Абулфайз БАРОТОВ

barotov“САЛОМ, АЖДОДЛАРИМ, БУ- МЕН!”

У дунё хабарин ким берган, эй дил!
Умар ХАЙЁМ.

Инсон ўлганидан сўнг унинг руҳи 16 марта одам 8 миллион 400 минг марта турли ҳайвон ва жонзотлар шаклида дунёга келади,- деди суҳбатдошимиз-ўрта бўйли, қорачадан келган гаплари ниҳоятда мулойим одам. Мен сизнинг бу ёруғ оламга неча марта келиб кетишингизни айтиб беришим мумкин.
Ҳангу манг бўлиб қолдик. Ахир бу ёруғ оламга неча марта келиб кетганлигимизни билиш албатта, қизиқ-да. Суҳбатдошимизнинг гапларига ишонмасликка хаққимиз йўқ. У бизга бир қоғозни кўрсатди.Унда босма ҳарфлар билан шундай сўзлар ёзилган: ”Халқаро илмий ишлаб чиқариш ПАМАКC-АКО фирмасининг…”
Бўлди.Унинг исми шарифини ошкор қилишдан ўзимни тияман. Манзили -макони ҳақида ҳам жим турайлик. Баъзи мулоҳазаларга бориб шундай қарорга келдим. Уни шартли ном билан табиби-ғайб деб атай қолайлик.
Ҳуллас, одамзодни маймундан тарқалган деган фараз ҳозир рад этилган. Ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳаво фарзандлари эканлигимизни илгарилари ҳам билардик. Аммо эндигина тан олиб турибмиз-да. 70 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида динни афюн деб келдик. Оқибатда ҳудосизга айланиб, мехр-оқибатни, мурувватни унутдик. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

abduqodirСадоқатли дўст

Бобу-л “КОФ” қалб боби, ит фарсий сак дер ва туркий ит дер (“Рисолаи Сайдиййа” китобидан).

Итингдирман, сочинг занжирини бўйнимга маҳкам қил…..

Ит энг қадимги хонаки хайвон бўлиб, у қадимий ибтидоий одамларнинг хам энг яқин кўмакчиси бўлган. У ов қилишда ёрдам беради. Уларни бошпанасини қўриқлаган. Итларни 300 дан ортиқ зоти бўлиб, улар хизмат итлари, кавказ, Ўрта осиё овчаркалари, док, искович ва манзарали текса, балонка зотларига ажратилади. Зодсиз уй итлари эса кўппак дейлади. Уларни хаммаси бир аждод–хатто бўридан тарқалганига ишонгин келмайди. Мана овчаркаларни олайлик, уларнинг зоти кўп; бақувват чайир Шарқий Европа овчаркалари, жунли колли (ШОТЛАНДИЯ овчаркалари) кўриниши катта пахмоқ жунли, тумшуғи айиқникига ўхшаш Кавказ овчаркалари, узун жингалак жунли Росия овчаркалари. Булар хаммаси йирик ва кучли итлардир.
Шарқий Европа овчаркалари аъло даражада хизмат қилувчи итлардир. Бундай итлар Ватанимиз чегараларини қўриқлашда, жиноят-қидирув ишларида ҳизмат қилади. Хизмат қилувчи итлар махсус мактабларда ўргатилади. Шотландия, Жанубий Россия, Кавказ овчаркалари подалар қўриқлайди, яйловларда қўй-қўзиларни кузатиб боради. Уларни йиртқич ва ёввайи хайвонлардан сақлайди. Continue reading

Воззвание к читателям

ergaloyevЗа нашу и вашу свободу слова!
 
В чем смысл жизни, брат? Вопрос потерянного поколения, сбитого с ног тоталитарным образом мысли, культуры, морали. На грани гибели самосознания огромного общества вдруг прорвалось: Перемен требуют наши сердца! Перемен требуют наши глаза!
Энергия сотен тысяч молодых душ, как лавина, хлынула из запертой плотины цензуры на свободу. И после освобождения от страхов, с обретением нового вкуса жизни в люди вышла настоящая журналистика. Вопреки той серой сволочи, которая всегда всплывает на поверхность из-за своей пустоты и отсутствия веса и пытается нас загнать в плен молчания.
Все эти годы независимости в Казахстане прорывалась сквозь серую пелену застоя свободная пресса, как прорастает живой росток сквозь мертвые камни. Такая пресса всегда была штучной, но яркой, харизматичной, захватывающей дух и мысли. Она единственная в этой стране могла транслировать суждения сотен тысяч людей: называть негодяев негодяями, требовать ответа от культовых персон, ставить под сомнение лживые директивы и сопротивляться произволу государственной машины. Журналисты таких изданий прошли через покушения, смерть, приговоры, через избиение, увольнение и унижение своих родных и близких. Но в итоге из-под такого пресса вышла сильная плеяда лидеров отечественных СМИ, зародилась профессиональная школа независимой, незапуганной, конкурентной и творчески свободной журналистики. Continue reading

Мулоҳаза

Буз-буз

Биз аслида киммиз, биладиганлар борми? Нимадандир жуда ҳам қаттиқ хуноб бўлган зиёли бир танишим шундай савол билан мурожаат қилиб қолди. Олим бўла туриб сиз билмасангиз, биз овмилар қаёқдан билайлик, деб ҳазиллашган бўлдим. Қарасам, кулмади, ҳазилни илғамадиям ҳатто. Тушундимки вазият анча жиддий…

Узоқ жим тургач, зиёли танишим яна куюниб гапира кетди, “Биз ҳатто тожиклардай эмасмиз, грузинлардай ҳам, грек ёки боринг ана ҳатто қирғизлардай ҳам эмасмиз, қозоқлар ҳақдаку гапириш абсалютна ўринсиз, киммиз ўзи а?”. Ёнимдан сигарет чиқариб мавлонога узатдим, бир тутатинг, озроқ ҳовурингизни босинг, у ёғига бир гап бўлар дедим. Сигаретни тутатиб икки бора симирдию, шартта четга отиб, “яхшиси меҳмонжонларни кўраман”, деб уйига кириб кетди.

“Меҳмонжонлар” дегани  ўзбекча сериал. Айнан ўзбекча бўлгани учун ҳам мутлақо мантиқсиз. Аслида мантиқли сериал бўлганми, дейсизми? У гапингиз ҳам тўғри, шу учун ҳам сериалда а?! Хуллас прапессир уйига кетди. Ўзи кетдию саволи қолди. Икки ёшли ўғилча ким келиб саломлашмасин, “биз тиммиз”, деяверди, деяверди, кўришганлар ҳайрон елка қисиб нари кетаверди. Афтидан ҳеч ким точний жавобни билмайди-ёв. Continue reading

Абулфайз БАРОТОВ

barotov“ИСМИНИ ЁЗИБ ҚЎЙДИМ”

1970 йилда тўнғич фарзандим Лайло туғилди. Мен ҳам ота бўлганимдан оғзим қулоғимда бўлиб юрган кезларимда қўлтиғига қоғоз ўроқлик каттагина нарсани қистирганича дўстим дараматург Машраб Бобоев (ҳудо раҳматига олган бўлсин) келиб қолди. Мени биринчи фарзандим билан табриклади. Сўнгра олиб келган совғасини очди. Бу антиқа совға-сополдан ясалган кичгинагина кучук боласи эди. Чиройлилигини айтмайсизми? Олдинги иккала оёғини ерга тираб чўнкайиб ўтирибди. Сариқ рангли гавдасини тикасига кесиб ўтган оқ ҳошияли чизиқлар уни янада кўркамроқ қилиб кўрсатарди. Кўзларига қандай ранг берилганини билмайман-у,аммо у ёниб турарди. Орқа бўйнида танга пул ташлайдиган тешикчаси ҳам бор. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

pardayev“Уй қамоғида қолган ҳуқуқ ҳимоячиси”

Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли мулозимлари билан келишган ҳолда уларнинг розилиги билан Жорий йилнинг 25 сентябр куни Жанубий Корреянинг бир гурух вакиллари пахта мавсуми бўйича мониторинг ўтказиш ва бошқа кизиқтирган саволларга жавоб топиш мақсадида, Жиззах
вилоятига ташриф буюрадилар. Continue reading

Ризо Обид

RizopodpisОР

Ҳаммамиз ҳам гуноҳкор бандалармиз. Қай биримиз ёшлик-бебошлик дегандай, яна бошқамиз билиб ё билмай хатолар қилганмиз ва яна уларни такрорлайверамиз.

Одамзотда кўп яхши xислатлар қатори аллақанча иллатли қусурлар ҳам бўлиши табиий. Аввал ҳам xислатларимиз ва иллатларимиз ҳақида кўп мулоҳазалар ёзгандим. Яна шу мавзуга мурожаат қилганим сабаби, яқинда ёзганим “Таъб” номли мақоламга муносабат билдирилган хатлар туфайлидир. Хатлар айримлари очиқ, айримлари яширин номлар билан келди… Continue reading