Башара

Аввал шошмасдан биринчи далилни ўқинг. Кейин иккинчисини ва Тангри лаънатлаган кимсаларини ўз тилидан ушлаб шарманда қилади деган гап нақадар ҳақиқатлигига ишонасиз. Continue reading

Siyosiy latifa

ИТФЕЪЛ
-Буни қаранг, қизиқ нарсани ёзишибди,- деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Нимани ёзишибди?
-Ким доим қайси ҳайвоннинг гўштини еса, феъли ўшанақа бўлиб қоларкан. Одамларимиз қўй гўштини севади. Қўйдек ювош. Доим чўчқа, товуқ гўштини еганларга қарасангиз ҳам ўхшашлик топасиз.  Ҳатто ит гўшти… Continue reading

Ризо ОБИД

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

67.Домла

ТошПИ Наманган филиали ректори таклифига кўра ишлаш учун келиб учрашдим.

-Ўқув биносининг иккинчи қаватидаги деканатга учранг, дарсларни қайси кунларга қўйишни режалаштирасизлар-деди ректор. Continue reading

Siyosiy latifa

БИРМА ЎРНАГИ
-Баъзилар “Бирма ўрнаги -Ўзбекистонга” деб бақир-чақир қилмоқдалар,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Бирма?
-Ҳозирги номи Мянмар, Бирма бу олдинги номи…
-Номи билан нима ишим бор? У ерда нима гап?
-У ерда диндорлар билан демократлар бирлашиб, ҳукуматга қарши намойишлар қилишмоқда. Ҳукумат эса уларни танклар билан бостирмоқда. Continue reading

Бугуннинг гаплари

www.rizobek.ucoz.ru :”Сиз кўпроқ қайси радиони тинглайсиз?” сўровномаси якуни
“Колхоз радиоузелидан…ие,кечирасиз “Озодлик”дан гапирамиз”
ёҳуд саҳифамизда ўтказилган сўровнома якунлари хусусида

Бундан бирярим ой муқаддам саҳифамиз орқали “Сиз кўпроқ қайси радиони тинглайсиз?” деган сўровномани бошлаган эдик. Continue reading

Rasmiy o’yin boshlandi

Yana bitta nomzod
Fayzullo, “Turonzamin” muxbiri

Karimovning cho’ntag partiyalari otalarining tavsiyasi bilan nomzod ko’rsatishga boshladilar.

Bugun “Adolat” sotsial-demokratik partiyasi O’zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Spikerining o’rinbosari, partiya Siyosiy kengashining birinchi kotibi Dilorom TOSHMUHAMEDOVAni O‘zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzod sifatida ko‘rsatish qarorini oldi.

Siyosiy kengashning plenumida olingan bu qaror Oktyabr oyida bo’ladigan partiya qurultoyida tasdiqlanib Saylov komissiyasiga taqdim etiladi. Continue reading

Siyosiy latifa

ЙЎҒ-Е!
-Буни қара, ҳалиги йўқолиб кетган мулланинг хотини, ўғли, невараси ҳалокатга учраб, оламдан ўтибди,-деди қариб қолган Алдаркўса маслаҳатчисига.- Тангри ҳам ҳаддан ошганларни ёқтирмайдими, дейман. Continue reading

Siyosiy latifa

ПАЛИДТЕХНОЛОГ
-Сиёсатчи ўзини мақташи мумкинми, йўқми?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.
-Мустақилликнинг 16 йиллиги муносабати билан ўқиган докладимга шаъма қилаяпсанми? Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

65.Саёҳат

Икки туман бирлашувидаги ноҳақликлар ва шу аснода кўпчиликнинг иккиюзламаликларини гувоҳи бўлиб анчайин руҳий азобда қолдим.

Газеталар ҳам битта жамоага бирлашиши борасидаги тайинланган йиғилишда кимлар ишда қолади,кимлар бошқа иш қидириши керак масаласи кўрилиши керак эди. Continue reading

Siyosiy latifa

ЙЎЛДОШ
-Ҳар битта номзодга биттадан мушук ҳадя қил, ёнларида олиб юришсин,-деди сайлов кампаниясига чиққан Алдаркўса ўзи билан ёнида олиб юрган маслаҳатчисига.
-Нега? Continue reading

Мамлакат ичидан

ДИКТАТОР ЖИЗЗАХГА КЕЛДИ
Жалолиддин, «Туронзамин» учун махсус

Диктатор Ислом Каримов 26 сентябр куни Жиззахга келди. У шу куни Жиззахда колиб, 27 куни эрталабдан хужаликларни айлангани чиккани айтилмокда.

Одатдагидек, унинг келиши шарофоти билан, шусиз хам барча узбекистонликлар катори адолатсизликлар ва нокулайликлар ичида яшаётган Жиззахликлар, кучага чикишдан хам махрум килинди. Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

63.Ғалаён

Янгиқўрғон туман “Меҳнат байроғи” газетига Сожида Мамажонова муҳаррир бўлиб тайинланганига бир ой ҳам бўлмаганди.

1988 йилнинг август ойида кўпчилик кутилмаган,десада аслида кутилган воқеа содир бўлди.Воқеа бўлганда ҳам тарихий воқеа эди. Continue reading

Дилдаги гаплар

Улуғбек Ҳайдаров
Оппок либосли фаришталар куршовида

Мукаддас Рузаи-рамазон ойининг, хайрли жума куни Онам вафот этдилар. Бу мен учун кутилмаган зарба булди. Тонг азонда бу хакда менга хабар беришганида, узимни йукотдим, дунё кузимга коронгу булди. «Нега? Нима учун?» каби сурокларимга телефон гушаги киска гудоклар билан жавоб берди холос….

Ватандан ташкаридаман. Кочкин эканлигимни хам унутиб, уша захоти йулга чикиш тадоригини кура бошладим. Бирок, орадан 2 соатлар утгандан сунги телефон кунгироги, ниятимни йукка чикарди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

ҚУЛЛАР

Кеча телефонда Тошкентдаги танишим билан анча гаплашиб қолдик.

-Рамазон қандай ўтмоқда?

-Тангри қулларини кам қилмайди. Ҳар кун ифторхўрлик!

-Қимматчилик қаҳатчиликка айланиб қолмаятими, ишқилиб? Continue reading

Диктатура манзаралари

ОДАМЛАР НЕГА ТУРНАҚАТОР НАВБАТДА ТУРИШИБДИ?

Одам сийрак ерда бирданига катта оломон тўпланса, кўзга ғалати кўринар экан. Шу кунларда Ўзбекистондаги аксарият озиқ-овқат дўконларида кўпчилик кишиларнинг турнақатор бўлиб навбатда турганини кўриш мумкин. Соатлаб тик оёқда турган фуқаролар не муддаони кўзлаётгани, қандай маҳсулот олишни қасд қилгани қизиқ… Continue reading

Diktatura manzaralari

ISHQILIB, GURUCH HAM ANQONING URUG’IIA AYLANMASIN-DA…
Odatda guruch yetishtirish deyilganda faqat Xorazm viloyati tushunilardi. So’ngi 15 yil ichida guruch yetishtirish Farg’ona vodiysida ham asosiy tirikchilik manbaiga aylangan.

Ayniqsa bug’doy o’rimidan bo’shagan yerlarga sholi ekilib, ko’pchilik oilalar hech bo’lmaganda o’z ehtiyojlari uchun keyingi yilgacha yetadigan guruchni g’amlab qoyishlari mumkin. Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

61.Оддий қаламкашлик баҳоси

Райкомнинг биринчи котиби Жаъфаров ҳузуридан чиқиб тўппа-тўғри редакцияга йўл олдим.

Яна Жума Мусаев пешвоз чиқди.Унинг юзи ўта қийшайган ҳолда бўлса демак у кулимсираётган бўларди.У мени худди неча йил кўришмаган қадрдонидай қучоқ очиб кутиб олди.

-Жўрабоева қачон келаркан?-сўрадим ундан. Continue reading

Дунёга назар

Биз хеч кимдан кам эмасмиз!

Сарлавхадаги ушбу сузлар бугун Узбекистонда жуда куп айтилади. Айтилганда хам факат расмий йигинларда, дабдаба учун, колаверса узбек ёшларини алдаш учун айтилади. Айтилганда хам режим маддохлари томонидан, бу баландпарвоз чакирикни айтган кимсага ёкиш учунгина айтилади. Бу гайриинсоний режимни кирдикорларини билганим учун, мен уни севмайман. Уни сохта чакирикларини хам хушламайман. Аммо бугун мен Канаданинг Эдмонтон шахрида туриб Узбекистон деган давлат ва унинг номини дунёга танитаётган узбек ёшлари бошкалардан кам эмаслигини юракдан хис килдим. Continue reading

Эълон

“ҚУЛЛАР РОМАНИ”

Сайтимизнинг азиз ўқувчилари!

Шу кунларда адиб Жаҳонгир Муҳаммад ўзининг янги бадиий асари «ҚУЛЛАР РОМАНИ” китоби устида ишламоқда.

Демократик Ўзбекистон Конгресси томонидан ўзбек ва инглиз тилларида нашр этилиши режалаштирилаётган бу китобга сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Китобда бугунги кунда дарбадар, мардикор бўлган бир авлоднинг аянчли қисмати ҳақида сўз боради. Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

59.”Меҳнат байроғи”да

Яна “Меҳнат байроғи”да Оҳангарон туман газетасидаги каби эркин мухбир мақомида ишлай бошладим.

Камчилик-нуқсонлар,ноҳақликларга муросасизлик муносабатим ўша-ўша ўзгармаганди.Яна танқидий чиқишлар,фелъетонлар ёзиш ва уни эълон қилишдаги тўсиқлар билан кураш давом этди. Continue reading

Siyosiy latifa

КЕЙИНГИ
-Нью Йоркда нима гап? -деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.
-Бизга алоқаси йўқ. БМТ ҳаво кирланиши масаласини муҳокама қилмоқда. Бизда эса ҳаво топ-тозза.
-Туркманистоннинг янги раҳбари ҳам борибдими? Уни Вашингтонга ҳам чақиришибди-ми? Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

КЎНГИЛ СУВРАТИ

Ҳеч қачон кимдир ҳақида кимдандир эшитган гапларим асосида хулосага келган эмасман. Доим ўзим топган чизгилар, ўша одамнинг ҳаракатлари, фаолияти, сўзлари, мактубларидан келиб чиқиб, хулоса қиламан.

Шунинг учун ҳам баъзилар ёмон деб турган одам ҳақида ҳам дарҳол фикрим ўзгармайди. Ёки кимдир ҳақидаги фикрим асосларга таянган ҳолда салбий бўлса, оломон ҳар қанча яхши демасин бирданига ўзгариб қолавермайди, уни кечиришим мумкин, аммо бу унинг кимлиги ҳақидаги фикрим ўзгарди дегани эмас. Бу балки яхши, балки ёмон фитрат, аммо бу менинг фитратим. Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

58.Яна газетада

Олмалиқдаги босмахонада тасодифан танишганим Оҳангарон тумани газетаси муҳаррири Исматилла Неъматиллаевга шартли озодликдаги жазо муҳлатим тугагач бориб учрашдим.

Исматилла ака келганимдан хурсанд бўлиб кутиб олди.

-Газетада ишлаган экансиз,сизни қайси бўлимга ишга қабул қилишимизни истар эдингиз-дея сўради у. Continue reading

Siyosiy latifa

ИНСОФ
-Нега сиз эркинликка йўл бермаяпсиз? Қачонгача диктатор бўлиб ўтирасиз?-деб сўради хорижлик журналист Алдаркўсадан.
-Ким айтди сизга буни? Агар мен диктатор бўлиб ўтирсам, истаган одам чиқиб, мен президент бўламан, деб дастурини тарқатар эдими? Ана атрофга қаранг, аллақачон йигирмага яқин одам президент бўламан, деб юрибди. Бирортасини қамадим-ми? Урдим-ми? Сўкдим-ми, инсоф билан гапирингда. Continue reading

Бугуннинг гаплари

МУНҒАЙГАН ТАРИХ
Куни кеча Жанубий Кореянинг марказий телевидениеларидан бири булган KBS 1 (Korean Brodcastins System) телеканали намойиш этган бир соатлик махсус кўрсатув корейсларнинг Узоқ Шарқдан кучирилганлигининг 70 йиллигига бағишланган бўлиб,унда асосан Марказий Осиё республикаларида яшаётган этник корейсларнинг бугунги ҳаёти акс эттирилди. Continue reading

Мамлакат ичидан

Дардингга шерикман УЛУГБЕК, ДУСТИМ!!!

Хар бир инсон сингари камина хам янги куннинг яхши мужда билан бошланишини, ана шу мужда йирикрок янгиликлар учун замин булишини орзу киламан. Хар куни!

Тонгни карши олар чоги, илоё мана шу бугун хаммаси якун топади, мана шу кун хамма учун муродли кун булади, шу кун тарихда халкнинг кунглига бахор келган кун булиб колади, деб умид киламан. Хар тонг! Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

56.Ҳақсизлар

Олмалиқдаги мажбурий хизмат даврида бу шаҳар ва унинг одамлари билан яхши танишиб олдим.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг мисни бойитиш заводининг(аслида бу ерда олтин ишлаб чиқариларди-ю,номи мисни бойитиш эди нимагадир) навбатдаги босқичи қурилишида меҳнат қилдик.Бизнинг пардозлаш бригадаси қурилишдаги энг сўнгги юмушларни бажарар эди. Continue reading

СООБЩЕНИЕ ОБЩЕСТВА ПРАВ ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

 

      19 сентября с.г. в Ташкенте арестован председатель Ташкентского городского отделения Общества Прав Человека Узбекистана (ОПЧУ), доктор физико-математических наук, профессор Собир Тулаганов. Он обвиняется по статье 139 (Клевета) Уголовного кодекса Республики Узбекистан. Уголовное дело было возбуждено 16 мая старшим следователем Юнусабадского районного отделения внутренних дел М.Алматовым, но впервые он вызвал С.Тулаганова к себе на 26 июля, объявив ему о этом факте. Continue reading

Демократик плюрализм׃ нуқтаи назар

Бутун дунё ўзбеклари, бирлашингиз!
Тўлқин ҚОРАЕВ, Швеция

Ўзбекстонда Президент сайлови! Алол оқибат, мамлакатнинг “оқил” ва “доно”, “узоқни кўра билувчи” яккаю ягона президенти Ислом Абдуғани ўғли ўз ўзини яна бир бор президентликка сайлайдиган бўлди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас албатта. Continue reading

Siyosiy latifa

ЗОНА
-Россия эркин иқтисодий зона ташкил қилмоқчи. Биз ҳам кирамизми?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан
-Ахмоқ бўлдингми? Continue reading

Мамлакат ичидан

БИР-БИРИНИНГ ЙЎЛИНИ БОҒЛАГАНЛАР ёки бўлинган қарашлар ҳақида

Кўча тўла нолиш! Бу нолишлару надоматлар қаердан ва қандай юзага келмоқда? Нима учун дарди-бир, армони ўхшаш одамлар шу битта дардга, ўхшаш армонга чора топа олмайдилар? Бу улус наҳорги ошдан бўлак яна нимада уюшқоқлик кўрсата олар экан? Саволлар охири бордир, аммо жавоб-чи? Continue reading

Рамазон мутолааси

Дилмурод САЙЙИД

ТИЛАНЧИНИНГ ДУОСИ

“Эрнинг дуоси мустажобдир агар у золим бўлса ҳам!” ҲАДИС.

ШАҲНОЗА метродан тушиб, чиқиш эшиги томон йўналди. Ташқарига чиқаётиб бир рус қизининг зинапояда ўтирган тиланчига садақа берганига кўзи тушди. Continue reading

Рамазон мутолааси

КЕЧИРИЛМАС ГУНОҲ

«У дунёнинг ишлари» туркумидан

«Қизим, сенга айтаман…» Халқона ибрат

«— Етар шунча кун аразлаб юрганинг, юр энди уйга кетамиз, Бону! — деди эр жуфти ҳалолининг юзидан сийпаб.Аёл эри палтосининг ёқасидан маҳкам ушлаб, бошини унинг кўксига қўйганча йиғлаб юборди. Continue reading

Рамазон мутолааси

Дилмурод САЙЙИД

ҚИЗАЛОҚНИНГ КЎЗЛАРИ

-Мани адам алкаш, бизани ташлаб кетган,-деди қизалоқ дабдурустдан. Кейин онасига қараганди, аёл мамнун жилмайиб қўйди. Continue reading

Siyosiy latifa

ҚА…ЕРГА?
-Путин ҳақида карикатура чоп этгани учун “Саратовский репортер” деган газетани ёпишаётган экан,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Кўрдингми, сенга олдин ҳам айтган эдим, у ўзини пайғамабардек ҳис қилмоқда.
-Лекин оз қолди, яқинда кетади. Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?
52.Шохига урсанг туёғи зирқирайди

Ўзбекларда шундай бир нақл бор.Унинг маъносини ҳар ким истаган ҳолда тушуниши мумкин.

Мен билан боғлиқ кўнгилсизликларда эса туман газетасидаги танқидий чиқишларим айримларнинг пайтавасига қурт тушишига сабаб бўлаётганини мен ҳис қилмасдим.Ноҳақлик бўлганми,демак бунга сабабчи киши қилмишига яраша жазо олиши керак. Continue reading

Шу куннинг гаплари

Би-Би-Си Ислом Каримовга тўғри баҳо берди

Би-Би-Си радиосининг Ўзбек бўлими бугун эълон қилган бош мақолада диктатор Ислом Каримовга жуда тўғри ва ҳаққоний баҳо берилди. “Туронзамин” Би-Би-Си радиосининг бу одимини қутлайди.

Бош мақоладаги мана бу сатрларни сиз ҳам ўқисангиз унга қўшилмасдан иложингиз йўқ. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

ТАРБИЯ

Мусурмонқул ака художўй, мўминқобил, тарбияли одам. Унинг икки ўғли бор эди. Уларнинг ҳам ўзи каби тарбияли бўлишини истарди. Шунинг учун асосий вақтини уларга панд-насиҳат қилишга, нимадир ўргатишга сарфларди.

Рамазон кунларининг бирида катта ўғли қўшнисининг боласи-Раҳимни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкканини эшитиб қолди. Continue reading

Латифа эмас

КАРИМОВНИНГ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИДАН

1.Агар мен номзод бўлсам׃
-Би-Би-Си радиосининг ўзбек бўлимини қайта очаман.
-“Озодлик”ни ҳам қайтариб олиб келаман.
-Мухолифатга ўзига яраша жой бераман. Continue reading

Халқ ва Caйлoв

(Давоми. Боши бу ерда)
10. Тинчлигимиз кафoлатими ёки нoтинчлигимизнингми?

Ҳар кун тв ҳам газетда, ишхонaда Каримов – тинчлигимиз кафалоти деб қулоғимизга қуймоқдалар. Баъзилар у киши кетсалар хеч ким мамлакатни бошқара олмайди ёки шунга ўхшаш фикрга бормоқдалар. Бу айни Каримовнинг соддадил халқимизга 17 йил мобайнида уқтириб ўлтирган фикридир. Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

48.Тошкентнинг назорати
“Меҳнат байроғи” муҳаррири ўринбосари ўша куни пичан ўримига бормаган Жума Мусаев менинг ҳибсга олинишимдан хабардор бўлиб,бизнинг уйдагиларга бу ҳақда бориб айтибди.У дадамга туман район партия комитети биринчи котиби Тожимирза Абдуллаев,вилоят раҳбарлари олдида ҳурматингиз бор,айтиб-деб чиқариб олинг,дебди. Continue reading

Siyosiy latifa

ЛЕКИН…
Путин телефон қилиб Алдаркўсани табриклади.
-Нима билан?,-ажабланди Алдаркўса.
-Қайта сайланганингиз билан-да!
-Ҳали номзодимни қўйганим йўқ-ку. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

“ЯХШИ ОДАМ…”

-Қутайба Марказий Осиёни қилич билан тилкалаб чиққан.
“Ўтиб кетганларга тош отишни қачон бас қиласиз!”

-Лениннинг амри билан Бухоро қонга беланган.
“Ахир Ленин ўлган, ўлганларни гапиришдан фойда йўқ!”

-Сталин қонхўр жаллод!
“Уф, ўлган одамни сўкиб нима қиласиз, ока!” Continue reading

Siyosiy latifa

АСЛИДА
Сайловда номзодларни беш-олтита қилиб юборсакмикан?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.
-Йўғ-е. Унда арча байрам бўлиб кетади.
-Яхши эмасми? Сайлов янги йил олдидан. Бунинг устига Қорбобо ўртада, ҳаммага кўриниб, хўрозқанд улашиб туради… Continue reading

Диктатура манзаралари

ИНВЕСТОР САРСОН, ИШЧИЛАР ҲАЙРОН… СУДЬЯНИНГ ЭСА ПАРВОЙИ ПАЛАК!

Тошкентдан Жалолиддин.
Рўзномамиз муҳтарам ўқувчилари мамлакатдаги йирик, стратегик аҳамиятга молик ширкатлардан бири “Ўзбекбирлашув”нинг тугатилиши ва унинг мулклари талон-тарож қилингани тарихи билан яхши таниш. Бу борада журналист Абдураҳмон Ташанов ҳамда сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевларнинг таҳлилий характердаги мақоласини ҳам чоп этгандик. Орадан кўп ўтмай таҳририятимизга Тошкент шаҳар хўжалик суди судяси Л. Ибрагимов имзоси билан жавоб хати келди. Унда “Ўзбекбирлашув” негизида ташкил этилган корхоналар ўртасида судлашув кетаётгани, мақолада тилга олинган фактлар эса суд жараёнларида ўрганилиши кўрсатилганди. Continue reading

Ризо Обид

Мен нечун тарк этдим Ўзбекистонни?

44.ҲИБС

Ҳечда ҳибсга тушмаган одам бехос қафасга тушиб қолган қуш каби ёмон типирчилаб қолар экан.Лекин ҳарқанча эшикни муштлаб,тепиб бу қоронғу хонадан чиқаришларини талаб қилмайин қўйиб юборишмади.Уринишларим беҳудалигини тушуниб дераза вазифасини бажарувчи катта тунука томат идишнинг қопқоғидан ясалган туйнукка қараб қолдим.Уни мих билан тешиб зўрбазўр нимгина ёруғ тушадиган хонанинг баланд жойига ўрнатишган экан ва мен унга қараб хонанинг киравериш жойида анча муддат туриб қолдим. Continue reading

Siyosiy latifa

БИРОВ…
-Халқ қайси соҳадан норози?-дея сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.
-Нафақалар…Тиббиёт…
-Тўхта! Тўхта! Ҳаммасини қайта қурамиз, аммо биттадан бошла. Дарҳол Фармон тайёрла. Тиббиёт соҳасида маошларни оширамиз. Янги ускуналар берамиз. Даволашни бепул қиламиз. Бу соҳага миллирад-миллирад пул ажратамиз. Continue reading

Siyosiy latifa

НОМЗОДЛАР
-Сайловни эълон қилиб, балога қолдик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Нима бўлди яна?
-Э, қаланғи ҳам, қасанғи ҳам номзод бўлмоқда. Бу кетишда 27 миллион одамнинг ҳаммаси номзод бўлади, шекилли?! Continue reading

Президентликка яна битта ҳаваскор чиқди

Таҳририятдан׃ Бугун почтамизга Ўзбекистон президентлигига ҳавас қилган яна бир кишининг таржимаи ҳоли ва очиқ хати келди. Унинг таржима ҳолида ёзилишича, у ўзбек тилини мукаммал билади. Лекин унинг ёзганларини ўқиб, бу гап ростлигига ишонмадик. Мана ўзингиз ҳам ўқиб кўринг. Аммо адолат юзасидан айтиб қўйялик, унинг ўзбекчаси мукаммал бўлмаса ҳам Каримовникидан яхшироқ.
Узбекистон Республикаси Президентлигига давогар Алиев Акбар Валиевичнинг очик хати: Узбекистон Республикасида президентлигига сайлов жараени тугрисида тезислар.

Сайлов Конституцияга асосан, халкаро ташкилотлар, БМТ ва Ёвропа Иттифоки, хамда МДХ вакиллари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчиликнинг катъий назорати остида утказалиши шарт. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

ИШОРАТЛАР
ТАНГРИНИ СУДГА БЕРДИ

Дунёдаги энг диндор санaлган АҚШнинг Небраска штати сенатори Эрни Чамберс (Ernie Chambers) инсониятга энг кўп зарар-зиён етказган дея Тангрини судга берди. Кимдир уни тентак дейиши мумкин эди. Дейишмади. Чунки у тентак эмас. Халқ эътиборини қозониб, сенатор бўлган. Лекин Ўзбекистонда ёки Шарқнинг бошқа жойларида бўлса, уни жиннига чиқарган ёки шайтон, кофир дея ўлдириб кетишлари ҳеч гап эмас. Continue reading