“Туронзамин” ўқувчилари диққатига!

Ҳурматли ҳамфикрлар!

Сайт таҳририяти 5 майга қадар  таътилда!

Сизга омонлик ва яхши кайфият тилаб қоламиз!

Мухолифатни ким бирлаштиради?

savollarЎзингизни синаб кўринг, диктатормисиз ёки…

Саволларга ўйлаб ўтирмасдан ўзингиз ўзингизга жавоб беринг.
“Ҳа” жавобига -10 балл,
“Билмайман”га -5 балл,
“Йўқ”-0
Демак қўлингизга қоғоз ва қалам олинг!

– Болалигимданоқ бошқа инсонларга бўйсуниш мен учун катта муаммо эди.

– Менимча, бошқалар устидан ҳукмдорлик қилиш ҳисси ривожланган инсонларсиз фан ва маданиятда ривожланиш бўлмаган бўларди.

– Менимча, ҳақиқий эркак аёлни ўз иродасига бўйсундиришнинг уддасидан чиқа олади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ўзгармаган мавзулар

jamolkamolМИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТСИЗЛИК
ёки
ЖАМОЛ КАМОЛ

“ Адабиёт ва санъат азалдан бери давлат ва салтанат соҳибларининг ҳимоясида бўлиб келган. Султон Ғиёсиддин Мавлонони ўз қанотлари остига олган эди. Султон Ҳусайн Бойқаро бўлмаса Навоий бўлмас эди. Давлат раҳбарининг оти истанг бошқон, истанг султон ва ёки президент бўлса ҳам масала ўзгармайди… Ўзбекистонда Ислом Каримов ана шундай буюк ишни бажараётгани ҳолда Туркияда ижодкорларга бундай муносабат йўқ”.. Continue reading

Ризо Обид: “Озодлик” мухбири ўзбек мардикорларини сотиб қўйди

rizo2Ақлинг бўлатуриб, фаросатинг бўлмаса – бу айтарлик устунлик эмас: соатнинг қиммати ҳам тез юришида эмас, тўғри юришида.   Р. Браунинг.

Танишларимдан бири телефон қилиб, куюнган кўйи ўз сўзларини файласуф олим Браунингнинг юқоридаги ҳикматли жумласи билан бошлади.Унинг одати шундай: аввал суҳбатнинг даромади учун унинг моҳиятини англатувчи бир ҳикоятми ё ривоятми айтади -да сўнг воқеликка муносабат билдиради.Бу гал ҳам шундай бўлди. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан׃ Балиқ бошидан

Катта-кичик давраларда Ўзбекистон кўприклар ва миршаблар мамлакати (стран ментов и мостов) бўлиб қолаётгани ҳақида бот-бот гапирилмоқда. Айниқса, мамлакатда милиция ходимларининг ўзбилармонлик ҳолати кучайиб, уларга чексиз-чегарасиз ваколатлар бериб қўйилган бир пайтда авом фуқаро норозилиги ҳам ошиб боряпти. Аҳли фуқаронинг формали шахслардан ҳафсаласи пир бўлиб кетаётгани тасодиф эмас. Ажабо, не бир сеҳри борки, туппа-тузук инсонлар ҳам шу форма қурғурни кийгандан кейин бир юз саксон градусга ўзгаради-қолади. Кечагина сизнинг соянгизга салом бериб юрган зотлар биринчи бўлиб кўришишга ор қила бошлайди… Continue reading

ФАКТ

iak_raqqos.jpgУказом Каримова в качестве исполняющего обязанности пресс-секретаря назначен кандидат политологии Улугбек Хасанов, ранее работавший преподавателем геополитики в Университете мировой экономики и дипломатии (УМЭД.

Хасанов Улугбек родился в 1965 г. Continue reading

Номалар…Ҳангомалар…

aldarkusa2
АРҚОН
-Америкада катта-катта миллионерлар ўзларини осиб қўяётган эканлар,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Нега осишади?
-Халқнинг ҳақини еганлари очилиб қолаётганмиш…
-Устини яхши ёпишмагандан кейин очилаверади-да! Мана қара, бизда ҳеч нарса очилмайди.
-Бизда ҳам очиларди. Лекин бизда арқон тақчил! Continue reading

Танқиднинг чақмоқдек таъсири бор

ozodlik2.gifОзодликрадиосини танқид қилишимиз билан сайтда асосий материаллар ўрнида ўзбекнинг дардига тегишли қуйидаги иккита мақола пайдо бўлди. Мумкин эканку!

Умид қиламизки, бундан кейин уларга туртиб турадиган халачўп керак бўлмайди. Ким билади яна…Бу ёғини сиз кузатинг, азиз ўқувчи ва Сиз ҳам уларнинг рейтингларини бироз оширинг! Continue reading

Бир қайнови ичида

ozodlik2.gif”Озодлик” радиоси ўзбекча сайтининг бугунги асосий мақолаларини кўриб, кейин радионинг тожикча(www.ozodi.org) ва қирғизча(www.azatliq.org) сайтларига назар солдим. Уларда асосан тожик ва қирғизнинг дардлари. Ўзбекчада ҳам уларнинг дарди. Мана қаранг ва ўзингиз хулоса қилинг? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ўзгармаган мавзулар

8-11-utrecht15ЎЖАРЛИК ВА ИНЖИҚЛИК ҲАҚИДА

Муроса ва келишув туфайли кўп нарсага эришилади, деб айтилади. Лекин инсон феълида шундай хусусиятлар борки улар муроса ва келишувни рад этиш учун ишлайди. Масалан, Ўжарлик …

Характеримиздаги бу белги ҳар доим бўртиб туради.

Ўзбек дегани ўзига бек, ўзига хон деган маъноларни ташийди, деб баъзан ғурур билан ёзамиз. Лекин ўжарлик кўпинча ана шу ўзига беклик ва ўзига хонликни емириб келаётганини эса ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Continue reading

Сиёсий латифа

aldarkusaБУЧАРА
-Сан ҳам манга ўхшаб ўзбек тилини билмас экансан-ку?-деди Алдаркўса иккинчи қизига.
-Нага билмес эканмиза, нима девотсиз ўзи, вой! Ман сув қиб ичворганман-ку!
-Этайлик… мана сайтингда “Бечора” деган сўзни “Бучара” деб ёзибсан. И..и… тўхта… тўхта.. сен ҳам мухолифият бўлдинг-ми? Нега “Бу шаҳри азимнинг номи Бучарадир” деб ёздинг? Continue reading

Жаҳонгир Маматов: Ислом ва Ислоҳ

Адҳам Эшмонов Нақшбандий: Мен етим эмас эдим!

eshmonovАзизларим, бу бевафо дунёда биз фарзандлар Отажонларимиз ва Онажонларимизнинг буюк хизматлари эвазига лойиқ хизмат эта олмадик. Бешикларимиз бошида бир тунлик, бедор кечаларининг ҳам хизматин қайтара олмадик. Мурғак, бир парча этдан авайлаб, асраб , ўзлари емасдан – едириб, киймасдан – кийдириб, таълим- тарбия этиб, вояга етқазганликларининг ҳам қадр- қийматига арзигулик хизмат эта олмадик!

Йиллар утиб бизлар ҳам ота , она бўлдик, эндигина Отажонларимиз,

Онажонларимизнинг буюк хизматларининг нақадар бебаҳо эканлигини англай бошладик десам хато бўлмасдир! Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ўзгармаган мавзулар

jahongir_m.jpgСАВОЛ:Ислом Каримов ёки у тайинлайдиган бошқа “каримов”лар мамлакатни неча йил қўлда тутадилар, деб ўйлайсиз?(Бахтиёр, 16 Май).

ЖАВОБ: Мухолифатсиз ёки мухолифати ожиз жамиятда зулм истагани қадар илдиз отади. Бугун Ўзбекистонда зулмга қарши чиқа оладиган ва уни енгадиган мухолифат йўқ. Шу боис ҳам зулм эмин-эркин ҳукм сурмоқда. Аммо уни йиқитадиган мухолифат қачон етишиб чиқади?
Қачонки, зулмга қарши мухолифларнинг ҳаммаси ёқавайронликни йиғиштириб,”ман-ман”ликни ташлаб, оний манфаатга сотилмасдан, ёлғончи мухолифатчиларнинг беш тангасига учмасдан, ҳукуматнинг найрангларига илинмасдан бир мушт бўлиб зарбани бир жойга урсалар зулмнинг илдизини қўпоришлари мумкин. Continue reading

Сиёсий латифа

aldarkusa2ТАЛАБГОР
Хазинабон Алдаркўсанинг ҳузурига келди׃
-Ҳамма ёқда битта гап. Катта шов-шув! Сиз уруш фахрийларига пул бериш ҳақида Фармон чиқарибсиз…
-Ҳа, фақат Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига!
-Лекин хазинада ҳеч вақо йўқ. Continue reading

Адҳам Эшмонов Нақшбандий: Ағёр ила қолгайман!

eshmonovСендек висол кўргандан, ватангадо қолгайман,
Сендек йўлдош бўлгандан , ағёр ила қолгайман.
Сендек оташ бўлгандан, аччиқ тутун бўлгайман,
Сендек арслон бўлгандан, содиқ бир сак бўлгайман.

Continue reading

Ризо Обид: Муроса-ю мадора

rizobekЎзбекларда ажойиб мақоллар, нақллару иборалар ғоят кўп.Шулардан бири “муроса-ю мадора” калимаси кўп ишлатилади.Хўш, шу сўз бирикмасида назарда тутилган жиҳат жамиятга, бундай олиб қаралса одамларга нечоғли нафли?

Бу гал шу мавзу атрофида сўз юритмоқчимиз.Ҳаётда кўп бор синовлардан ўтган ўзбекона ўша муроса-ю мадорага ўрнидан ташқари ҳолларда ҳам кенг жой берилгани боис бугун ўзбек жамияти таназзулга учрамадимикан, деб ўйлаб қоласан киши. Continue reading

Ўзбекистон кимларни мутлоқ йўқотмоқчи?

shosШу йилнинг 26-март куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг Регионал антитеррористик Кенгаши фавқулодда бир қарор қабул қилганди. Унга кўра хавфли террорист деб қидирилаётган шахслар рўйхати тасдиқланган. Ўшанда матбуотга бу ҳақда қисқа маълумот берган Ўзбекистон МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов бундай шахслар қидирилади, қамоққа олинади ёки мутлоқ йўқотилади деган эди. У шунингдек, 900 дан зиёд кишининг номи бу рўйхатга киритилганини айтганди. Лекин кимлар ва нима учун киритилгани айтилмаганди. Continue reading

Ризо Обид:Янги кун умиди

rizo1Узун тунлар тонгга уланиб кетади, мен эса бедор ўтказган тунларим ҳисобини олмайман.Улар жудаям кўп.Фақат ўша бедорлигим сабаби ҳақда кўп ўйлайман.Сабаби эса битта.Айрим таниган кишиларим, “қўйсангчи, бу юмушингни ташласангчи, ўз жонингга ўзинг куюнсангчи.Қара душманларинг ортингда-ю олдингда қанчалар кўпайиб кетган” дея неча йилларки қайта- қайта уқтиришда давом этадилар.Мен эса уларнинг ҳеч бирига қулоқ осмайман.Ҳа, дея улар айтганга маъқул маъносида бош ирғагандай бўлсамда барибир ўз билгимдан қолмайман. Continue reading

Сиёсий латифа

mushtum2ОМБУДСМАН
-Омбудсманга қўшимча ваколатлар берибсизларми?- деди Алдаркўса маслаҳатчига.
-Ҳа, Жиноят кодексининг 18-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, эндиликда у шикоятларни ўрганиш ёки ўз ташаббуси билан маҳкумлар турмушини текшириш учун бемалол жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда ўзингиз топшириқ берган эдингиз-ку! Continue reading

Номалар… Ҳангомалар…

aldarkusaЖАЗО
-Хорижга кетганлар ўзларига яна битта Инсон ҳуқуқлари ташкилоти тузиб олишибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Ҳа энди, тирикчилик, тузаверсин, қорни тўқ бўлса, қулоғимиз тинч.
-Лекин улар биздаги масала билан шуғулланмоқчи эканлар.
-Қандай масала? Continue reading

Джахонгир Шосалимов:Почему цена на бензин в Узбекистане не снижается?

jahongir-shosalimovlВ результате мирового финансового и экономического кризиса цены на нефть и нефтепродукты снизились в течении короткого времени почти в три раза. Цена 1 барреля нефти снизился с 135 долларов до 50 долларов и еще ниже. Continue reading

Ризо Обид׃ Бас энди..

rizo2Шу ҳам юмушмикан тунлари бедор,
Туннинг тиззаларин қучиб ўтирсанг.
Ойнинг сочин силаб,йўқ пешонасин,
Йўқ ҳолин авайлаб ўпиб ўтирсанг.

Шу ҳам юмушмикан йигит кишига,
Сўзларни бир-бирига боғлаш ўйини.
Бир ширин сўз учун жонингни тикиб,
Томоша айламоқ ҳижрон тўйини.

Continue reading

“БО”

boИт вафодорлик, садоқатли дўст рамзи бўлгани учун “Оқ уй”да ит сақлаш президентлар учун русумга кирган.

Бу сафар “Оқ уйга” итни Барак Обама номзодини сайловда қўллаб, унинг “Оқ уй”га йўллини очган машҳур Кеннедилар кланининг давомчиси сенатор Эдварад Кеннеди ҳадя қилди. Continue reading

Ризо Обид:Ҳажвия

rizobekТарвуз инқилоби
Кўклам бошланмасдан сал аввалроқ Райимпул, Алайсин ва Балайсинлар йиғилишиб “Лолақисталоқ инқилоби” қилиш юзасидан кўкнорихаёл сурганлари хусусида айтгандик.Минг афсусларким улар кўк чучварани хом санаган эканлар шекилли лолақисталоқ инқилоблари қисир чиқиб қолди.Инқилоб бечора туғмас хотинни эри ҳайдаган кўйда шумшайгандай тумшайиб қолаверди. Continue reading

ЮЗМА-ЮЗ СУҲБАТ: Саволларга жавоблар-4

Бугунги суҳбатда Жаҳонгир Маматов “Нега диктаторнинг ва диктатуранинг умри узоқ?” деган саволга жавоб беради:

“Turonzamin” pochtasidan

adabiyotTanishimining ta’tildagi ta’ssurotlari

Yaqinda O’zbekistondan arab o’lkasiga qaytgan tanishim dardini dasturxon qildi.

Musofirchilik davrida O’zbekistonga bir borib yana ortga qaytish asab buzilishlarsiz o’tishi qiyin.

Asab buzilishi doimiy byurokratiyadan boshlanadi. O’zbekistondan chiqish vizasi ya’ni – OVIR – musofir o’zbekning oshqozonidagi yaraning naqd o’zi. Musofir o’zbek har ikki yilda OVIR ostonasida sarg’ayishi shart. Continue reading

Сиёсий латифа

mushtum2ЛАҚАБЛАР

-Мана ҳаммасини дабдала қилиб ташлаяпмиз,-деди маслаҳатчи баъзи сайтлардаги изоҳларни Алдаркўсага кўрсатар экан.
-Булар нима?
-Постинглар, яъни изоҳлар. Ҳаммаси душманларингизга, халқ душманларига қарши.
-Лекин бирортасида ҳам исму шарифларинг йўқ-ку! Ҳаммаси лақаблар билан ёзилган-ку! Continue reading

“Замондош”нинг жонли мулоқоти(5)

“Замондош”нинг бугунги жонли мулоқотида таниқли адиб Ризо Обид сўз юритган мавзулар:
-Давр ва “даҳо”лар
-Айғоқчи бор гунг телефонда-Ўзбекистонда!

Сиёсий латифа

mushtum2ДАЛИЛ

Мана орадан тўрт йил ўтди, лекин Андижонда тинч аҳолини ким отгани ҳақида далил топилмади,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ҳа, нега тиржаясан? Ҳаммасини йўқотиб юбордим деб мақтанаяпсанми?

-Қаёқда? Ҳаммасини йўқотиб бўладими? Continue reading

Центральная Азия откроет новые возможности в сфере энергетики

uzbekistanВашингтон. В период глобальной энергетической нестабильности ресурсы Центральной Азии могут сыграть важную роль в новом энергетическом уравнении.

Страны этого региона располагают обширными запасами нефти и природного газа, а также залежами урана и гидроэнергетическими ресурсами. Continue reading

Сиёсий латифа

aldarkusa2СОПОЛАК
Алдаркўса бир кун сафарга борганида мезбонга бир учи тешилиб, ўша жойидан чиройли-рангли ип ўтказилган сополакни ҳадя қилди.
Мезмон қўлидагини айлантириб кўриб׃
-Бу қандайдир сополнинг синиғи-ку!- деди. Continue reading

Ризо Обид:”Озодлик”чилар Каримовни мақтай бошлашди

rizo2Ҳамма у- бу деяверади-ю “озодлик”чиларга ҳам қийинда.Улар ҳам тирик жон.Қариндош уруғ, бола чақа дегандай.Тирикчилик қилиб ҳамма қатори орзу- ҳавас билан яшашни исташади.Бундан ташқари улар ҳам Ватанга бориб келишларига муаммолар туғилмаслиги учун гоҳо ҳукумат ОАВларига “заказ” қилиб, ўзларини ўзлари танқид қилдириб турсаларда аслида қалбан Каримов сиёсатини қўллашларини изҳор қилишни ҳам унутмайдилар. Continue reading

Битта мавзуда учта сиёсий латифа

aldarkusaОНА ТИЛИ
-У ёқда қайси тилда сўроқ қилишади? Билиб қўйганимиз яхшида,-деди Алдаркўса хотинига.
-Қайси тил бўларди? Она тилимизда-да…
-Она тилимизда?
-Ҳа-да! Масалан, мени рус тилида сўроқ қилишади.
-Демак, сенга осон экан. Continue reading

Сиёсий латифа

aldarkusaБАШОРАТЧИ

-Қўёш чиқибди бугун,-деди хотини Алдаркўсага.
-Мен айтгандим-ку “Чиқади” деб!
-Эшитдингизми, Америка мусулмонлар билан дўст бўлаётганмиш!
-Ҳа, мен айтгандим, “Шундай бўлади” деб.
-Бечора, акангизни хотини кеча боласини туширди. Continue reading

Сиёсий латифалар

aldarkusa2.jpgСОКИНЛИК
-Молдовада мухолифатчилар президент саройи ва парламент биносини босиб олишди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Молдова билан нима ишинг бор, ўзимиздан гапир!
-Бизда Худога шукур, сокинлик! Continue reading

ЮЗМА-ЮЗ СУҲБАТ: Саволларга жавоблар

Бугунги суҳбатда Жаҳонгир Маматов таниқли мухолифатчи Холиқназар Ғаниевнинг саволига жавоб беради.Демак суҳбатда:
-Олийгоҳми ёки олий ўқув юрти?
-Чой ўзбекча сўзми?
-Голливудми Ҳолливудми?

Бойкот норозилигимизнинг ифодасидир!

ozodlik2.gifМудом бирга бўламиз, ўлсак бирга ўламиз…

Бу сўзлар мен сидқидилдан ҳурмат қилган марҳум шоир Шавкат Раҳмонга тегишли, тўғрироғи унинг “Икки дўст” шеърий қиссасининг қаҳрамонларига.

Эсингиздами,

Бир куни икки бахтсиз
безиб моли ҳулёдан,
шайланибди бахт излаб
бахтиқаро дунёдан.
Сўйлашибди ушлаб нон:
“мудом бирга бўлармиз,
бахтли бўлсак – ёнма-ён,
ўлсак бирга ўламиз”…

Мен нечун шоирнинг бу шеърий қиссасини эсладим? Гап қиссанинг сўнги сатрларида, эсланг, икки дўст йўл юриб чарчаган бир пайт йўлбарс изига йўлиқишади. Аввал бири жон сақлаш учун ғорга бекинишни айтади, иккинчиси эса ғорда бекиниб очдан ўлгандан кўра, йўлбарс келган тарафга бориш керак дейди, у ёқда нимадир егулик бўлгани учун ҳам йўлбарс шу ёққа борган дейди. Шу аснода икки дўст ўртасида жанжал бошланади ва иккиси икки тарафга кетади. Бири танлаган йўл тўғри йўлбарснинг ошқозонига олиб келади, иккинчиси эса… Continue reading

“Замондош”нинг жонли мулоқоти

“Замондош”нинг бугунги жонли мулоқотида:
-Бугуннинг янгиликлари
-Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан

Қамоқдан хат. Дилмурод САЙЙИД: “МЕНГА ҒАРАЗЛИ МАҚСАДДА ТУҲМАТ УЮШТИРИЛДИ”

dilmurodМен 2009 йил 22 феврал куни соат 16-17 лар орасида ўз уйим яқинида ўта ғайри инсоний тарзда ҳибсга олиндим. Бунинг сабабини тунги соат бирларда қисман билдим: СВОЖЖДЛҚК Самарқанд вилоят бошқармаси суриштирув бўлими бошлиғи И.А.Шеров имзолаганлиги кўрсатилган “Вақтинча ушлаб туришлик тўғрисида”ги қарорда шундай таъкидланган эди: “2009 йил 17 феврал куни департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармасига Жомбой туман “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП раиси Аслиддин Ўринбоев ариза билан мурожаат қилиб, ундан фуқаролар А.Пўлатов, М.Ёқубов, Т.Эргашев, Д.Саидов ва М.Жўраевалар турли ташкилотларга ариза ёзиш, қаматиб юбориш ва обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ушбу ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига товламачилик йўли билан 15 000 (ўн беш минг) АҚШ долларини талаб қилаётганлигини кўрсатиб, уларга нисбатан чора кўришни сўраган…” Continue reading

Сиёсий латифа

mushtum2.jpgИТАЛИЯ ФИЛМЛАРИ
-Бугундан бошлаб 17 апрелга қадар пойтахт кинотеатрларида Италия филмлари фестифалини ўтказаяпмиз,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Италия филмлари?
-Ҳа, замонавий Италия филмлари.
-Эҳтиёт бўл, мафия ҳақидагиларини кўрсатишмасин. Continue reading

“Дадамнинг қотилига ким жазо беради?”

shovruqИслом Каримовга!

Хурматли “Отажон”!

Сиз хамма узбек болаларини, мени болаларим деб сўз юритасиз. Демак улар катори мен хам ҳақиқий отажонидан ажралган етим-сизнинг углингизман. Узбекистон мустакил булганидан кейин, экстремист, давлат хоини, наркотик ва курол билан шугулланувчи деб вазирлигингиз подвалида вахшийларча улдирилиб, кейин «Собир Рахимов» ички ишлар булими камокхонасида узлари осиб куйишиб вахшийларча улдирилган депутат, инсон ҳуқуқлари курашчиси, қора камарли паҳлавон Шоврик Рузимуродовнинг угли Бобур буламан. Continue reading

Сиёсий латифа

aldarkusaДУНЁ
-Дунёда нима гаплар?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.
-Бугун дунё лидерлари Лондонда тўпланиб, экономикани муҳокама қилмоқдалар…
-Кимлар?
-Дунё лидерлари… Continue reading

Сиёсий латифа

aldarkusa2.jpgБИРИНЧИ АПРЕЛ
-Акангиз ўлиб қолдилар,-деди Алдаркўсанинг хотини маслаҳатчига лабда табассум билан.
-Э, Худога шукур…
-Нима деяпсиз? Секинроқ гапиринг!
-Нима қипти? Continue reading

Раҳмон Раҳмонга қарши

rahmonБу биринчи апрел ҳазили эмас, бу чин!

(Туронзамин) Тожикистонда “Дин эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақидаги” қонун кучга кирди. Бу қонун Имомали Раҳмоннинг инсоният Раҳмонига қарши чиқиши деб баҳоланмоқда. Чунки бу қонунда диний эркинликлар чеклаб ташланган.
Масалан׃ Continue reading

Брежневни ҳам ортда қолдирди!

ia4.JPGКутубхоналардан бирида тасодифан кўрганим — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси ҳамда Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази томонидан тайёрланиб,  “Шарқ” нашриёт-матбаа концернида чоп этилган “Президент Ислом Каримов асарлари библиографияси” билан танишиб, Ўзбекистонда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб турган сохта Президентнинг нақадар “сермаҳсул” ижодкор эканлигидан лол қотдим. Continue reading