочь покойного президента Узбекистана Гульнара Каримова. Автор письма, который просит прощения у матери и жалуется, что продолжать жить так дальше не может, одновременно выражает свое мнение относительно лиц, которые после смерти Ислама Каримова занимают сегодня власть в стране. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 3.RUSSKIY | Leave a comment »
ҒАЙРИҚОНУНИЙ ТИНТУВЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛСИН!
Хориждаги Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига нисбатан қўлланилаётган босимлар юзасидан “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг
Б А Ё Н О Т И
Ҳозирда Норвегияда сиёсий муҳожирликда яшаётган журналист, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг “Tug’yon” интернет-радиоси муҳаррири Улуғбек Бакиров Андижондаги яқинларидан ташвишли хабар олди.
2016 йилнинг 9 октябрь, якшанба куни Ўзбекистон вақти билан эрталаб соат 9-9.30 ларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Охунбобоев шаҳри “Намуна” МФЙда яшайдиган Улуғбек Бакировнинг онаси уйига “Damas” русумли автомашинада 5 нафар бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот ходимлари бостириб келишиб, тинтув ўтказишган. Маълум бўлишича, улар: “Намуна” МФЙ участка милиция нозири, Жалақудуқ туман прокуратураси терговчиси, Тошкентдан келган Комиссиянинг икки вакили ҳамда маскали “Калашников” автомати билан қуролланган махсус хизмат ходимии бўлган (Улар ўзларини исм-шарифлари билан таништирмаган). Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
(Улуғбек Бакировнинг Жанубий Африка сафари таассуротлари)
(ярим расмий, ярим норасмий хотиралар)
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти учун тайёрланган хизмат Ҳисоботидан кейинги ёзилган ҳикоялар.
*****
Устоздан сўзбоши:
Сафарнома ёзиш азалий удум. Kийганинг, eганинг – ўзингга, аммо кўрганингни бошқалар билан баҳам кўриш инсонга икки ҳисса маънавий қониқиш бағишлайди.
Биринчидан, кўрган манзараларини қайтадан чизади, иккинчидан кимнингдир дунёқараши кенгайишига ҳисса қўшади. Бу гўзал ҳис. Шунинг учун ҳам қаерга борсам, кўрганларим, эшитганларим ҳақида ўртоқлашгим келади. Бошқаларнинг ҳам сафар таассуротларини ўқиб, илҳомланаман. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Гулнора, Пахта, Туркистон ва Мирзиёев…?
OzodNazar меҳмони журналист ва сиëсий фаол Жаҳонгир Муҳаммад шу каби саволлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди. Суҳбатни журналист Замира Шукур олиб борди.
http://www.ozodlik.org/ OzodNazar
4 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғичи Гулнора Каримовага оид экани иддао қилинган мактуб кенг тарқади. Мактубда онасидан узр сўраб¸ бошқа бу аҳволда яшай олмаслигига ишорат қилган муаллиф¸ айни пайтда¸ Каримов ўлимидан сўнг Ўзбекистон ҳокимиятини эгаллаган шахсларга ҳам муносабат билдириб ўтади.
Асл муаллифи ким эканини аниқлаш имконсиз бўлган бу мактуб¸ 2013 йилга қадар Ислом Каримовнинг “вориси”¸ “ўзбек маликаси” деб кўрилган Гулнора Каримова тақдирига нисбатан жамоатчилик қизиқишининг ҳамон баланд қолаëтганини намойиш этди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, озодлик | Leave a comment »