Бугун “Ўзбекистонликлар конгресси” расман иш бошлади

sdu_logo.jpgАҚШда “Ўзбекистонликлар конгресси” нодавлат ташкилоти расмий рўйхатдан ўтди. Ташкилот муассисларидан бири, журналист Жаҳонгир Маматовнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида хабар қилишича, мазкур уюшма “асосан Ўзбекистон билан адабий, маданий, маърифий алоқалар ўрнатиш, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда экспертларнинг таҳлилий ҳисоботларини тайёрлаш, чоп этиш ва бошқа соҳаларда ҳам фаолият кўрсатади”.

Жаҳонгир Маматовга кўра, “Ўзбекистонликлар конгресси”, шунингдек, хорижда ўзбек тили тарғиботи ва ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам билан ҳам шуғулланади. Турли соҳаларда иқтидорли ёшларга йўл очиш учун мукофотлар таъсис этади ва ғолибларни рағбатлантириб боради”. Continue reading

SENTRE1.com : Шавкат Мирзиёев расколол узбекскую оппозицию

raskol

На фото слева направо: Лидер «Эрк» и НДУ Мухаммад Салих, премьер-министр и врио президента РУ Шавкат Мирзиёев, руководитель сайта «Туронзамин» и Конгресса узбекистанцев Джахонгир Маматов; коллаж: Ц-1

Поводом для публичного «базара» узбекской оппозиции стали «трудности перевода», но причиной, по мнению жертвы атак Джахонгира Маматова, – его позиция по кандидатуре Мирзиёева

Минувшие выходные социальные сети узбекских диссидентов, проживающих за рубежом, трещали от выливавшейся друг на друга ненависти и оскорблений.

«Очумел от счастья», «показал свое звериное лицо», – написал из Австрии узбекский поэт Едгор Обид в адрес другого политэмигранта, проживающего в США, – Джахонгира Маматова, бывшего депутата Олий Мажлиса (парламента) Узбекистана, ныне писателя и руководителя портала Туронзамин. Continue reading

Билдириш

 Янги ташкилот: Ўзбекистонликлар конгресси

Фаолияти тўхтатилгаsdu_logoн Демократик Ўзбекистон Конгресси АҚШда “Ўзбекистонликлар конгресси” номи била қайта рўйхатдан ўтди. Ташкилот асосан Ўзбекистон билан адабий, маданий, маърифий алоқалар ўрнатиш, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда экспертларнинг таҳлилий ҳисоботларини тайёрлаш,  чоп этиш ва бошқа соҳаларда ҳам  фаолият кўрсатади. Жумладан,  хорижда ўзбек тили тарғиботи ва ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам билан ҳам шуғулланади, турли соҳаларда иқтидорли ёшларга йўл очиш учун мукофотлар таъсис этади ва ғолибларни рағбатлантириб боради.

“Ўзбекистонликлар конгресси” сиёсий партия ёки ҳаракат эмас, унга хорижда ёки мамлакат ичида яшаётган шахслар аъзо бўлишлари мумкин.

Мазкур ташкилот ҳеч қаердан грант олмайди ва ноҳукумат, мустақил ташкилот сифатида шахсий хайриялар ҳисобига ишлайди. Келгусида шахсий хайриялар ҳисобидан ташкилотнинг ўзи турли грантлар беришни йўлга қўяди.

Turonzamin.org (uzbekcongress.wordpress.com) сайти 2016 йилнинг 28 ноябридан бошлаб мазкур ташкилотнинг расмий нашридир ва ташкилот шундан кейинги нашрлар учунгина масъул ҳисобланади. Ташкилотнинг адреси, телефонлари, алоқа манзиллари мазкур сайтда қўйилади.

“Ўзбекистонликлар конгресси”нинг раҳбари Жаҳонгир Муҳаммад

Раис ўринбосари Зокир Али

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

Самандар Қўқоновнинг озод қилинишига Мирзиёевнинг қандай дахли бор?

JM_2016AvgustЎзбекистон қамоқхоналарида қарийб 24 йил ўтирган сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов 24 ноябрда озодликка чиқарилгани тўғрисида хабар берилганидан сўнг Озодликка келаётган шарҳлар орасида бу иш учун Шавкат Мирзиёевга мақтов битилган шарҳлар ҳам талайгина. Хўш, Қўқоновни чиндан ҳам Мирзиёев озод қилдими? Агар шундай бўлса, нима учун бошқа сиёсий маҳкумлар ҳануз қамоқда қолмоқда? Шу ва ортда қолаётган ҳафтада пайдо бўлган бошқа саволларни АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.

http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar/28142125.html

Самандар Қўқонов 23 йилу 5 ойдан сўнг озодликка чиқди

samandarquqonov

Байрам устига байрам
Америкада бугун Шукрон байрами.Энг гўзал ва аҳамиятли байрам. Қарангки, байрамга байрам қўшилди. Қадрдон дўстимиз Самандар Қўқоновнинг озод этилиши бизни бениҳоя шод этди. Шукр! Гарчи у кишининг яқин кунларда озод этилишини кутаётган ва умид қилаётган бўлсакда, барибир бугун байрам устига чин байрам бўлди.

Янги лидер Шавкат Мирзиёев сўзимизни ерда қолдирмади. Қадрдон дўстимиз, сафдошимиз Самандар Қўқоновга қўшиб берилган ҳукмни бекор қилдириб, уни озодликка чиқартирди. Ана шу қўшиб берилган ҳукм “Мирзиёев – лидер” деганимиз учун бизнинг ҳам жазоимиз эканлигини айтиб, бақирганлар бўлди. Сабр қилдик.  Мужда бугун етиб келди. Қуйида Самaндар Қўқонов ҳақида бундан 20 йил олдин ёзилган очеркни ўқишингиз мумкин. Continue reading

Бугуннинг гапи

savollarМуҳаммад Солиҳга имкон
Шавкат Мирзиёевнинг Муҳаммад Солиҳни Туркиядан чиқариб юбориш талабига бевосита унинг ўзи, кейинги пайтлардаги баёнотлари сабабчидир. Биз МСнинг бу одими хатолиги ва ҳукуматни чўчитиши мумкинлиги ҳақида бот-бот огоҳлантирдик. Аммо у этагини йиғиб олиш ўрнига бизга қарши ҳақоратлар ёғдирди.
Мана унга ўз манфаати ёки халқ манфаати устунми, буни амалда кўрсатиш имкони пайдо бўлди.
Бу имкон унинг халқ, миллат, келажаги, яхши яшаши ҳақидаги гаплари заррача ростлигини исботлашига заминдир.
Ўзбекистон Туркияга виза очиши, икки томонлама муносабатлар, алоқалар яхшиланиши учун унинг Туркияда қолишини истамаяти. Агар МС ўзбек халқига яхшиликни раво кўрса, у ўзига сиёсий бошпана берган “асл ватани”га қайтиб кетади. Бу унинг халққа катта хизмати бўлади.
Бу сафар ҳам кераксиз баёнотлари билан 1994 йилда минглаб талабларнинг Туркиядан чиқарилиши каби офатларга сабаб бўлиб қолмаслиги керак.

Continue reading

“Сиам” эгизаклари”

bobur_malikov3. КАРИМОВГА КИМ ЯШИЛ ЧИРОҚ ЁҚҚАНДИ?

-Бобур ака, бугунга қадар энг кўп тортишилган нарса 1990 йилларнинг бошида Каримовнинг Мадаминовга яратиб берган имтиёзлари ва “ЭРК”нинг рўйхатга олиниши масаласидир. Агар демократияларга қарасангиз, мухолифат ҳукумат билан очиқ келишиши ва ҳатто коалиция тузиши ҳам мумкин. Бу нормал ҳол. Лекин Мадаминовни Каримовдан квартиралар ва машинлар олганликда, шу йўл билан мухолифатни сотганликда айблаб келишмоқда. Каримов уни “Бирлик”ни парчалашда қўллангани ва шунинг эвазига ҳадяларга ботиргани айтилади. Continue reading

Муносабат

JM_2016AvgustАзиз қардошларимиз, бизни кечиринг!

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг 3-қўмитасида Қиримдаги инсон ҳуқуқлари бузилишларини қораловчи ва Қиримга халқаро кузатувчиларни киритишга чақирувчи резолюцияга қарши овоз берди.
Бу кечириб бўлмас тарихий хатодир. Россия ҳар қанча аждаҳо бўлганда ҳам Ўзбекистон бу масалада йўқ дейиши керак. Ташқи Ишлар вазири A.Комилов эса дарҳол ишдан ҳайдалиши, қардошларимиз-қирим туркларидан кечирим сўралиши лозим. Мазкур масала умумий Ассамблеяга олиб чиқилганда, Ўзбекистон уни қўллаши ва жасур қадам қўйиши фавқулодда муҳимдир.

Continue reading

“Сиам” эгизаклари”

babur_malikovthumbnail2. КАРИМОВ-КЕТ! МАДАМИНОВ –КЕТ!

-Бобур ака, агар Мадаминов “ойдан тушмаган” бўлса, 1994 йилда нега уни қўлладингиз ва ҳатто унинг таклифи билан Истанбулга бордингиз? Ёдингизда бўлса, биргаликда таҳририятларга ҳам борган эдик…

-Ҳа, мен борганман. Туркияда жуда кўп мулозимлар билан учрашганман ва уни қўллашларини сўраганман. Мен бу билан унинг шахсини эмас, балки ўзбек мухолифатни қўллашларини сўрагандим. Унинг бу қадар ўз шахсини ўйлайдиган, худбин эканлигини қаёқдан билай? У Каримов билан дўстлашиб, (бу ҳақда кейинроқ муҳим маълумотларни келтираман), Каримовнинг ўйинларига кириб, хатолар қилди, боши деворга урилиб, кўзи очилди, деб ўйлаган эдим. Кейин АҚШга келганида ҳам унга ҳамроҳлик қилганман. Мақсад, ҳаммамиз бир бўлайлик, деган фикр эди. У бу ерга келганда ҳам асосий диққатни Абдураҳим билан жанжалга сарфлаган. Қачон келмасин, албатта жанжал қилиб кетади. Абдураҳим очиқ жанжал қилса, Мадаминов усталик билан уюштиради. Кейин билиб қолиб, ёқангни ушлаб юрасан. Чунки у маҳоратли сиёсатчи эмас. Жуда ҳам содда ва ўзини мақтаган одамнинг қулига айланиб қолади. Бу эса сиёсатчи учун назардан қолиш демакдир. Шу ўринда мен унга лақма-ўжар сиёсатчи деган баҳо берган бўлардим. Бир томондан очиқдан очиқ лақмалигини кўрсатади, иккинчи томондан ўжарлик қилиб ана шу лақмалигини ҳимоя қилади. Continue reading

“Сиам” эгизаклари”

siam“Сиам” эгизаклари”

Китобдан боблар

1. НЕГА БУГУН?

Ўзбекистонда Олий суд раиси, Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган, 1994 йилда Ўзбекистонда демократия оёқ ости қилинмоқда, деган баёнот тарқатиб, АҚШдан сиёсий бошпана олган Муҳаммад Бобур Маликов билан мулоқот

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: Бобур ака, кейинги кунларда баъзилар менга Салай Мадаминов(Муҳаммад Солиҳ) ҳақидаги фактларни шунча йил нега яшириб келгансан, деб асоссиз иддао қила бошладилар. Хабарингиз бор, мен бу фактларни бугун ўртага олиб чиққаним йўқ ва доим бу ҳақда гапириб келмоқдаман. Бу эса, шундай иддао қилаётганларнинг ё мухолифат тарихини билмасликларини ёки Мадаминовнинг қилмишларини хаспўшлашга уринишларини кўрсатади.

Лекин гапнинг ўғил боласини айтганда, кейинги йилларда у ҳақда гапиришни озайтирган эдим. Бунинг сабабини эса сиз биласиз. Ким бўлишидан қатъий назар агар Каримов режимига қарши бўлса, у ҳақда гапиришни тўхтатайлик ва ҳаммамиз бирлашиб, бир мушт бўлиб, зарбани диктатура режимига қаратайлик, деган орзуимиз бор эди. Аммо бизнинг ана шу холис ниятимиздан Мадаминов худди 15 йил давомида бўлгани каби яна бир марта фойдаланиб қолишга уринди.

Continue reading

Шоир, ҳофиз, бастакор ва ҳақиқатгўй

https://soundcloud.com/tugyon/dadaxon-hasan-75-yoshda-yakuniy-2-qism

“Агар Мирзиёевнинг ўрнида бўлсам…”

dadaxonhasan“Озодлик” радиосида буюк ҳофиз, истеъдодли шоир ва бастакор Дадахон Ҳасан билан  журналист Жаҳонгир Муҳаммад иштирокида мулоқот

Ўзбек сиёсий-ижтимоий-бадиий тафаккури тарихидаги ноёб, бетакрор ҳодиса – ўзбек халқ шоири ва ҳофизи Дадахон Ҳасанов ўзининг 76-нчи ёшини 11 ноябрь куни АҚШнинг Техас штатида кутиб олди. OzodNazar юбилярни меҳмонга чорлади ва табриклаш баҳона у кишини суҳбатга тортди.

Дадахон Ҳасанов Ислом Каримов билан нималарни гаплашган эди? Яқинда Техасда учрашганида Дадахон акага Абдулла Орипов нималар деди?

Шу ва бошқа шунга ўхшаш қизиқ гаплар бўлди суҳбатда.

Continue reading

Ўзбек мухолифатининг афсонавий чинори

https://soundcloud.com/tugyon/dadaxon-hasan-75-yoshda-1-qism

Биз кимга овоз бердик?

Ривоятдан қўшиққа (1)

dadakhan_hasan.jpgЎзбекнинг ягона сиёсий қўшиқлар муаллифи, халқ ҳофизи ва бетакрор шоири ДАДАХОН ҲАСАН 75 ёшда

Биз улуғ адиб Дадахон Ҳасанни таваллуд куни билан самимий қутлаган ҳолда бугундан бошлаб унинг қўшиқларини эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз. Бу қўшиқлар ва ривоятлар (ривоятларни Жаҳонгир Муҳаммад ёзган ) бундан 15 йил олдин “Америка овози” радиосида янграган.

ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ: Юртбоши, бу элнинг гуноҳи надир?!

(Ривоятдан қўшиққа)

Клинтон сайланди, Трамп президент бўлди. Нега?

https://soundcloud.com/tugyon/aqsh-yangi-prezidenti-donald-tramp

Яккамоховнинг “жиҳод”и

https://soundcloud.com/tugyon/oxhning-qurultoyi-qoldirildimi-2-qism

Жиҳодга алданманг! (1-қисм)

https://soundcloud.com/tugyon/oxhning-qurultoyi-qoldirildimi-1-qism

Янги жиҳодчиларга

stopТўхта!

Ўзбекистон Исломий ҳаракати қўлидан келмайдиган ишларга даъват этиб, жиҳодга кирганди ва охир-оқибат жуда кўп ёшларни жувонмарг қилди. Унинг чақириқларига ишонганлар ҳалига қадар хор-зор бўлиб юришибди.

Бугун энди Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номини ташийдиган маргинал гуруҳ жиҳодга чақирмоқда. Бу ҳам аслида қўлидан ҳеч бир амалий иш келмайдиган гуруҳдир. Унинг жиҳодга чақиришлари кўплаб ёшларни жувонмарг қилиш билан бирга жуда ёмон оқибатларга олиб келиши аниқ. Continue reading

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

samandarquqonovЖаҳонгир Муҳаммад: Самандар Қўқоновни озод қилмаслик, режимнинг юз қаросидир!

“Роғун ГЭСи қурилишининг асл мақсади ва унинг минтақага келтирадиган зарари ҳақида”. Кейинги йиллар учун характерли бўлиб қолган бундай сарлавҳа Ислом Каримовнинг ўлими ортидан бирдан илиқлаша бошлаган Тошкент-Душанбе муносабатлари фонида кутилмагандайроқ туюлди. Демак, Тошкент Роғун масаласида ўз позициясини ўзгартирмабдида? Ёки гап бошқа ёқдами?

АҚШда истиқомат қилаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича, бошқа ёқда…

Суҳбат ўзбекнинг торайиб бораётган бағридан бошланди.

http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar-jahongirmamatov/28090856.html

 

Сарвар Усмон

sarvarusmonЎзбек ҳокимияти (калейдоскопи) да эски мулозимларнинг янги юзлари кўрина бошлади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги мажлисига Ўзбекистон делегациясини Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов бошқариб боради.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 2-3 ноябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган бош вазирлар кенгашида 10 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Бош вазир Шавкат Мирзиёев Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтадиган учрашувга ўзи бормай, ўринбосарини жўнатаётгани Ислом Каримовдан кейин кузатилаётган ва тобора тенденция кўринишини касб этаётган янгиликдир.

Continue reading