Абдужалил Бойматов

Россия мухолифати сиёсий кучга айланди, навбат ўзбек мухолифатига?!

2011 йилнинг 10 ва 24 декабрь кунлари Москванинг Болотная майдони ва Сахаров проспектида Россия мухолифати уюштирган оммавий митинглар бўлиб ўтди.[1,2] Бу митингларда 50 мингдан 120 минггача намойишчилар иштирок этишди.

Шунингдек Россиянинг бир неча ўнлаб шаҳарларида бўлиб ўтган намойишларда бир неча минглаб Россия фуқаролари ўз норозиликларини изҳор қилдилар.[3] Намойишчиларнинг асосий талаблари Россияда 4 декабрда Россия Давлат Думасига бўлиб ўтган сайлов натижаларининг сохталаштирилганлиги сабабли, Парламент сайловларини қайтадан ўтказиш, Марказий сайлов комиссиясининг раиси Владимир Чуров истеъфоси, мухолиф партияларни рўйхатга олишни, сиёсий маҳбусларни қамоқлардан озод қилишни талаб қилишган эди.

Владимир Путин хукумати намойишчиларнинг асосий талабларини бажариш ўрнига қийин сиёсий кризисдан чиқиб кетиш учун сиёсий ислоҳотлар ўтказишга ваъда берди.
Дмитрий Медведев 23 декабрь куни партиялар тўгрисида янги конунни Давлат Думасига тақдим килди[4]. Россия хукумати губернаторлар сайланишини, сайлов участкаларида веб-камералар ўрнатилишини ваъда берди ва бошқа чоралар кўра бошлади.
Дмитрий Медведев томонидан бир неча кадрлар алмаштирилиши амалга оширилди.[5] Continue reading

2012

Ни мира, ни процветания, ни прогресса

Наступающий год не пророчит ничего хорошего, по крайней мере в сфере международных отношений, полагает обозреватель The Guardian Саймон Тисдолл. “Выражаясь языком заголовков, это будет год трех “ни”: ни мира, ни процветания, ни прогресса”, – пишет он. Можно обоснованно полагать, что обстановка в зонах конфликтов только ухудшится. Кризисы валюты и госдолгов в Европе и США рискуют спровоцировать общую экономическую депрессию.

“Возрождение национализма, своекорыстие или откровенная коррупция на выборах, растущий упор на политику страха и зависти – каков контраст с политикой надежды Обамы в 2008-м! – гарантируют, что дефицит вдохновляющего мирового лидерства, ставший очевидным в 2011 году, сохранится и в наступающем году”, – утверждает автор.

Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 3-китоб, (тарихий роман)

48. ТАНГА

Исо Холис ўзи туғилиб ўсган вилоятга боришдан олдин Каримов билан учрашди. Каримов уни қучоқлаб, бағрига босар экан:

-Мен билан орани бузмай турсангиз, келажак сизники. Мен сўзида турадиган ўғил боламан,-деди.

Исо Холис мийиғида жилмаяр экан:

-Биз партиямизни энди қурдик, яхшилаб оёқда туриб олайлик. Ана ундан кейин сайловга кирсак бўлади,-деди. – Ҳозир сизнинг гапингизни икки қилмаслик учун рози бўлдим. Юртимда ўтказадиган учрашувлардан кейин номзодимни қайтиб оламан.

Аслида Исо Холисни чўчитаётган мухолифатнинг бошқа қанотидан келаётган босим эди. “Агар сен номзодингни олмасанг, диктаторнинг демократик йўл билан сайландим, дейишига сабабчи бўласан. У бутун дунёни алдамоқчи,” дейилган гаплар уни безовта қилаётган эди. Кўнгли ҳақиқатдан ҳам сарой ўйинига кираётганини сезса-да, балки бу ўйиндан корли чиқарман, дея хавотирларини менсимаётганди. Continue reading

Ҳажвия

troneuzУ дунёдан репортаж

-Навбатдаги масалага ўтамиз,-Сталин тамакидан сарғайиб кетган калта, йўғон бармоқлари орасидаги трубкани ҳузур билан тортди.-Бошлаган ишимни давом эттирмадинглар. Фақат мен Ленин васиятларига содиқ қолдим… Тўғри, кейинги пайтда унинг ҳам томи кетиб, ўрнини Троцкийга бўшатиб бермоқчи эди, революцион интуиция билан буни вақтида сезиб қолдим… Тарих шундай бешафқат. Иван Грозний, Петр 1, Николай пошшо ҳам васият қилишга улгурмаган. Мен ҳам… Вера Давидова, сиз сарой сирларидан бошдан-оёқ огоҳ эдингиз, қандай тирик қолдингиз?

Поскребишев ўрнидан турди.

-Бунга мен айбдорман, жаноб, э-э, ўртоқ Сталин…

-Ҳа-а, сен билан ҳам тўшак қўшкурашига киришганми бу қанжиқ?

-Мен айтай, мен айтай,-орқасига пружина қистириб қўйилгандай сакраб турди Берия.-Вера Александровна бирваракайига Ежов, Вишинский, Ягода, Лакоба, Маленков, Тухачевский, Будённий, Поскребишев, Хрушчевларнинг кўнглини олиб юрган. Continue reading

Насилия

15-летнюю девочку в Афганистане пытала семья ее мужа

Видео, предоставленное Би-би-си, показывает, насколько серьезными являются травмы, полученные 15-летней афганской девочкой, которая находилась в заточении у своего мужа, пытавшего ее.

Девочка при освобождении была в состоянии крайнего истощения после того, как в течение нескольких месяцев находилась под замком у мужа и его родственников.

Об этом деле стало известно, когда полиция спасла Шахар Гюль, вызволив ее из подвала дома, принадлежащего ее мужу и его родственникам.

По заявлению полиции, девочке вырывали ногти и клочья волос. Кроме того, сообщается, что ей щипцами вырывали куски мяса.
Комната без окон

Шахар Гюль выдали замуж за тридцатилетнего афганца семь месяцев назад, когда ей только исполнилось 14 лет. Ее родители обратились в полицию после того, как она не выходила с ними на связь в течение нескольких месяцев. Continue reading

Сергей Ежков

Либо периода позднего Сталина, либо периода зрелого Ким Чен Ира

Министерство высшего и среднего специального образования Узбекистана распространило так называемые этические правила высшего образовательного учреждения (ВОУ), знакомство с которыми наводит на мысль, что авторы документа, который студентов и преподавателей под роспись обязывают приобретать по цене 700 сумов за экземпляр, пришли в министерство из прошлого. Либо периода позднего Сталина, либо периода зрелого Ким Чен Ира. Кому как больше нравится.

Впрочем, не будем голословны и за редким исключением воздержимся от комментариев, предоставив читателю самому дать оценку нормативному творчеству чиновников министерства.

Итак, согласно Правилам, студентам профессорам и рядовым преподавателям запрещено «приходить в ВОУ в одежде, привлекающей внимание окружающих, оголяющей отдельные участки тела, плечи, грудь, живот, а также участки выше колен, чрезмерно узкой одежде, религиозной одежде, с обильно навешанными металлическими цепями, заклепками, ожерельями, спортивной одежде и обуви». Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 3-китоб, (тарихий роман)
47. АРАФАДА

Сайлов Каримовнинг фикри-зикрини чулғаб олганди. Бир ўқ билан икки қушни уришим керак, деб ўйларди у. Сайлов сандиғидан истаганим чиқади, лекин бундан фойдаланишим зарур. Камида ўн беш-йигирма йилни кафолатлашим керак. Агар сайловни муқобил тарзда ўтказсам, биринчидан, демократияни баҳона қилаётган Ғарбнинг оғзига латта тиқиб қўяман, иккинчидан эса атрофимдаги жумҳуриятларнинг раҳбарларини мот қиламан, чунки улар муқобил номзодларсиз сайлов ўтказмоқдалар. Икки-уч номзодни ўртага чиқараман, баъзилари сайлов арафасида чекинадилар, бу мухолифатнинг дод-войини босиб юборади. Умуман мухолифатнинг шакар томирини топиб, эзиб ташлашим шарт. Буларнинг қон томирини кесиб қўйиш ўзимизнинг қонимиз камайиб кетмаслиги учун ҳам зарур.

Каримов “ўнг қўли”га айланиб қолган Алимовни чақирди:

-Мухолифатнинг кучи қаерда? – деди.

-Асосан талабалар орасида ташкилотланганлар. Continue reading

Центральная Азия

Часть мира, которая долгое время была объектом догадок

Америка проявляет особенную активность в этих бывших советских странах, но влияние России все еще является главной силой.
16 декабря 2011 года Казахстан отметил 20 годовщину своей независимости. Он стал последней страной, которая отделилась от России в 1991 году, забив последний гвоздь в гроб 70-летнего советского эксперимента. В том году советские республики одна за другой выходили из состава Советского Союза до тех пор, пока в центре не осталась одна Россия.
Центральная Азия – часть мира, которая долгое время была объектом догадок, романтических фантазий и неверной информации – внезапно оказалась в центре мирового внимания. Казахстан обладал крупнейшим в мире ядерным полигоном в городе Семипалатинск, десятками ядерных оружий, исследовательским центром биологического оружия на острове Возрождения на высохшем Аральском море, а также огромными запасами нефти и природного газа в Каспийском море. Continue reading

АҚШ-Ўзбекистоан

“Американинг Ўзбекистон муаммоси”

“Ер юзида бирор мамлакат Афғонистон сингари муаммоли қўшнилар билан ўраб олинмаган бўлса керак,” – Нью-Йорк Таймс рўзномасида чоп этган мақола ана шундай сатрлар билан бошланади.

“Американинг Ўзбекистон муаммоси” номли мақолага кўра, Қўшма Штатлар Афғонистондаги қўшинларига зарурий жиҳозларни жўнатмоқчи бўлса, Тожикистон орқали ўта олмайди, чунки унда “йўллар жуда ёмон”; Туркманистон орқали ўта олмайди, чуни у “изоляционист бетарафлик” сиёсатини юритади; ва, “маълум сабаблар туфайли” Эрон орқали ўта олмайди.

Қўшма Штатлар ноҳарбий ва ҳарбий жиҳозларнинг учдан бир қисмини Афғонистонга Покистон орқали олиб кираётганди. Continue reading

Итоги 2011 года для Узбекистана

Десятка самых читаемых новостей
CA-NEWS (UZ) – Подводя итоги 2011 года, CA-NEWS составила рейтинг самых популярных новостей 2011 года. Согласно рейтингу, предпочтение читатели отдают политическим новостям. Их в десятке нашего рейтинга оказалось шесть.

Самой читаемой новостью в уходящем году стало сообщение из мемуаров бывшего госсекретаря США Кондолизы Райс, набравшее около 13 тысячи просмотров. В мемуарах Райс описывает споры в администрации Буша относительно того, как реагировать на андижанскую резню, учитывая нахождение на территории Узбекистана ключевой американской базы Карши-Ханабад.

“Госдепартамент опубликовал жесткий отчет касательно режима [Каримова] и нарушений прав человека. Каримов ответил угрозами выселить нас с военной базы и выполнил свою угрозу. Но мне удалось договориться о базе в Кыргызстане, ну и таджики тоже дали четко понять, что мы можем воспользоваться их территорией “по мере необходимости”, – пишет она. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

46.ТЕПКИ

Мана энди Каримов Пўлат Мажидович қолиб, Қиличев нинг иғвосини қилмоқда.

-Қиличевни сессияда шарманда қилиб, қувсакмикан? Йўқ, уни олдин бир тепкилашим керак, -деди Каримов.

Каримовнинг “тепкилашим” деган сўзи Миртемирга касалхонадаги яна бир воқеани эслатди. У туш пайти ухлаб ётганди.

-Миртемир, Миртемир,-деган товушдан уйғонди. Бош учида телевидениеда ишлайдиган дўсти Отажон ўтирарди. Уни ҳам Каримов яқинда девонга ишга олганди. У шу қадар ҳовлиққан қиёфада эди-ки, ҳол-аҳвол сўрашни ҳам унутиб:

-Каримов мени тепкилади, -деди.

Миртемир кулди.

-Ишонмаяпсиз-а, ростдан ҳам орқамга тепди. Жигартепада тупроқ кўчиб, битта қишлоқ йўқ бўлганини эшитган бўлсангиз керак. Қанча-қанча инсонлар нобуд бўлишди. Мен ҳам мухбирларни олиб, ўша ерга бордим. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

Мирзаолим Иброҳимов

Мирзаолим Иброҳимов

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
45.АНАНАС

Миртемир касалхонада ётганида, Мирзаолим Иброҳимов ҳам хаста эканлигини айтишди. Кекса одам, турган битгани ҳангома, аския эди. Ҳаётни жиддийга олмасди. Масхара билан кун ўтказарди. Нима бўлганда ҳам, бир зиёрат қилиб қўяй, деб Миртемир унинг палатасига келди.

-Э, хуш келдинг, болам, -деди Мирзаолим Иброҳимов ўрнидан туриб.

-Палатагами ёки касалхонагами? -аския қилмоқчи бўлди Миртемир.

-Касалхонага ҳам хуш келдинг, деяверишим мумкин, чунки бу ер ана у ёкдан тинчроқ, -Мирзаолим Иброҳимов “Ана у ёқ” дер экан, нимани назарда тутганини Миртемир англади. -Айбга буюрма, болам, келганингни эшитганимга бир ҳафта бўлади, лекин юқорига чиқолмайман. Зерикиб ҳам қолгандирсан?

-Ҳа, жавоб беришмаяпти. Аламни қаламдан олаяпман. Олий кенгашдаги ҳангомаларни ёзаяпман, -деди Миртемир.

Мирзаолим Иброҳимов аввал тиржайди, кейин юзи жиддийлашди, киприклари пир-пир ўйнай бошлади. Continue reading

Ўзгармаган дунё

Мардикор

Савдо майдонлари, иқтисодий манбалар, хом ашё марказлари учун бошланган жаҳон урушининг иккинчи йили тугаб, учинчи йилига қадам қўйилган вақти эди.
Урушга боғланған Русияда яшаған халқлар урушдан чарчаған, ҳар бир жиҳатдан қисилған эдилар.
Туркистонлилар у вақтда ҳарбий хизматга олинмасалар ҳам уруш «фойдасиға» деб Туркистон халқларининг раҳмсиз таланишлари, солиқлар устига солиқлар солиниши ҳамманинг кўз олдида эди. Русиянинг подшоҳ ҳукумати бўлса, туркистонлилардан аскар олишқа қўрқар эди. Туркистонлилар подшоҳлиқ ҳокимиятини мудофаа этишга «лаёқатли» ҳам эмас эдилар.
Русияда қўзғалишқа яқинлашқан ғалаённи бостириш, фронтларда озая борған кучни тўлдириш учун бошқаларни ҳам фронтга олиб бориш керак эди.
Туркистон халқидан аскарликка олиш ўрниға мардикорликка олиш қонуни эьлон қилинди. Туркистон халқининг подшоҳлиқ ҳокимиятига «садоқатсизлиги» биринчи кунданоқ кўринди. Ҳамма ерда норизолиқ, ҳамма ерда тўполон, ҳамма жойда қўзғалишлар бошланди. Continue reading

Узбекистан׃

Дефицит бензина поднял в два раза проезд на междугородних такси

В Узбекистане за последние недели на АЗС наблюдается нехватка горючего. В прошедшие выходные на работающих АЗС образовывались километровые очереди автомобилей.

По словам водителей, “таксующих” между городами страны, проблемы с бензином сейчас наблюдаются по всей республике.

Частные извозчики, озабоченные проблемой нехватки горючего, подняли цену за проезд почти в 2 раза.

Так если две недели назад проезд из Ташкента до Андижана, Намангана и Ферганы на такси составлял 25-30 тысяч сумов ($9-$10), то сейчас цена составляет 50 тысяч ($18).

По словам водителей, они покупают бензин “с рук” по 2,5 тысяч ($0,9), тогда как средняя его цена на АЗС составляет 1600 сум ($0,6). Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

44. БУЗУҚИ

Миртемир индамай чиқиб кетди. Уйига келгач, бирдан хасталаниб қолди. Доктор чақиришганида, “Юрагингизни даволашингиз керак”, дея касалхонага олиб кетишди. У навбатдаги сессияга келолмади. Касалхонадан чиқиб, иш бошлаган куни онийдан Каримов унинг хонасига кириб келди:

-Сизга ўхшаган йигитлар касал бўлиб қолса, баракалло бизнинг ҳолимизга,-деди. -Юринг, бир жойга бориб келамиз.

Каримовнинг машинаси қўналға томонга юрди. У учоққа мингунга қадар ҳеч нарса демади. Учоқ кўкка кўтарилгандан кейин Миртемирни ёнига чақирди:

-Шаҳрингизга… шаҳримизга борамиз. Ана у Пўлатни ишдан бўшатиб келамиз. Мен уни яхши одам деб ўйлагандим, лекин аблаҳ экан. Ҳамма ёқни сотиб еди, планларни барбод қилди. Бу шаҳар ва бу вилоят бизнинг ифтихоримиз. Уни келинчакдек ясатиб қўйишимиз керак. Пўлат бензин станциялари калитини отасига, машина сотадиган жойларни укасига бериб қўйибди. Мен уни одам қилмоқчи бўлдим, аммо йўлга юрмади. Мана бу ҳужжатларни қаранг, агар вилоят сессиясида гап-сўз кўпаядиган бўлса, менга ёрдам берасиз. Ҳар қандай қилиб бўлса ҳам, у порахўр, ўғридан қутулишимиз керак.

Миртемир ҳужжатларга назар солар экан Пўлат Мажидович ҳам қулоғига қадар балчиққа ботган экан, деб ўйлади. Илгари пойтахтда ишлаганида атрофига ҳамтовоқлар тўплабди. Кейин бу вилоятга юборилганида, ана шу ҳамтовоқларини ҳам бирга олиб келибди.

Миртемир Пўлат Мажидовични биринчи котибликка олиб келишган кунни эслади. Ўшанда Каримов уни “ҳалол, пок, виждонли, ўзини эмас халқини ўйлайдиган одам” деб мақтаганди. Орадан бир ярим йил вақт ўтди. Энди у ҳакда тескари фикрларни айтмокда.

Миртемирнинг хаёл суриб қолганини кўрган Каримов унга сўз қотди: Continue reading

Мухамеджан АДИЛОВ

Приказ стрелять отдал Аслан Мусин

В конце прошлой недели мой визави, бывший высокопоставленный государственный служащий, попросил о срочной встрече. Было видно, что у человека горит душа, настолько он был возмущен расстрелом людей в Жанаозене и тем беспределом, который сегодня творят силовики в Мангистауской области. В итоге получилось это интервью…
Хочу напомнить читателям, что мой собеседник раньше был очень высокопоставленным государственным служащим, уже несколько лет не у дел, но продолжает отслеживать все происходящее в стране и искренне возмущен действиями и лидера нации, и его ближайшего окружения. А поскольку он лично известен Нурсултану Назарбаеву, неоднократно общался с ним в официальной и неофициальной обстановке, никогда не участвовал в оппозиционной деятельности и по-прежнему вращается в высоких кругах, то человек он весьма информированный и компетентный.
Его первое интервью в трех частях вызвало большой интерес у аудитории. В том числе мой собеседник не только подтвердил информацию Рахата Алиева о новом раковом заболевании у Нурсултана Назарбаева, но и сообщил, что лечащие врачи рекомендовали тому находиться как можно ближе к клинике, где будет проводиться химиотерапия, поэтому он все больше времени будет проводить за границей.
Вполне обоснованно опасаясь за свою безопасность, мой собеседник снова попросил меня не использовать диктофон, а записывать его слова на карандаш, ни в коем случае не раскрывать его имени и пересказать его ответы собственными словами, чтобы по оборотам, часто употребляемым словам, интонациям нельзя было вычислить, кто он. Поэтому, надеюсь, читатели извинят меня за некоторую искусственность текста.
Мусин приказал — Касымов подчинился Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
43.САМИМИЯТ

Миртемир тонг бўзариб қолганда, уйқуга кетди. Бир “чимдим” уйқуни олмасдан уйғонди ва “Занжирли Дара”га эртароқ бормоқ учун меҳмонхона ҳовлисига чикди. Аммо Жума Бек ва вилоятдан унга ҳамроҳ бўлган кишини узоқ кутди. Нонушта тайёр бўлгач, улар кириб келдилар. Чой ичиб у ёқ-бу ёкдан суҳбатлашган бўлдилар-да, йўлга чикдилар. “Занжирли Дара” узоқда экан. Икки-уч соат деганда, аранг етиб келдилар. Атрофда бир сардоба қолдиғи ва бир дарахтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

-Бу ердаги шаҳар қум остида қолган,-деди Жума Бек. -Гарчи чўл ҳавоси биқиқ бўлса-да, ана шу табаррук жойда тушлик қиламиз, -у шундай деб, шофёрига имо қилди. Шофер йигит машинадан дастурхон, кўрпачаларни олиб, дарахт остига тўшай бошлади.

-Аслида чўлнинг саррин шабадасига тенг келадиган нарса йўқ, лекин газни қайта ишлаш заводидан чиқадиган заҳар шу ерларга қадар етиб келади, -деди вилоятлик ҳамроҳ. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

ТУМОВ ва уни олдини олиш
Тумов- тиббий тилда ринит дейлади.
Бурун шиллиқ пардасининг ўткир ёки сурункали яллиғланишига айтилади. Тумов юқори нафос йўллари касалликлари орасида энг кўп учрайди. Совқотиш турли вирус-микроблар таъсирида организмнинг уларга қаршилик кўрсатиш кучининг пасайиши сабабли юзага келади. Тумов мустақил касаллик ёки бирор-бир юқумли касаллик белгиси бўлиши мумкин.( бу грипп эмас.грипп тўғрисида кегинги мақолада гаплашамиз.муаллиф)

Бурун бўшлиғи хид билишдан ташқари, организм ва ташқи мухит ўртасида ўзига хос химоя дарвозаси вазифасини бажаради. Нафас азоларининг ички девори шиллиқ парда билан қопланган бўлади. Шиллиқ парда тинимсиз равишда дарвозадан кирган мехмонларни кутади, уларнинг микроб, замбуруғ, оддий чанг заррачаси ёки машина ёқилғиси эканлигини аниқлаб имкон қадар зарасизлантиради. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
42. ЗАНЖИРЛИ ДАРА

Миртемир Жума Бекни дарров таниди. Талабаликнинг илк пайтлари бир ётоқхонада туришарди. У йиллардан қолган битта хотираси бор.

…Ҳар якшанба куни мардикорликка чиқишарди. Бир сафар уларни эски уйни бузишга олиб боришди. Энди иш бошлашганди ҳам миршаблар келиб, уй бузишни тўхтатишди ва соҳибини тутиб кетишди. Улар қайтиб мардикор бозорига келишганда “тарихий” майдонда ҳеч ким йўқ эди. Кутиб-кутиб ётоқхонага қайтишди. Чўнтакларида бир мири ҳам қолмаган эди. Ётоққа чўзалганча хиргойи қилиб “шифтдан олма теришарди”. Эшик тақиллаб, ичкарига қотган нон териб юрувчи бола кирди.

-Қолган-қутган нонлардан борми? -деди у ҳар доимги оҳангда.

Жума Бек ўрнидан туриб, боланинг елкасидаги халтани олди-да, ичидагиларни столнинг устига тўкди. Қотган нон бурдаларидан бир қанчасини териб олиб, қолганини сийириб, халтага солди.

-Доим сен биздан оласанми, биз ҳам бир марта сендан олсак осмон узилиб ерга тушмас, -деди.

Бола Жума Бекка ҳайрат билан мўлтираб қараганча, елкасини қисиб, индамай чиқиб кетди. Жума Бек косани сувга тўлдирди-да, қотган нонларни ивитди. Continue reading

Ифлос сиёсат

Ўзбекистон

Ҳамма соҳада дунёга кулги бўлмоқдамиз

Британ ТВларидан кейин навбат Америка  миллий ТВларига келди, улар ҳам бу роликни бот-бот айлантириб “ўзбек халқи ҳали шу аҳволда” деб қаҳқаҳа отмoқдалар. На кулишингни, на йиғлашингни биласан… Каримов эса Москвада буюк келaжакдан ваъз ўқиб юрибди.

“Economist”:

Слово «центральная» вновь возвращается в Центральную Азию

Самым большим фактором нестабильности, с которым сталкиваются региональные диктаторы, является отсутствие механизма преемственности.
Не будучи расположенной в центре континента, большую часть времени Центральная Азия застаивалась на периферии. Теперь, спустя 20 лет после распада Советского Союза, для стран «Стан» всё меняется. С одной стороны, раскрываются огромные запасы нефти и газа. Семь десятых из всего роста производства нефти за пределами ОПЕК поступает из Центральной Азии. Наступил энергетический бум под руководством Казахстана.
Отчасти ввиду этого трубопроводы, дороги и железные маршруты меняют континент. Трубопровод, открытый в 2009 году и протяженностью в 7 тыс. км, простирается от газовых месторождений в Туркменистане в энергетически-голодный Китай. Планы по строительству железных дорог довольно амбициозны. По китайским подсчетам и планам, к 2025 году житель Шанхая сможет приехать к своему портному на лондонской Сэвиль Роу на поезде за два дня. Continue reading

США-Центральная Азия

По их мнению…

На фоне ухудшения связей с Пакистаном США полагаются на альтернативные транзитные маршруты, по которым грузы идут в Афганистан

Репортерам «Associated Press» удалось получить доклад Сената США. В нем говорится, что из-за ухудшения отношений между Вашингтоном и Пакистаном, а также в результате закрытия пунктов пересечения на границе с Пакистаном Соединенные Штаты стали больше полагаться на три транзитных маршрута. Эти маршруты проходят по территории Центральной Азии, России и Кавказа, и используются для перевозки невоенных грузов и топлива коалиционным силам в Афганистан.
Использование Северной сети распределения (ССР) для снабжения американских и коалиционных сил сыграло решающую роль в продолжающейся войне с терроризмом. Роль маршрута подчеркивает политическое и стратегическое значение стран Центральной Азии, которые находятся на переднем фронте военного конфликта. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

41.ГАГАРИН

Эрталаб Жиззахга олиб борадиган трассани туман қоплаган эди. Каримов бораётган машина “туман чироқ”ларини ёқиб олганига қарамай секин юрарди. Олдинда, орқада ўнлаб машиналарда муҳофизлар, миршаблар.

Каримов Жиззахга етиб келганда, уни вилоят партия қўмитаси биринчи котиби Турсинов ва ижроқўм раиси Олимов кутиб олдилар. Лекин Қизил майдонда мингга яқин одам тўпланганди.

-Булар қаердан хабар топишди? -деди Каримов Турсиновга юзланиб.

-Сиз Жиззахга келганимда ҳаммангизни қабул қиламан, деган экансиз, -дея ижроқўм раисига саволомуз назар ташлади Турсинов. -Тонг саҳардан майдонга тўпланишди. Каримов ҳеч бўлмаса вакилларимизни эшитсинлар, деган шарт қўйишди.

-Шарт-партни йиғиштиринг! Орқа эшикдан кирамиз.

Каримов Жўрабеков ва Мавлонни ёнига олиб, юқорига кўтарилди. Тўғри Турсиновнинг хонасига кирди:

-Сиз ўзи қанақа одамсиз? Бир хотинни қувиб, уйини ўзингизники қилиб олибсиз, болалар боғчасини кўчириб у ерни дам олиш жойига айлантирибсиз, отувга ҳукм бўлган одамни келтириб директор қилиб қўйибсиз, уч марта қамалиб чиққан кишини гўшт комбинатига раҳбар этиб тайинлабсиз… Continue reading

Россия:

Мигранты живут в экстремальных условиях

Жители Центральной Азии давно едут в Россию ради трудоустройства и более безопасной жизни, но общество ополчается на них, отмечает Financial Times в статье из цикла “Россия в 2011 году”. Журналистка Изабель Горст описывает, как молодой узбек Батыр встречает на Казанском вокзале поезд из Ташкента. Не обращая внимания на полицейские патрули, Батыр обещает новоприбывшим снабдить их чем угодно – паспортом, миграционной картой, разрешением на работу. Псевдоготические залы Казанского вокзала – любимое пристанище торговцев, которые продают khogos (по-узбекски это значит “документы”) мигрантам и вообще любым заинтересованным лицам.

“Россия принимает мигрантов в беспрецедентном масштабе, чтобы восполнить растущий дефицит рабочей силы”, – отмечает издание. Самая многочисленная группа – жители Центральной Азии (по оценкам независимых экспертов, только в Москве и области работают, в большинстве своем нелегально, не менее 3 млн мигрантов из этого региона). По большей части это малообразованные бедняки, согласные на работу, которой чураются москвичи. “Мигранты из Центральной Азии живут на обочине российского общества: полиция их гоняет, наниматели эксплуатируют, многие жители все более недолюбливают”, – говорится в статье. Continue reading

Ёлғон хроникаси

Ирода Қарабоева

Гулсумой, Гулсуной, Гулсалай…?

Таъзия
Андижон вилоят Қўрғонтепа шаҳрида яшаган 1979 йилда туғилган Гулсумой Абдужалиловага нисбатан босимлар бўлаётгани ҳақида 3 декабр куни Елена Урлаева хабар тарқатган эди.
Бугун олган хабаримизга кўра, Андижон вилоят бўлими милиция ходимлари тазйиқига дош беролмай қолган Гулсумой Абдужалилова кеча эрталаб вафот этган. Ва милиция ходимлари талаби билан шу куниёқ пешинда қабристонга қўйилган.
Марҳуманинг гуноҳларини Аллоҳ мағфират қилиб, жаннат боғларидан жой берсин. Яқинларига сабру жамил ато этсин!
Марҳуманинг онаси юраги кўтаролмай шифохонада тушибди. Марҳума ёзиб қолдирган хатда айтилишича,
Марҳумадан М. Солиҳни ўлдириш талаб қилинган. Агар бу талаб бажарилмаса, Онасини ўлдирилиши ва ака укалари ҳибсда сақланишини айтиб уриб, дўқ пўписа қилишган.
Уни терговга чақириб дўқ пўписа қилаётган кунларнинг бирида, милиция ходимлари скайп орқали чет элда ким биландир боғланиб, уни олдида гаплашишган. Ўша жосус уни ЎХҲга алоқаси бор деган мазмунда кўрсатма берган. Continue reading

Россия׃

Рейтинг Путина падает, но он все еще на коне

Опрос, опубликованный в пятницу, показывает, что всего 51% россиян поддерживают работу, которую выполняет Путин. За такой рейтинг президент США Обама был бы готов убить любого, но этот показатель ниже по сравнению с 61%, которые были у Путина в конце ноября, и 68%, которые были в январе.
В сентябре у Путина дела стали идти не так, как обычно, когда он в одностороннем порядке решил поменяться местами со своим преемником президентом Дмитрием Медведевым и принять участие на президентских выборах, которые состоятся в марте. Путин не мог баллотироваться еще раз на пост президента в 2008 году из-за закона, который запрещает занимать пост президента три срока подряд.
Многие российские обозреватели говорят, что Медведев просто «грел место» Путина. Независимо от того, какой занимал пост Путин, он правил Россией все эти прошедшие 12 лет, и похоже, продолжит это дело в необозримом будущем. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
40. ЎЙИН

Турсинов аввалига ўзи билан ўзи олишди: Нега унга қўпол муомала қилдим? Булар ҳали ёш бола, ниҳолдек гап, қаёққа эгилтирсанг ўша томонга қараб ўсади. Ширин гап билан илон инидан чиқади, деганлар. Йўқ, ёлғон гап. Ширин гап билан сеҳргар ҳам илонни инидан чиқара олмайди. Балки мақолни нотўғри ўйлагандирман? Аслида ҳамма нарсани очиқ гапириб тўғри қилдим. Игначининг минг ургани, темирчининг бир ургани. Ё йўлимга соламан, ёки пачақлаб ташлайман. Бундайларни ўйин билан синдириш керак. Шохидан қўрқсанг кейинчалик думидан ҳам қўрқадиган бўласан. Лекин ҳозир гап Каримовга боғлиқ. Миртемирнинг калити ҳам Каримовда.

Ҳа, аслида Каримовни яхши билар ва унинг Миртемирни жазолашига ишонарди. Шунинг учун ҳам бир йўлини қилиб унга ёқиб қолиш учун Миртемирни “пушкага” олди. Шунинг учун Мавлонга телефон қилди:

-Мавлонжон, бу ишни тўхтатинг, бошингиздан олтин сочаман.

-Акажон, олтиндан шашлик пиширамизми? -юмшоқ ҳазил қилди Мавлон.

-Олтинлар Ҳалима опага қолсин, Сизга ўзим қўй сўйиб, қуйруқли шашлик қилиб бераман.

-Шашликни мен ейман-у лекин ана у илон жирканади. Continue reading

Мулоҳаза

duppiБор-э, деб ташлаб кетаверади…

Бир подшо раиятнинг аҳволидан хабардор бўлиш учун кўпинча фуқаролик кийимида эл ичида айланиб юраркан. Бир куни у қишлоқ оралаб кетаётиб, хиргойи эшитилаётган хонадоннинг дарвозасини тақиллатипти. Хонадон соҳиби дарвозани очиб танимаса-да, меҳмонни тавозеъ билан ичкарига таклиф қипти. Подшо қараса, дастурхонда ош тайёр, шам ёқилган, косада анор шарбати, хумчада шароб. Иккаласи таомдан-еб ичишипти. Бу одам ўтинчи экан. “Бошқа қиладиган ҳунарингиз борми?” сўрапти подшо.

-Ҳунарим шу,-депти ўтинчи.-Ҳар куни бозорга бир боғ ўтин олиб бораман, пулига ошга масаллиқ оламан.

-Подшо эртага ўтин сотишни таъқиқласа нима қиласиз?

-Подшонинг мен билан нима иши бор,-ҳайрон бўлипти ўтинчи.-Ҳай, агар шундай бўлса, бир гап бўлар…

Эртасига подшо ўтин сотишни таъқиқлаш тўғрисида фармон чиқарипти. Кечқурун яна ўша хонадонга келса, ош дамланган, липиллаган шам, косада анор шарбати, кўзачада май…

-Э-э, зап келдингиз-да меҳмон, сизда Хизир нафаси бор экан. Эрталаб бозорга чиқсам, айтганингиздай ўтин сотишни таъқиқлашипти, мешкобчилик қилдим,-депти. Еб-ичишганидан кейин подшо:

-Мешкобчиларни навкарликка олишса нима қиласиз?-деб сўрапти. Continue reading

Таджикистан:

Узбекистан подтянул боевую технику к границе

Жители Согдийской области обеспокоены по поводу скопления большого количества тяжелой военной техники со стороны Узбекистана на таджикско-узбекской границе.

Как сообщил «АП» по телефону один из жителей области, пожелавший остаться не названным, на Истаравшанском направлении таджикско-узбекской границы со стороны Узбекистана стянута тяжелая техника, в основном танки.

«Местные жители обеспокоены ситуацией. Такого ранее здесь не наблюдалось, сейчас же на фоне всех отношений с Узбекистаном, мы сильно волнуемся», – сообщил «АП» звонивший.

О том, что тяжелая техника – танки и артиллерия – подтянута со стороны Узбекистана к границе с Таджикистаном, «АП» подтвердили в одном из силовых ведомств.

«Техника со стороны Узбекистана была стянута еще месяц назад, сразу после того, как на таджикско-узбекской границе произошло боевое столкновение между таджикскими и узбекскими пограничниками на Истаравшанском направлении. Тогда в результате перестрелки был убит узбекский пограничник. До сегодняшнего дня боевая техника со стороны, стянутая со стороны Узбекистана, все еще остается на границе», – отметил источник. Continue reading

Ближний Восток

10 самых нашумевших событий 2011 года

1. Самосожжение и смерть Мохамеда Буазиза
Тунисский продавец овощей по имени Мохамед Буазиз совершил акт самосожжения и умер, а через две недели в Тунисе произошло восстание, которое быстро распространилось на Египет, Бахрейн, и затронуло почти все двадцать два арабских государства. Его действия были мотивированы гневом, разочарованием и унижением, которые разделяют миллионы арабов в той или иной форме. Его послание было простым: Хватит! Статус-кво является недопустимым.
Буазиз не имел работы и не мог даже попасть в армию. Когда он смирился с ношей уличного торговца-лавочника, чтобы прокормить себя и свою семью, последствия конфискации его телеги с овощами, полицейскими 17 декабря были не такими, как хотелось бы. Буазиз не смог заплатить штраф в десять динар и в ответ полицейский ударил его, плюнул на него, и оскорбил его семью. Когда уличный продавец попытался подать официальную жалобу, ему отказали. Отчаявшись, униженный и без всякой надежды на будущее, Буазиз поджог себя перед полицейским участком. Он умер спустя несколько недель в больнице. Он не знал, что его акт неповиновения будет резонировать от Атлантики до Аденского залива. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

Suratda: Meli Qobilov umr yo'ldoshi bilan

Suratda: Meli Qobilov umr yo'ldoshi bilan

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
39.ТОПШИРИҚ

Миртемир жиззахлик миллатвакили Мели Қобуловга сим қоқди:

-Вилоятингиздан юздан зиёд оқсоқол имзо чеккан шикоят бор. Шуни текширишда сиздан ёрдам олмоқчи эдим.

-Нима ҳакда ёзишган экан? -деб сўради Мели.

-Вилоят раҳбари ҳақида,-дея жавоб бераркан, Миртемир кўнглидан ўтган саволни ҳам сўрай қолди. -Нега вилоят раҳбари ҳақида нафақахўр оқсоқоллар ёзиб юришибди?

-Миртемиржон, овора бўлманг, ипнинг учи Каримовга бориб тақалади. Менинг ҳузуримга ҳам ўнлаб жабрдийдалар келдилар. Текширдим, текширтирдим шикоятлари тўғри. Кейин жумҳурият прокуратураси, Халқ назорати қўмитаси, Олий кенгаш ҳайъатига чиқдим. Оқибат, ҳозир менинг ўзимни кузатиб юришибди. Мени сессияда сайратган, номимни шикоятчига чиқарган ҳам шу масала. Аввалига сотиб олишга уринишди, кейин қўрқитишди, бу ҳам ишларига ярамади, сўнгра олдинги иш еримдан “Бунинг ақли жойида эмас, шу боис ҳайдалган” деган ҳужжат қилдириб газетага ёзишди. “Шпион” деган лақаб ҳам қўйишди.

-Ҳа, Олий кенгаш сессиясида гапирганингиз шу масала эдими? У ерда сизни вилоят кенгаши мажлисидан ҳайдаб чиқаришганини айтгандингиз… Continue reading

ТУРКИСТОН ЁДГОРИ

Ўзбекнинг ҳақгўй адиби

Шашти баланд шоир

Бир куни Ёдгор ака билан Ҳазар денгизининг соҳилида суҳбатлашиб бораётгандик, у киши тўлқинларнинг соҳилга урилиб, кейин ортга қайтишига тикилиб қолдилар.
-Бунда ҳам катта фалсафа бор-а, Ёдгор ака,- дедим мен.
-Ҳа, биз ҳам тезроқ орқага қайтишимиз ҳақида ўйлаяпман. Қаранг, шашти тез тўлқинлар ортга ҳам шашт билан қайтмоқда. Шашти сустлари эса соҳилнинг этагини “тутиб” қолмоқда…

Ҳар ҳолда сўзма-сўз айнан бўлмасада, суҳбатларимиздан бирининг мазмуни шундай эди.

Ўшанда мухолифатнинг шашти бугунги каби суст эмас, аксинча шашти анчагина баланд эди. Ҳатто ҳукуматни қўлга олган Озарбайжон мухолифати ҳам ўзбеклардан бир нарса ўрганишга ҳаракат қиларди.

Халқ жабҳаси жойлашган марказий бинода Ёдгор Обид учун махсус жой ажратилган ва у Элчибей бошқарувига Ўзбекистон масаласида маслаҳатчи эди. Жабҳанинг Туркистон деб номланган бўлимида фаолият кўрсатган туркий жумҳуриятларнинг вакиллари ҳам Ёдгор аканинг оғзига қараб туришарди. Continue reading

Ўзгармаган дунё

Туркистонда майхўрлик

Бўза, май ва умуман кайф берадурғон ичкиликларининг зарарли бўлиши тўғрисида сўзлаб ўлтириш ортиқчадир. Унинг қандайин заҳри беомон экани илман собитдир. Яқинда бутун Русия олимларининг Масковда бўлуб ўткан қурултойи ақлсизлик-жинниликнинг ичкиликка жуда яқин алоқада бўлганини исбот этди.

Бу нарса Туркистоннинг бутун шаҳар ва қишлоқлариға ёйилғон. Ҳатто баъзи бир зиёлилар ва хотинлариға ҳуррият тарафдори бўлғон кимсалар ўз оилалари билан ҳам «расман» ичишмакка бошлағонлар.

Кўп кишилар бунинг кўп ичилишини билимсизликдан, зарарини тушунмаганликдан келадир, дейдилар. Лекин бу тўғри эмас. Дўхтурлар ҳам тамаки ва «алкагул»нинг зарарини жуда яхши билатуриб, ўзларини шундан торта олмайдирлар. Бу, тўғриси, тарбиясизлиқдан келгандир. Бундай кишилар ўзларини идора эта олмайдурғон зотлардир. Бунга ўргангандан кейин қутулиш қийин. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
38. ЖАҲЛ

Қабулхонага қараб очиладиган кичкина дарчадан югуриб чиққан Крайнов Миртемир ва Мақсад Қулга “Сизларни чақираяптилар” деди, кейин “Чироқ ҳам ўчибди-ку” дея қўшимча қилди.

Миртемир Каримов билан саломлашар экан:

-Бугундан бошлаб солиқларни ўттиз фоизга оширибсиз-ку?! -деди киноя билан.

-Нима деяпсиз ўзи? -Каримов бирдан жиддийлашди.

-Мана бугун газеталарни ўттиз фоиз оширилган баҳосига сотиб олдик. Сотувчи фақат газеталарга эмас, умуман ҳамма нарсага ўттиз фоиз қўшимча солиқ солинганини айтди.

-Ёлғон! -деди Каримов ва Мақсад Қулга юзланди. -Сен ҳам газета олдингми? Continue reading

2012

Угрозы для интересов США в 2012 году

Обзор превентивных приоритетов (ОПП) призван проинформировать политическое сообщество США относительно срочности и важности потребности предотвращения конфликтов. Центр превентивных действий провел опрос среди группы правительственных чиновников, ученых и экспертов и попросил прокомментировать на конфиденциальных условиях ряд непредвиденных обстоятельств, которые могут произойти в 2012 году.
Список приоритетных направлений для США сгруппирован в соответствии с тремя уровнями относительной важности для национальных интересов США. Они основываются на различных уровнях или категориях риска, и имеют отношение к различным видам нестабильности и конфликтам. Превентивные приоритеты не перечислены в порядке очередности или вероятности. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Замондош” радиоси саволларига жавоблар
-Рус, Хитой ва АҚШ учбурчагида Каримов нима қилмоқда?
-Мирзиёевнинг президент бўлиши аниқлашдими?
-Ёлғонлар туфайли Би-би-си ва “Озодлик”нинг  бурди қолдими?

Суҳбат 2011 йилнинг 11 декабр куни эфирга узатилган.

Human Rights Watch

Uzbekistan: Detainees Tortured, Lawyers Silenced

Uzbekistan has not kept its promises to stop torture in its criminal justice system, including electric shocks and asphyxiation, Human Rights Watch said in a report released today. Safeguards to halt the practice that were announced with fanfare have not been put into effect. Western governments seeking closer ties with the authoritarian Central Asian government for strategic reasons have all but ignored the abuses.

The 104-page report “‘No One Left to Witness’: Torture, the Failure of Habeas Corpus, and the Silencing of Lawyers in Uzbekistan [3],” provides rare first-hand evidence of wide-scale human rights abuses in the isolated country, from which United Nations human rights experts have been banned for almost a decade. In Uzbekistan, human rights activists are languishing in prison and independent civil society is ruthlessly suppressed. Continue reading

Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(70)

Янги қўй
Бу дунёда нимғарибак одамга нима керак? Беш танга бўлса бас, осмонини юлдуз босади. Беш танга чўнтакка киргандан кейин одам ўзини атаман ҳис қилиб қолади. Буни яқинда билдим. Гранталогия профессори бўлган бир ошнам “Элчихоналарга борсанг айил тарқатвотти” деб қолди. У грантни “айил” дейди. Икки кишини бир-бирига боғлаб қўяди. Мана энди ман ҳам олсам, тамом, у мени ўзига қул деб билади. У ёғини кўрамиз. Ҳозир эса беш танга керак.
Юзимни тери билан қоплаб элчихоналарга бир-бир кириб чиқдим. Ҳаммасида бу соҳа билан нозик-нозик қизлар, яъни ниҳонлар шуғулланар экан. Биттаси худди ўзимнинг иголкамга ўхшайди, болдизим-жуволдизимга.
-Ҳамма грантларни об кетишди, фақат қўйларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича битта грантимиз қолган, лекин сиз нўлша экансиз, беролмаймиз,-деди.
“Нўлша” дегани нима экан, деб турсам, бу “ҳеч ким” дегани экан. “Ҳеч ким”дан “ким”га айланиш учун битта жамият ёки ташкилот тузишим лозиммиш. Ташкилот туздингми, крошинка, кучсиз одамдан лидер, атаманга айланасанмиш. Қачонгача ўлақ, лапашанг бўлиб юраман, дедимда ҳалиги ниҳонни сартирга тиқдим:
-Жоним лейди, мен аллақачон худди шундай ташкилотни туздим, номи- “Бутундунё қўйларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил-юзтақил ҳамжамияти”…
-Зўр, зўр,-деди у тиржайиб,-биринчи қиладиган ишингиз нима? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

37. СОҲИБ

Ердан кўтарилаётган ҳовур билан қуюқ туман қоришиб атрофни қоплаб олганди. Бу кишини биқтирувчи манзара бўлишига қарамай, неча кундан буён ўзини қўярга жой тополмай юрган Каримовнинг бугун ҳар қачонгидан кайфи чоғ эди. Чунки пахта плани тўлганди. Илгариги пайтда бўлганда-ку Московдан ҳам мақтов, ҳам орден ундирарди.

Ҳозир эса ҳатто телефон қилиб, бир оғиз раҳмат айтишмади. Каримов бунинг учун қайғурмади. Аксинча хурсанд бўлди. Демак, Московнинг у билан иши йўқ. Бутун жумҳурият ўзининг ҳукмида. Вилоят биринчилари сим қоқиб, табриклаб туришибди. Бошқа томондан эса пахта плани тўлиши Горбачев билан гаплашиб олиш учун имкон бўлди. Аслида бугун кайфияти кўтарилгани, кўнгли равшанлашгани ҳам ана шундан. Қарийб бир ойдирки ўз ёғига ўзи қоврилмокда. Бир неча депутатнинг тўполони билан сессияда истеъфо бериб кетишига оз қолганди, лекин кўнгил сўрашмади.

Хайрият-ки ўшанда шайтоннинг гапига кирмадим, деб ўйлади у. Агар сессияни ташлаб кетиб қолганимда, Шукрулло отга минарди. Мени эса отнинг оёғига боғлаб жазойи қиларди. Гарчи атрофимдагилар тўнтаришни Шукрулло тайёрлаган, деб мени ишонтиришга уринсаларда, ҳақиқатни сезиб турибман. Шукрулло бу ишга журъат қилолмасди. Чунки Иброҳимовни муҳокама қилган бюро мажлисидан кейин тавбасига таянтиргандим. Қўлимда уни шармисор қиладиган ҳужжатлар тўплаб қўйганимни ҳам яхши биларди. Continue reading

Россия

Площадь не смогла вместить всех желающих

Председатель партии “Яблоко” Сергей Митрохин, выступая на митинге на Болотной площади в Москве, потребовал отмены итогов выборов и призвал единомышленников выйти на следующий митинг в субботу, 17 декабря на Пушкинской площади.

“Мы вправе потребовать отставки волшебника-недоучки Чурова. Он несет политическую ответственность, а не только уголовную”, – заявил Митрохин”. И далее: “Мы должны требовать расформирования всех избирательных комиссий!” Митрохин призвал всех прийти на митинг “Яблока”.

На митинге также выступили оппозиционеры Владимир Рыжков, Борис Немцов, Михаил Касьянов, Евгения Чирикова.

“Я горжусь своим народом, потому что мы – настоящие граждане. Мы не дадим жуликам и ворам украсть у нас выборы”, – заявила Чирикова, потребовав освободить задержанных на Чистых прудах и Триумфальной. В ответ площадь стала скандировать: “Свободу политзаключенным!”.

Все выступавшие крайне критически отзывались о российской власти, ее лидерах, партии “Единая Россия” и проводимой в стране политике. Собравшиеся встречают высказывания ораторов с восторгом.

По данным организаторов, на Болотной площади собрались 60-80 тысяч человек. Московская полиция утверждает, что на 16:00 на площади находится не более 15 тысяч человек. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

36. ПЎРТАНА

Бюро мажлисида Каримов Иброҳимовни ҳақорат қила бошлади:

-Бурнингдан ип билан боғлаб судрашларига йўл қўйдинг! Кунимиз сен каби латталарга қолди. Ё ишла, ё кет! Сен ифлосни туққан ўша қанжиқ онангни юзига қараб ўтирадиган йўқ бу ерда!

Шундай деб Каримов мушт билан стол устидаги ойнага урди. Ойна парчаланиб кетди.

Мирзаолим Иброҳимов мункайиб қолган чолдек, бош эгиб ўтирарди. Кекса одамнинг бу қадар таҳқирлаши, бунинг устига онасини ҳақорат қилиши Мирсаидовни жумбушга келтирди. У ўрнидан турди-да:

-Бюро мажлиси ёпиқ, чиқиб кетишларингиз мумкин, -деди.

-Сен кимсан, кимга буйруқ бераяпсан, нима ҳаққинг бор бюрода ўзингни кўрсатишга, бу ерда менинг гапим ўтади. -Каримов ҳам ўрнидан туриб Мирсаидовга бақирди. Continue reading

Кто кого?

В Таджикистане не верят в версию про теракт на железной дороге в Узбекистане

Закрытие железнодорожной линии Амузанг-Хатлон со стороны узбекской железнодорожной компании “Узбекистон темир йуллари” носит исключительно политический характер. Как сообщает корреспондент ИА REGNUM, об этом отмечается в совместном заявлении грузоотправителей и грузополучателей Таджикистана, распространенном 8 декабря.

“Железнодорожная линия Амузанг-Хатлон закрыта Узбекистаном в одностороннем порядке вот уже более 20 дней, и тот факт, что узбекская сторона оставляет без ответа запросы Таджикистана о сроках возобновления движения грузовых железнодорожных составов по указанному маршруту свидетельствует о том, что Узбекистан преследует сугубо политические цели, а произошедший якобы теракт является придуманным”, – отмечается в заявлении. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

Фитналар қалбга юзланади
Биз кўпинча «фалончининг ичи қора», «фалончи қалби пок инсон» каби ибораларни кўллаймиз. Хақиқатан ҳам қалб поклиги бу нима ўзи ? Бизнинг қалбимизга қандай қилиб шайтон васвасвси жойлашиб олади ? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита рухсати Билан Чоп этилган «Жин ва шайтондан сақланиш йўллари» китобида шайтон инсон қалбига қандай қилиб киришига алоҳида тўхталиб ўтилган:
Ибн ал – Жавзий (р.а) деди: «Шайтон имконият миқдорига кўра киради. Ушбу имконият ирсонларнинг огохлиги, ғафлатга тушиши, илмдари , жоҳилликлари билан белгиланади.
Билинги, қалб қўрғонга ўхшайди деворларнинг эшик деразалари бор. Ақл қўрғоннинг соҳибидир. Малойикалар анна шу қўрғонни зиёрат қилиб туришади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
35. ҲУЖЖАТ

Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, сипоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. Бу тўлқин эстираётган шамол ҳар бир эшикдан ичкарига кираётган ва инсонларнинг қалблари, шуурларини қитиқлаётган эди. Олий кенгашнинг раёсатида ҳам бу масала ўз-ўзидан кун тартибига келди.

-Бугун бўлажак мажлиснинг кун тартибини муҳокама килаяпмиз, -деди Миртемир раёсатда сўз оларкан. -Биламан, раёсатимиз юқори билан маслаҳатлашмасдан қарор чиқаролмайди. Ҳеч бўлмаса мустақиллик баёнотини тайёрлайдиган гуруҳни тузиши мумкиндир. Ҳозир ҳамма жумҳуриятларда бундай ҳужжат қабул қилинмоқда. Бизда ҳам халқ, ижодкорлар, мухолифат шу талабни илгари суришмоқда. Continue reading

Россия׃

В выходные в нескольких российских городах планируется волна акций протеста против фальсификаций на прошедших выборах в Госдуму

В социальных сетях и блогах организуются группы, участники которых обсуждают будущие акции.

В Москве и Санкт-Петербурге недовольные выборами четвертый день подряд выходят на улицы. Самый масштабный митинг, который был согласован с властями, прошел в понедельник, на следующий день после выборов: тогда на Чистые пруды, по разным оценкам, пришли около шести тысяч человек.

В среду протестующих на несогласованной акции на Триумфальной площади было меньше: по последним данным, в Москве в среду задержали около 70 человек, в Санкт-Петербурге – около 100 протестовавших у Гостиного двора. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

34. МУСТАҚИЛЛИК

Каримов мустақил раҳбар деб эълон қилингани шарафига вилоят раҳбарлари томонидан уюштирилган зиёфатга шошаётганди. Аммо бошқа жумҳурият раҳбарларидан келаётган табрикларнинг кети узилмасди. У қутловларни мамнун қиёфада қабул этар экан, кўзини сариқ телефондан айирмасди. Бу телефон мамлакат раҳбари билан алоқа ўрнатиш учун қўйилганди. Аслида Каримов шошаётган бўлиб кўринса-да кўнглининг бир четида қоронғулик бор эди. “Нимага телефон қилмади?”деган савол оқиб келаётганди ана шу қоронғуликдан. Ниҳоят унинг кутгани бўлди. Сариқ телефон жиринглади.

-Ўзингча мендан табрик кутаётган бўлсанг керак, -деди мамлакат раҳбари. –Аммо сендан бундай ҳаракатни кутмагандим. Сени бу вазифага лойиқ эмас дейишганда, йўлингни очгандим… Continue reading

Владимир Козловский

США пересмотрят правила выдачи виз J-1

Госдепартамент хочет внести изменения в программу выдачи виз J-1, но не намерен ее закрывать

Государственный секретарь США Хиллари Клинтон распорядилась, чтобы ее подчиненные пересмотрели введенную в 1961 году программу международного студенческого обмена, участники которой въезжают в США на время летних каникул по визе J-1 и поэтому называются на местном русском жаргоне “джейванщиками”.

Виза этого типа выдается на срок до четырех месяцев и дает обладателю право на работу. Программа была разработана в период холодной войны и ставила себе целью познакомить иностранных студентов с жизнью в Америке в надежде расположить их к США, а попутно дать возможность подзаработать. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

33. АЁЛ

-Нега кутиб турганларга сўз бермаяпсиз, адолат қилинг, адолат қилинг,ҳурматли раис. Улар ҳам шу миллатнинг фарзандлари. Айтадиган гаплари бордир? -деди Каримов раисга.

Каримовнинг бу гапидан кейин навбат кутиб турганлар ҳаракатга келдилар.

-Укажон, кечадан буён фақат сиз сўзга чиқаяпсиз, -деди раис микрофон ёнида турган йигитга караб. Ана у дўппили укамиз эса умуман сўзга чиққани йўқ. Биз адолатли бўлишимиз керак. Элга навбат шерга навбат. Ҳозир сўзни учинчи қаторда ўтирган дўппили укамизга берамиз.

Дўппили йигит ўрнидан туриб:

-Мен сўз сўраганим йўқ, -деди.

-Бу масалада сўз сўраш керак эмас. Биз демократия қураяпмиз, ошкоралик замонида яшаяпмиз. Ҳар ким ўз фикрини айтиши керак, -деди раис маслаҳатомуз оҳангда. Continue reading

“New York Times”׃

У Турции исчезает соблазн к вступлению в ЕС

Стамбул. Поскольку экономическая инфекция бросает тень на Европейский Союз, по-новому агрессивная Турция все сильнее смотрит на Восток, а не на Запад, и задается неприятным вопросом: нужно ли Турции отказаться от Европы до того, как Европа откажется от Турции?
Когда харизматичный премьер-министр Реджеп Тайип Эрдоган пришел к власти в 2002 году, он сделал вступление Турции в Европейский Союз своей главной целью. Мусульманская Партия справедливости и развития Эрдогана стала решать такие сложные вопросы, как улучшение прав меньшинств и послабление ограничений на свободу слова, чтобы Турция стала ближе к западным нормам.
Но вопрос вступления Турции в альянс был встречен со скептицизмом и даже презрением со стороны некоторых членов союза, не в последнюю очередь из-за большого, почти полностью мусульманского населения Турции. Continue reading