Бу ҳаёт- кимдир йиғлаб келиб, йиғлаб кетади.
Кимдир йиғлаб келиб, сукутда кетади. Дунё йиғлаб келиб, кулиб кетганни кам кўрган. Ундай ҳам, бундай ҳам, инсон боласи кетади. Эртага биз ҳам кетамиз. Бошқалар ҳам. Лекин янгилар келаверади Бу чархпалак. Айланаверади.
Бугун Ризо Обиднинг вафоти ҳақида ўқидим. Гапнинг очиғи ишонмадим. Илгари ҳам у каминани шунга ўхшаш масалада бир-икки марта “қўрқитган”. Ҳаракат қилиб, уни “тирилтириб” олгандим.
Бу дунёда энг кўп сўкишни у туфайли эшитдим. Қайта-қайта гаплашиб ҳам кўрдим, мақтаб ҳам кўрдим, ёмонлаб ҳам кўрдим-бўлмади. Охири воз кечгандим. Илгари унинг учун бошқалар мени сўккан бўлишса, энди у бошқалар учун мени сўка бошлади. Бир кун тушуниб олса керак, деб индамадим.
У ўжар, тентакнамо, ўз билганидан қолмайдиган, яхши ёмонни ажрата олмайдиган, мақтаса осмонга олиб чиқиб қўядиган, ёмонласа лойга қориштириб ташлайдиган ўзига хос мард журналист эди. У билан кейинги икки йилда умуман алоқамиз йўқ эди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM, Kundalik | Leave a comment »