Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

Ассалому алайкум!
“Туронзамин”ни янги кўриниши гўзал, ўзига хос чиқибди.
Маъқул кўрсаларингиз сайтда эълон қиларсизлар деган ниятда, янги қўлёзмалардан биринчисини жўнатаяпман.
Ишларингизга омадлар ва соғлик-омонлик тилайман! Ғафур ЙЎЛДОШЕВ.

Қ А С О С

(“Қўйнингда илонлар уйғонгин болам” туркумидан 1-ҳикоя)

Юзингдан нур тилаб кетди гадолар,
Пойингга тиз чўкди не-не худолар.
Мен қай куни бўлдим, сендан жудолар,
Икки дарё аро тўлғонгин болам,
Қўйнингда илонлар уйғонгин болам.
Дадахон ҲАСАН қўшиғидан Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)
29.УЧРАШУВ

Каттақўрғондаги сайловолди учрашуви бир колхознинг клубида бўлди. Каримовдан олдин сўзга чиққанлар унинг ўзи ҳам билмаган хислатлари ҳақида гапиришди. Кейин ўрта ёшлардаги бир киши минбарга югуриб чиқди.

-Мен ўқитувчиман, -деди у. -Айни пайтда “Бирлик” Халқ ҳаракатининг аъзосиман. Лекин бизнинг номзодни рўйхатга олишмади. Биз мустақиллик, демократия ва ошкоралик тарафдоримиз. Мажлисларимиз қонун чарчавасида ўтгани ҳолда бизни рўйхатга олишмагани қаршимизда мустақиллик, демократия ва озодлик душманлари турганини кўрсатади…

-Нима гап? -дея Каримов вилоят биринчиси Пўлат Абдураҳмоновга юзланди. Continue reading

Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(68)

ЯНГИ МЕТОД

Дўст-душманни аниқлаб олишнинг янги йўлини топдим, бу айниқса уродлива дўстларни аниқлашда қўл келади. Агар желудка оч бўлса, бу гапга қулоқ солманг, буни эшитиш учун қорин тўққиз, кайф ҳўккиз бўлиши шарт.

Демак бошладик. Маҳалламиздан бир нарт чиқиб қолди, янги сиёсатчи, аслида эски, лекин қамоқдан келганидан кейин янгида. Унинг насоқлари кўпчиликнинг жонига теккан бўлсада, қамалиб келгани учун ҳурматим бор эди, чойга чақириб турардим.

Бир куни унга Тоҳир Гумбаз ҳақида гапирдим. Ўсироққа баҳона деганларидек, унинг оғзидан Тоҳир тушмай қолди, у ҳақда сўрайверди, сўрайверди… Наҳра бу гапни унга айтдим деб ўйлаб қолдим, ваҳима босди, балки бу қуда томонга ишласачи? Ҳе, йўқ, ҳаммани сотса ҳам мени сотмас? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин” ҳақидаги саволларга жавоблар

“Қувғин” тарихий романининг қисман янги таҳрирдаги нашридан  (Китобнинг бу 2011 йилги нашрини тўлалигича jahonnoma.com сайтида ўқиш мумкин) кейин бир қанча ўқувчилардан мактублар олдим ва уларнинг баъзиларига қуйида жавоб бермоқчиман, қолганларига ҳам келгусида тўхталиш ниятим бор.

САВОЛ: “Қувғин”даги Миртемир ўзингиз бўлсангиз керак. Нега уни бунча мақтаб юборгансиз, яъни ўзингиз ўзингизни?(Нодирбек Латипов).

ЖАВОБ: Аввало шуни айтишим керакки, “Қувғин”да  бадиий романчиликдаги ижобий ва салбий қаҳрамон деган эски усул асосида йўлга чиқилган. Бундан 17 йил олдин бугунги қарашларимда бўлганимда бошқача йўл тутган бўлардим. Continue reading

Нусрат Рахмат

И не надо забыват, что братоубийство узбека и таджика отвечает интересам известных кругов

Уважаемым президентам Узбекистана Исламу Каримову и Таджикистана – Имомали Рахмону необходимо и немедленно придется встретиться. Ради мира, дружбы, уважения и для будущего своих народов надо забыть все обиды, разочарования и протянуть руки друг-другу. Нынешние обстоятельства диктуют необходимость такого доброжелательного шага. Встретившись за круглом столом, они во первых, должны обсудить вопрос прекрашения информационной войны между двумя странами.

Да, очень важных вопросов накопились немало. Проблемы строительства Рагунской ГЭС, отмены визового режима, очистки границ от оставшихся мин, конечно, торгово-экономических соглашений, вечной дружбы и других немаловажных вопросов ждут своего положительного решения. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

28. НОМЗОД

Каримов зиёфатдан кеч қайтди. Вақтини беҳуда ишга сарфлаган одамдек ётган жойида узоқ тўлғанди. Ичкилик-у егуликнинг сероблигидан ўз насибини олган Каримов бу юкнинг оғирлигидан бўлса керак кўзи юмилиши билан туш кўра бошлади.
…Баланд тоғ. Теппада икки қоя, иккиси ҳам қиличга ўхшайди. Қояларнинг устида икки махлуқ.
Бирининг тўрт оёғи, олти қўли, бир қанча қаноти бор.
Иккинчисининг эса бир қўли, бир оёғи, бир кўзи бор.
Каримов ўртада муаллақ. Махлуқлар унга ашула айттиришаяпти. Маҳаллий тилда ашула билмайман, деса ҳам “Айтасан, акс ҳолда пастдаги балчиққа отиб юборамиз” деб пўписа қилишарди. У эса билмагани учун мажбуран русча айтарди. Махлуқлардан бири ашуласидан безди, шекилли, уни отиб юборганди, иккинчиси ушлаб олди. Махлуқ пешонасининг терини артаман деганди, кафтидаги кичкина қиличлар Каримовнинг юзини қириб юборди. Continue reading

АҚШ ва Марказий Осиё

АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишда Ўзбекистоннинг роли

Қирғизистон Марказий Осиёнинг  бошқа мамлакатларидан бир жиҳати билан фарқ қилади. Бу мамлакатда ҳам Америка ва ҳам Россия ҳарбий базалари жойлашган.

Яқинда президент этиб сайланган Алмазбек Атамбаев Америка ҳарбий базасини беркитишга ваъда берди.

Бу – Афғонистондан чиқиб кетишга тайёргарлик кўраётган Қўшма Штатлар учун нохуш хабар.

Исломобод ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар ёмонлашиши ортидан Покистон ҳудуди орқали ўтган АҚШ таъминот йўли узилиб қолди.

Ҳозирда Қўшма Штатларнинг Марказий Осиёга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёжи бор.

Қирғизистондан Наталя Антелаванинг хабар беришича, Қўшма Штатларга қийин дипломатик қарорларни олиш керак бўлади. Continue reading