Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

ia1.jpg4. ҚОВУН ЎҒРИСИ

Кунларнинг бирида қўшнимиз Тамара опа билан баҳслашиб қолдим׃

-Ислом билан бирга ўқиганмиз, – деди у мактаб йилларидаги бир воқеани хотирлаб. –Ислом тўполончи бола эди. Баҳони паст қўйган муаллимнинг шўри қурирди. Кўпинча «Сиёб» колхоз бозоридан қовун ўғирлаб келишарди. «Ўзбакларни доғда қўйиб келдик, «Ҳа, тожик бола», деб қувганди, қовунларининг устидан сакрадим, у ҳам сакрайман, деб оғзи билан ерга қопишди. Қовунлари юмалаб кетди», деганда синфдошларимиздан бири нимадир деди. Ислом қўлидаги пичоқни партанинг устига урди-да, ҳалиги қизнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Кейин онаси-ю отасини буғдойзордан олиб арпазорга солди.

-Ҳа, энди болаликда нима бўлмайди?- дея унга  қаршилик қилган бўлдим.

Орадан икки йил кечиб, Россиянинг «Останкино»  ойнаижаҳони «Халқ сайлаган раҳбар» номи билан  Ислом Каримов ҳақида “ҳужжатли” филм намойиш қилди. Кейинчалик билсам, бу филмни руслар Ўзбекистоннинг ўша кунлардаги жуда катта миқдордаги пулига жавобан сифатида суратга олишган ва пулни реклама учун, деб расмийлаштиришган экан. Ўзбекистон ҳукумати “Мамлакатимизни жаҳонга танитиш учун” дея телевидениега катта миқдордаги пулни кўчирган экан. Лекин филм фақат Каримов шахсини улуғлаш ҳақида эди. Continue reading

“Туронзамин” хазинасидан

“Xонемлар ва джаноблар, саамолёт қунишга таёр,  қамарларни мягқамланг”

Мен айрим юмушлар туфайли уч-тўртта тижорат банкларини айландим. Деярли ҳаммасида (эшик тагида гувоҳнома талаб қилувчи миршаблардан ташқари) рус, татар, қозоқ ва ҳатто тожик миллатига мансуб қизлар ишлайди, русларку ходимларнинг 85 фойизини ташкил қилади. Йирик-йирик компания ва тижорат марказларидаги қўриқчилар ҳам рус йигитлари, ичидаги компанияларни-ку гапирмаса ҳам бўлади.

Темир йўл ёки аэропорт кассаларига борсангиз ҳам рус тилини билишингиз шарт, акс ҳолда чипта олишда муаммога йўлиқасиз, чунки уларда ҳам ўзбеклар деярли йўқ. Дарвоқе, самолётларимизда ҳам ўзбек қизлари “дефицит”.

Айнан шунинг учун ҳам, самолётга ўтирганингиз заҳоти чулчитларча пидирлаб қилинган эълонни эшитиб асабингиз бузилади. Яқинда бир жойдан Ўзбекистонга учиб келаётиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”(!!!) самолётига чиқдим. Самолёт жойидан қўзғалган пайт, стюардесса қиз “хонемлар ва джаноблар, саамолёт қунишга таёр, қамарларни мягқамланг” (айрим ҳарфларни тушириб қолишдан мақсад, қиз айтганларини айнан келтиришга уриниш), деди. Чидадим, ўрисда ахир, учиш билан қўнишнинг фарқини қаёқдан билсин.

Самолётда учган инсон борки, унда муҳим бир масала алоҳида айтилиб ўтилишини билади, яъни хавфсизлик чоралари. Бизнинг қиз буни мана бундай етказди, “ханимлар ва джаноблар, самолёт парвози пайтда чикиш ва қамраларни бушатиш мумкин эмас, бошқа хавсилик чоралари ҳакида ўтиргичларда жойлашган махсус ислатмалардан билиб олишингиз мумкин”. Continue reading

Жаҳонгир Маматов

kitobҲурматли ўқувчилар!

Бугундан бошлаб “ИАК” мемуарини қайта эълон қилиб борамиз. Гап шундаки, шу йилнинг 1-сентябр куни “ИАК” китоб ҳолида нашрдан чиқади. Китоб нашри билан узоқ йиллардан бери интернетда турган варианти орасида  таҳририй фарқ  бор.

Қолаверса, ҳар бир инсон каби камина ҳам камчиликлардан, хатолардан холи эмас. Бунинг устига мазкур асар Ўзбекистон тарихида Ислом Каримов, унинг сиёсати ва мустақиллик давридаги зиддиятлар ҳақида ёзилган илк китоб бўлгани учун ҳам жиддий хатолардан холи бўлишини истардик. Шу боис кимнинг мулоҳазаси, тузатишлари, таклифлари бўлса бош устига. Изоҳ бўлимида қолдирилса, ҳали ҳам китобни тузатиш имконияти мавжуд. Ёрдам учун олдиндан миннатдорлик билдириб, Жаҳонгир Маматов.

 ИАК

Мемуар

Тошкент-Баку-Истанбул-Вашингтон. 1992-2005 йиллар.

1. УМИД ёки КИРИШ ЎРНИДА

Бу китобни “Қувғин” романидан олдин қоралай бошлагандим. Лекин бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида “Қувғин”да бадиий йўлни танлагандим. Continue reading

Инсон ҳуқуқлари

siyosiyАҚШ сенаторлари׃  Сиёсий маҳбусларТурғунов, Саидов ва Абдураҳмоновларни озод қилинг!

АҚШнинг 12 сенатори Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, Ўзбекистонда “адолатсиз равишда” қамалган уч инсон ҳақлари фаолини озод қилишни сўраганлар.

Демократ Сенатор Дик Дербин ва Республикачи Сенатор Марк Керк бошчилигида ёзилган бу мактубга АҚШ президентлигига собиқ номзод Жон Маккейн ҳам имзо чеккан.
Мактубда сенаторлар Аъзам Турғунов, Дилмурод Саидов ва Солижон Абдураҳмоновларнинг иши “афтидан сиёсий сабабларга эга” экани айтилади.

“Уларнинг турмада қолиши ўзаро алоқаларимиздаги кўп тамойилларга мос келмайдиган воқеълик”, – дейилади мурожаатномада. Continue reading

США-Узбекистан

101205-3052R-040По Северной сети поставок вывозится из Афганистана лишь 4% американских военных грузов

По сообщению высокопоставленного представителя военных кругов США, лишь четыре процента грузов, вывозимых американскими военными из Афганистана, транспортируется в северном направлении по территории Центральной Азии.

Как отметил в интервью пресс-службе ВС США замдиректора Центрального командования США по логистике и военно-инженерному делу Скотт Андерсон (Scott Anderson), Северная сеть поставок (ССП) «не так активно используется», как хотели бы США, оставаясь при этом существенным вариантом для Пентагона.

Похоже, что проблемы ограничиваются исключительно обратным транзитом: с момента закрытия Пакистаном в ноябре 2011 года своей границы с Афганистаном 80 процентов грузов, отправляемых в Афганистан, транспортировалось именно по северному маршруту, подчеркнул С. Андерсон. Continue reading

Шавкат Муҳаммад

ShavkatСиёсий сатира׃ Талончи, тиланчи ва таваккалчи

Талончи׃ Ўзбекистонда гадойлар умуман қолмаган. Ҳаммаси Россияга кўча супуришга кетган. Дангасалар. Тинчгина жаннатмакон ватанимизда тиланчилик қилиб юравермайдими. Орият қолмабди тиланчиларда. Ҳеч ким очдан ўлаётгани йўқ-ку.

Тиланчи׃ Ҳар жойда ҳозиру-нозир Гугушахонимни биласиз. Тутун чиққан жойдан,бир пиёла чойдан уни топасиз. Яллачи, аллачи, дипломат, қўшмачи (1000 тўйни эсланг), дизайнер, журналист, профессор, агрессор, компрессор… Вақтида тўхтатиш керак бу қизни. ,,Азарт”га кириб кетиб ёзда ғалла ўримига, кузда пахта теримига кетвориши мумкин. Ҳар тешикка кириб, ҳар кўчадан юриб ўрганган бу хоним қизишиб кетиб умрбод қамоқда ўтиришни орзу қилиб қолса бор-ми… Continue reading

Сарвар Усмон

sarvarХалқни тиланчига айлантирган президент

Ислом Каримовнинг 19 июн куни Ўзбекистонда ҳаëт фаровон бўлиб кетганидан ҳеч қаерда тиланчи қолмади¸ деган гапидан сўнг пойтахти бозорларида тиланчиларга қарши кураш кетмоқда.

Ўтган ҳафта охирида бошланган бу кампаниянинг 25 июн куни ҳам давом этганига Озодлик ҳамкори шахсан гувоҳ бўлди.

Ҳамкоримиз Чорсу бозоридан собиқ ГУМга олиб ўтувчи ер ости йўлагида  она-бола тиланчиларни икки милицинер куч ишлатиб ҳайдагани тўғрисида хабар қилди.

Каримов тиланчи тополмади

Президент Каримов Жиззахда маҳаллий фермерларга гап уқтирар экан: Continue reading