Улуғбек Бакир

ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ. (2-қисм)

4. ҚУВҒИН

Асл ватанпарвар зиёлиларимиз Ватандан қувиб чиқарилганларидан кейин ҳам улар “менга нима, нима бўлса бўлмайдими, шунча курашдим, шунча гапирдим фойдаси бўлмади. Мана энг фаровон, ривожланган давлатларга келиб қолдим, бу ерларга келишни орзу қилганлар қанча, энди бу ёғига ўзим учун, фарзандларим, яқинларим учун мазза қилиб яшай, қорним тўқ, устим бут, тагимда машина, уйим, яхши маош тўланадиган ишим бор, дунёни кўриб, саёҳат қилиб умргузаронлик қилай” демасдан, хорижда ҳам ўзи туғилиб ўсган ватани ғамида кеча-ю кундуз ёниб яшашди, яшашмоқда. Охир-оқибат, юқорида айтганимдек, “халқ душмани”, “ватан хоини”, “ватангадо” каби ёрлиқларга “эришишди”. Худди бундан 80 йил муқаддам босқинчилар томонидан отилган миллатимиз ойдинлари бўлмиш – буюк Қодирий, Чўлпон, Фитратлар бу ёрлиқларга “эришгани” каби.

Нима бўлишига қарамасдан, барча машаққатларга чидаган ва чидаб келаётган бармоқ билан санарли даражада, ватан ичида жуда оз қолган миллатпарвар, халқпарвар зиёлиларимизга таъзим қилишимиз керак. Улар ўзлари ва яқинларининг ҳаётига хавф бўлса-да, урилиб-сурилиб, таъна-дашномлар эшитиб, ҳақиқат ва адолат қарор топиши учун тинмай курашиб келишмоқда. Continue reading