Category Archives: Latifalar

“Туронзамин” почтасидан

Носиёсий латифалар Россияни бир шахрида троллейбусга рус аёл чиқди. Хамюртимиз дарҳол ўрнидан туриб жой бўшатди. -Ўзбекистонданмисиз?-сўраябди аёл. -Қайдан билдингиз? -Катталарни ва аёлларни хурмат қилганингиздан. -Сиз Москваданмисиз?- ўз навбатида сўради аёлдан ҳамюртимиз. -Ҳа, қайдан билдингиз? Advertisements

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Сиёсий латифалар

Бир куни Баракатопгур… Ўзбекистондан Россияга бориб, ишлари юришиб кетган мухожир Янги йилга эгизак ўғиллари учун Москвадаги уйига Дед Мороз чақирибди. -Ну – ка дети, начинайте мне рассказывать стих! – кела солиб болаларга дўқ қилибди Дед Мороз. Қор бобо бақирганидан қўрқиб … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Сиёсий латифалар

Бир куни Баракатопгур… Баракатопгур Гиннесс китобининг Ўзбекистондаги вакилини чақирди: -Нега мени номим Гиннесс китобида йўқ? -Бор! -Қайси номинацияда? -“Янги қопланган асфальт йўлларда энг кўп юрган инсон” номинацияси бўйича 1-ўриндасиз. . . . Ўзбек мухожирларини кўпдан ишлатаётган рус бойваччаси хотинига мақтанаябди: … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

“Туронзамин” почтасидан

Я Н Г И   Л А Т И Ф А Л А Р Гугуша Хамза театри бош режиссери хузурида. -Биласизми, хозирги кунда барча сохаларда ижодим юқори чўққида. Менга Дездемона ролини беришингиз керак! -Яшасак кўрармиз… . . . Баракатопгурни хотини эри … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek

“Туронзамин” почтасидан

Жиддий хандалар 100% кафолати бор – Каримовни юраги хуруж қилипти, ахволи оғир дедингиз, соппа-соғ эканку, ана бугун телевидениеда кўриниш берди? – кинояли савол берди журналист. – Қараб туринг у эртами кечми бир кун ўлади, ўшанда кўрасиз! – Бу гапни жахл … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Бугуннинг латифалари

Қарсак ва қулоч -Қарсак қуюқроқ бўлса ҳам ёмон бўлмас эди,- деди ИАК Наврўз нутқида. Гулдурос қарсаклар бошлaнди. ИАК мамнун бўлди ва: -Ҳаммаларингизни қулочим етганича кўксимга босаман,-деб одамлар томонга қараб юра бошлади. Ҳамма қарсак урганча орқага тирсилаберди. У бир элчининг ёнида … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Бугуннинг латифалари

Бошлиқ -Бутун мухолифатнинг ҳаммаси МХХчи?-деди Алдаркўса. -Қаёқдан биласан? – ажабланди қўшниси. -Кўрмаяпсанми, ҳаммаси менга қарши… -Демак, сени бўшатиб ўзларига бошқа бошлиқ топишмоқчи! МХХчи -Мен сенга мухолифатнинг ҳаммаси МХХчи, деяпман, – деди Алдаркўса. -Ундай бўлса, қуруқ қолибсан-ку? – Нимадан?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Бугуннинг латифаси

Янги ҳукумат -Алдаркўса кореялик корейсни замминистр этиб тайинлабди. У нима каромат кўрсатар экан?-деб сўради биr мухолифатчи иккинчисидан. -У электрон  ҳукумат тизимини яратиб бераркан? -Бу нима дегани? -Бутун ҳукумат компютерлашади. Вазиру вузаро компютерга боғлаб қўйилади. Ҳаммаси битта “мишка” билан бошқарилади.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Бугуннинг латифаси

Наврўз баҳси -Наврўзни нега вақтида эмас, икки кун олдин байрам қилдик?- деб сўради қизи Алдаркўсадан. -Бу қанақа савол? Хохлаган пайтимда байрам қиламан! Қолаверса, биз ҳамма соҳада ҳам олдинга ўтиб кетганмиз! -Лекин ҳақиқий Наврўз 21-да. Ўшанда кун ва тун тенглашади. -Ҳм… … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Bugunning latifasi

Koreys bola davri -Karimov koreyalik koreysni zamministr qilib tayinlabdi, u o’zbekchani bilarkanmi?-deb so’radi muxolifatchi yonidagi do’stidan. -U balki o’zbek qiziga uylangan koreyslardan bo’lsa kerak? -Yo’q, uni bo’ydoq deyishdi-ku? -Unday bo’lsa “Koka kola”  davri tugab, “Koreys bola” davri boshlanibdi-da!

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Bugunning latifasi

FARQ Yosh deputat yigit otasidan so’radi: -Dada, siz sho’rolar davrida ham yashagansiz, u paytdagi deputatlar bilan hozirgilarining farqi nimada deb o’ylaysiz? -Farqi deyarli yo’q hisobi,-dedi otasi.-Faqat oldingi deputatlarning asosiy qismi paxta yetishtirish bilan ovora bo’lgan bo’lsalar, hozirgi deputatlarimiz, asosan paxta … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Сиёсий латифалар

БОШ РИЭЛТОР Маслаҳатчи янги қонун лойиҳасини Алдаркўсага кўрсатди. -Бу нима?- деди Алдаркўса. -Риэлторлик ҳақида янги қонун лойиҳаси… -Қонун лойиҳаси эканлигини билиб турибман, лекин риэлтор дегани нима? -Уй сотувчи билан уй олувчи орасида пул қиладиган одам. Яъни ўртада турадиган одам… -Ҳа, … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Ўзбек халқ латифалари

Қоқланмаган иштон киссаси ёки диктаторнинг носкадиси Зўр йигит “Зокир Алматов жуда зўр йигит”,-деди Исматча “Озодлик” радиосининг Қурултой дастурида. Дастурни тинглаган қўшниси унга: -Зокир Алматов жаллодку?-деди.-Бир умр унинг қўли қон бўлган ва шундай бўлиб қолади ҳам. У жуда кўп бегуноҳ одамларнинг … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Бугуннинг латифалари

Туғилиш -Агар қайта туғилганингда қаерда туғилган бўлардинг?-деб сўради қўшниси Исматчадан. -Қаерда бўларди, Ўзбекистонда,-деди Исматча ғурур билан. -Нега? -Кўрмаяпсизми, Канадага келганимга неча йиллар бўлди, ҳалигача инглиз тилининг “и” ҳарфини ҳам билмайман. Ўзбекистонда қайта туғилсам, Канадага янаги келишимда инглиз тилини билган бўламан. … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Сиёсий сатира

Баракатопгурнинг кайфиятига қараб 1.Бир мулозим Баракатопгур топшириги билан маьлум вакт хибсланиб, уйига чикибди. Йигилган дустлари сураябди: -Таасуротлар канака? – -Камерага олиб киришса, хамма таниш хамкасблар. Бемалол Вазирлар Махкамасини мажлисини утказса буладидиган… 2.Баракатопгур лулидан сураябди: -Бир фол очгин, якин келажакда нима … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Нофизийдан латифалар

Қоқланмаган иштон киссаси ёки диктаторнинг носкадиси Остона -Ислом акангга яна бита хат ёзмайсанми?-деди бир мухолифатчи Исматчага. -Нега? -Янги мавзу чиқиб қолди-да? -Қанақа мавзу? -Остонани Назарбоев номига қўйиш ҳақида қозоқлар таклиф киритишибди. Сен ҳам дарҳол Ислом акангга бир таклиф билан чиқмайсанми?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | Tagged ,

Ўзбек халқ латифалари

Қоқланмаган иштон киссаси ёки диктаторнинг носкадиси Миллат -1989 йилда “Бирлик” Матбуот уйи олдида митинг бошлаганда ўзинг ҳам у ерда гапириб, кейин нега митинг ҳақидаги гапларни югуриб бориб Ислом акангга сотдинг? Бундан ҳам қизиғи бу гапларни мақолангда ҳам ёзибсан? -деб сўради … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Ўзбек халқ латифалари

Қоқланмаган иштон киссаси ёки диктаторнинг носкадиси Иллатчилик -Санга битта саволим бор, Совет даврида отаси миллатчи деб фелъетон қилиниб, ишдан қувилган одамнинг боласини коммунистик партия раҳбарларининг арзандалари дам оладиган “Артекка” юборишармиди? -Э, йўқ!-деб жавоб қилди кайфи ошиб қолган Исматча қўшнисига.-Ё отаси … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Сиёсий сатира

Гапнинг қисқаси… 1. Баракатопгур хотинига: -Табриклашинг мумкин, сайловда ютдим! -Хакикатданми? -Кесатмаган битта сен колгандинг!

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Ўзбек халқ латифалари

Қоқланмаган иштон киссаси ёки диктаторнинг носкадиси Кўйлак Исматча Москвада Абдулла Орифни кўриб унга “ёпишиб олди”: -Шу кўйлагингизни менга ҳадя қилинг, устоз. -Ёқасини яғир босиб кетган бу кўйлакни нима қиласан қизталақ? -Айланиб кетай яғиридан, юваман уни,-деди Исматча севиниб-севиниб.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Ўзбек халқ латифаларидан

Ваҳший ҳайвон Исматча турли сабаблар билан қочиб кетган Хўроз, Ит ва Эшакни бошлаб аэропортга олиб келди. -Халқ оч, борсанг сени сўйиб ейди, у ерда нима қиласан? -деди бир кекса йўловчи Хўрозга. -Ҳозир ҳизблар кўпайиб кетди, хабарингиз йўқми, ҳар жойда азонни … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Исматча

Ўзбек халқ латифалари Тепки Каримов Исматчанинг орқасига тепиб юборди. У Анҳорга қулаб тушди. Бир оздан сўнг сувдан шаллабо бўлиб чиққан Исматча Каримовга: -Ислом ака кечирасиз, оёғим тойиб сувга тушиб кетдим!-деди. АЛОҚА -Кечалари ухлай олмаяпман, нега?-деб сўради Марату Исматчадан.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

“Туронзамин” почтасидан

СИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР 1. Гугуша Миробод судида эри билан ажрашаябди. Суд мажлиси тугагач собик эридан дусти сураябди: -Батамом ажрашиб булдингми? -Ха. Лекин то у янги эр топмагунига кадар вазифамни бажаришим шарт экан. 2. Баракатопгурга бемахал коронгу кучада карокчи пичок тиркабди: -Пулларингни … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

“Туронзамин” почтасидан

ЯНГИ  СИЁСИЙ  ЛАТИФАЛАР 1. Баракатопгур пресс-конференцияси ўтказябди. Журналист: -Сиз халққа жаннат хаётда яшайсизлар, деб ваъда бергандингиз. Буни качон курамиз? -Баракатопгур, жаннатни куриш учун у дунёга утиш кераклигини билмайсизми? 2. Охириги 10 йилда дунёда молиявий инкироз ва турли бухронларга карамай Узбекистон … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Сиёсий латифалар

“Баракатопгур” ҳақида 1. Савдо вазири баракатопгурга : -Хужайин, ахолига сотиладиган калишларни 50% фоизга арзонлаштирдик. Халк сиздан роса хурсанд ! -Кандай килиб ? -Унг пойини сотиб олган харидорга чап пойини текинга бераябмиз!

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Latifalar

Сиёсий латифалар

ПАПУ -Папу, эшиттингизми, Мексикада Ҳайдар Алиевга ҳайкал қўйишибди?,-деди Пулнора Алдаркўсага. -Жинними улар? Мексика қаердаю Озарбайжон қаерда? Алиев бу мамлакат учун нима хизмат қилди?  Уларни АҚШдан озод қилиб бердими ёки Алиев Озарбайжонни озодлик оролчасига айлантирдими? Озари деган халқни билмаган мамлакатда унинг … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

Сиёсий латифалар

БУХАНКА -Дўконларда битта Буханка ноннинг нархи 550 сўмга чиққан, шундан хабарингиз борми?-деб сўради бир журналист президентдан. -Бўлмасачи, ука, албатта хабарим бор. -Бунинг олдини олмайсизми? -Нега олдини оламиз? Кеча Буханка еб ўтириб калламга фикр кеб қолди ва ўзим айтдим, қиммат қилинглар, … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar

“Свежий” латифaлар

ТАШАББУС Обама Америка халқига мурожаат қилиб, янги иш жойлари яратишга ваъда берди׃ -Бутун Америка бўйлаб йўллар ва кўприкларни қайта қурамиз, бу жуда кўп одамга иш жойи яратади,-деди у. Мухолифатчи уни саволга тутди׃ -Бюджет тақиллаб ётибди, сиз бўлсангиз яна миллиардлаб долларни … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | Leave a comment

Носиёсий латифа

ИНҚИЛОБГА ҲОЖАТ ЙЎҚ Икки мардикор баҳслашиб қолишди׃ -Араб мамлакатларида инқилоблар бўлмоқда, нега бизда бўлмайди? -У ёқда инқилобларни Ғарб мамлакатлари ташкил қилиб,  қўллаб туришибди. Кўрмаяпсанми қуролидан пулига  қадар етказиб беришмоқда. -Нега бизда  қўллашмайди? Нега бизга беришмайди? -Улар нефт чиқаришади. Бизда эса … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | 1 Comment

Сиёсий латифа

ҚЎРҚУВ -Иккинчи Туркманбоши президент девонидаги лифтнинг ичида  қолибди,  нақд бир соатга,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Нима, лифтда пишириб қўйган эканми? -Бузилиб қопти. -Ким қурган экан, бизникилар эмасми? -Э, йўқ, “Хундай” деган компания қурган экан. -Хундай, хун… бу қон дегани-ку? Тезда унга телефон … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | Leave a comment

Сиёсий латифа

БЕЧОРАЛАР Алдаркўса соат ўн бирларда аранг уйғониб тушга яқин ишга отланди. Ҳамма ёқ сув қуйгандек, жимжитлик. Кўчаларда одам зоти йўқ. -Нима гап? Япониянинг ядровий заҳари бизгача етиб келдими?-деди у МХХга сим қоқиб. -Э, йўқ, кеча ҳаммага SMS юборилган. -Ким юборган, … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Mushohada | 2 Comments

Сиёсий латифа

ОШИРИБ-ОШИРИБ -Иккинчи Туркманбоши  соқол-мўйлов қўйиб қишлоқма-қишлоқ юриб халқнинг аҳволини ўрганаётган экан,-деди Россиядаги битта мардикор ошнасига. -Кошки Ислом ота ҳам шундай қилса, аҳвол ўнгланиб юртга қайтармидик,-дея жавоб қилди ошнаси. -Э, йўқ, у инфаркт бўлиб қолади чиқса… -Нима, саломатлиги шунча ёмонми?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | 4 Comments

Сиёсий латифалар

БАҲОНА -Миср президенти Ҳусни Муборакни қувишди, бизга қачон қувамиз? -Қувишди? -Бутун дунё бир ҳафтадан бери шуни гапириб ётибди-ку, нима, сиз бехабармисиз? -Хабардорман, лекин у ҳали ҳам президент саройида яшаётган экан, шунинг учун “қувишди” деган гапингизга тушуна олмадим. -Уни вазифасидан қувишди, … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Latifalar, Mushohada | Leave a comment

Бўлган воқеа

Миср билан нима ишим бор Туркия бош вазири Эрдўған ўз партияси мажлисида: -Юз минглаб одамлар майдонга чиқдими, сен кетишинг керак,- деди Мисрдаги намойишлар ҳақида гапириб. Унинг Миср президенти Муборакка бундай даъватидан руҳланган юз минглаб турклар намойишларга чиқдилар ва Эрдўған ҳукуматининг … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | Leave a comment

Бўлган воқеа

ЯМАН -Яманда ҳам президентнинг истеъфосини сўраб намойишлар бўлаётган экан,-деди бир мардикор ўзбек иккинчисига. -Нимага? Свет беришмабдими ёки газми? -Президент узоқ йиллардан бери тахтда экан, ўзи ва болалари бой, халқи эса камбағал, эркинликлар бўғилган… -Шундайлигини биламан, манимча ҳамма ҳам билади… -Билсанг … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | 1 Comment

Бугуннинг латифаси

ИБРАТ -Сизлар ҳам биздан ибрат олиб бир нарса бошласангизлар-чи, дея киноя қилди мисрлик араб ўзбекистонлик ошнасига. -Нимани бошлайлик? -Қараб ўтирасизларми, зулмнинг пичоғидан қўрққан семиз қўй каби? -Ҳов оғзингга қарасанг-чи! -Қарадим нима, қарамадим нима? Биздан ибрат олмасаларинг косаларинг оқармайди. Бу аҳволда … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | Leave a comment

Бугуннинг латифаси

ЎСИШ -Ўзбекистонда бирор бир соҳада ўсиш йўқ, ҳаммаёқ орқага кетмоқда, ҳатта футбол ҳам,-деди бир мухолифатчи “ўрта йўлчи” ошнасига. -Ҳамма нарсани қора кўзойнак билан кўравериш ярамайди, бу ҳам касаллик, яхши томонларини ҳам кўриш керак,-деди “ўрта йўлчи”. -Жаҳлимни чиқарманг, қанақа яхши томони … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | Leave a comment

Сиёсий латифа

ТАСАВВУР -Мен кетсам нима бўлади?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан. -Қачон кетасиз?-дея ажабланди маслаҳатчи. -Қачон бўлса ҳам, агар кетсам нима бўлади? -Тасаввур қила олмайман. -Нима, кетсам шунча ёмон бўладими-ки, тасаввур қила олмайсан? -Йўқ…  кетишингизни тасаввур қила олмайман!

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar | Leave a comment

Сиёсий латифлар

Эркак эмас Қозоқ депутатлари Нурсултонга: -2020 йилгача ҳеч қандай сайловларсиз ишлаб берасиз, йўқ дейиш йўқ, Сиз айтганингиз эмас, бизнинг айтганимиз бўлади,- дейишди. -Нима? Эшитмай қолдим… -Сизнинг айтганингиз эмас, бизнинг айтганимиз бўлади!

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Mushohada | Leave a comment

“Жаҳоннома” саҳифаларида

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР ҚОЗОН… Қозон қорнини ушлаб қаҳқаҳа отиб куларди. -Нега кулвоссан?-деб сўради ундан Ўчоқ. -Кўрмаяпсанми, ходаларни бир томонга ташлаб, болор кўтариб келишмоқда, оғзингни каттароқ оч! Шу пайт Ўчоқ ҳам қаҳқаҳа уриб кула бошлади.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

БИРДАМЛИК -Афғонистонда ҳамма бир-бирини “душман жосуси” деб айблар экан,-деди сафардан қайтиб келган маслаҳатчи Алдаркўсага. -Ҳмм, улар ҳам ривожланиб кетибди-ку! -Ҳа, биттаси иккинчисини “Американинг жосуси” деса, иккинчиси учинчисини “Покистоннинг жосуси” дейди, яна биттаси бошқасини “НАТОнинг шпиони” деса, уни наригиси “Эроннинг айғоқчиси” … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифалар

ҒАЙРАТ Янги Туркманбоши меҳмони-эски Алдаркўсага от ҳадя қилди. Алдаркўса отга беписанд қараб׃ -Аҳалтекинми, бу ҳам? Бундан илгари ҳам олгандим,-деди. -Буниси Ғайрат, сизда бўлмагани учун атайлабдан танладим,-деб жавоб қилди мезбон.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Обама Нобелни олди!

АҚШда ҳар бир даврнинг ўз латифаси, сатираси – оғиздан тушмайдиган ибораси бўлади. Ўтган ўн йилнинг энг кучли сатираси бу׃ “Буш президент бўлди!” деган ибора эди. Мана, янги даврга  янги ибора топилди׃ “Обама Нобелни олди!”

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифалар

ТАСДИҚ -Бу “Озодлик”ми? -Ҳа, адашмадингиз бу “Озодлик”! -Менда жуда муҳим хабар бор эди. -Марҳамат, “Эркин минбар”дасиз, гапингизни айтаверинг. -Тоҳир Йўлдош ўлди!

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифалар

АЛДАРКЎСА “ОЗОДЛИК”ДА СУННАТЧИ -Сиз “Эркин минбар” деган эдингиз, лекин гапиришга қўймаяпсиз-ку,-деди “Озодлик”ка телефон қилган бир киши. -Эркин минбар сиз учун эмас, биз учун. Биз нимани истасак гапираверамиз ва сиз фақат жавоб берасиз, кейин биз истаган жойини қирқиб оламиз.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

АЖДАҲО -Қашқадарёда ўн метрлик илон топилибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Ўн метр бўлса, демак илон эмас, аждаҳо! Уни тезда олиб келларинг! Ҳайвонот боғига қўямиз! -Ўлган экан. Чегарада электр симига ўралиб, ўлиб қолибди. -Чакки бўлибди-да. Одамлар нима дейишмоқда? Яна бошқаси бордир?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Номалар…Ҳангомалар

НУРЧИЛАР ва ИСЛОМЧИЛАР -“Нурчилар”ни нима қилдинг?-деб сўради Каримов маслаҳатчисидан. -Баъзиларини қамадик, баъзиларини қамаяпмиз, баъзиларига халқаро қидирув эълон қилдик… -Тезлаштир!

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

ИРСИЯТ -Ҳа, қизим, мен иқтисодчи эдим, энди бу касал сенга ҳам тегдими?-деди Алдаркўса қизи ёзган мақолага кўз югуртириб. -Ирсият! Отада бўлган ҳар қандай касаллик боласига ҳам юқади. -Ҳеч бўлмаса аввал иқтисодни ўқиб олсанг бўлармиди?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Номалар…Ҳангомалар…

АРҚОН -Америкада катта-катта миллионерлар ўзларини осиб қўяётган эканлар,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Нега осишади? -Халқнинг ҳақини еганлари очилиб қолаётганмиш… -Устини яхши ёпишмагандан кейин очилаверади-да! Мана қара, бизда ҳеч нарса очилмайди. -Бизда ҳам очиларди. Лекин бизда арқон тақчил!

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

БУЧАРА -Сан ҳам манга ўхшаб ўзбек тилини билмас экансан-ку?-деди Алдаркўса иккинчи қизига. -Нага билмес эканмиза, нима девотсиз ўзи, вой! Ман сув қиб ичворганман-ку! -Этайлик… мана сайтингда “Бечора” деган сўзни “Бучара” деб ёзибсан. И..и… тўхта… тўхта.. сен ҳам мухолифият бўлдинг-ми? Нега … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment