САРҲИСОБ 39
Шу йил 28-июндан 11-июлгача Рухсора (янгангиз) билан Зомин санаториясида бўлдим.
Каминани таваллуд куним билан табриклаганларга жавоб йўлламаганим боисини аён этиш учун ҳам гапни шундан бошлашга тўғри келиб қолди. Мени йўқлаганларни Худо ёрлақаган бўлсин!
Сиҳатгоҳ мавзусига эса кейинроқ қайтаман.
Ўзимча бот-бот микротадқиқотлар ўтказиб тураман. Бундан йигирма беш йиллар муқаддам, қайси тоифа кўп китоб ўқишини ўргангандим. Танлаганларим орасида врачлар, ёзувчилар, педагоглар, чўпонлар, асаларичилар, қоровуллар ҳам бор эди. Йил давомида, уларни холисона кузатдим, сўраб-суриштирдим. Шу жараёнда метро эскалаторидан китоб ўқиб чиқадиганлар эътиборимни тортиб қолди. Уларни ана шу хавотирли, ноўнғай вазиятда ўқишга даъват этган куч нима? Одатми, китобни ёзган муаллифнинг истеъдодими, вақтдан ютиш истагими…Кейин уларга яқинлашиш ва мазкур асрордан хабардор бўлишга ҳаракат қилдим. Бу одамлар, аксар ҳолда, русизабон кишилар бўлиб чиқарди. Ва улар ўқийдиган китоблар, кўпинча, медицинага оид оммабоп, қизиқарли ва андак радикал тарзда, яъни медицина анъаналарини жилла инкор этган кайфиятда ёзилган адабиётлар; шунингдек, детективлар, мифлар бўлиб чиқарди. Соф адабий асар ўқийдиганларни эса учратмадим. Зеро, адабий асарни бундай ноўнғай вазиятда ўқиш ножоиз ҳам. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Ilm-fan | Leave a comment »