Таҳлил

RizopodpisМХХнинг “ўрдак” часи ЎХҲга емишми?

ёҳуд бир “парранда”ни тутаман деб   Солиҳу  Би-би-си, “Озодлик”чилар оввора-ю  сарсон-ми?

Бундан кимга фойда, кимга зиён? Бу саволга жавоб излашдан аввал азиз ўқувчиларимиз диққатларини 2011 йилнинг хазонрезги мавсумида рўй берган ҳангоманамо  мишмишларни озгина эслаб қўйишга тортмоқчимиз.

Чунки ўшанда ҳам МХХ деб аталадиган “кантора”дан учирилгани иддао қилинадиган Гулсумой операцияси учи айланиб  Ўзбекистон халқ ҳаракати ( ЎХҲ) деб номланадиган гуруҳ раиси Муҳаммад Солиҳ оғзидан чиқиб, элга дастурхон бўлишида Би- би- си, “Озодлик” деган радиолар ҳам катта рол ўйнашгани  ва натижада  халқ орасида “Гулсалай”  деган атамага сазовор бўлгани ҳали ҳануз хотираси жойида кишиларнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. менимча.

Бу ҳодиса ўша одам   бу радиодагиларнинг истаган томонга бурнидан ип ўтказиб олиб, тортиб кетаверишига далолат бўлганди. Юқорида ўша пайт хазонрезги фасли эканини бежиз таъкидламадик. Чунки Гулсумой афсонасини эшитишиб,  “одамлар руҳияти носоғлом бўлса хазонрезги таъсирида бошида алғов-далғов шамол ғувиллайди”, дея киноя қилганлар  бўлганди.

Хўш ўшандаку хазонрезги таъсиридаги ёлғонларнинг миси чиққан дейлик. Эндичи? Буниси  фасли навбаҳорнинг таъсирими ёки гуллаган жийда остида ухлаш маҳсулида дунёга келган мишмишми, дея яна ҳазил аралаш киноя қилишяптида . Келинг, бу галгисининг кечмишини ўрганишга биргаликда ҳаракат қилайлик, зеро келгусида  бошқаларга сабоқ бўлар, деган умид буткул йўқолган эмас ахир.

Энди Муҳаммад Солиҳ ҳазратларининг унақанги мишмишларига номлари айтилган радиодагилар яна қайта дунё-ю  жаҳонга шарманда бўлмаслик учун  эҳтиёткорроқ муносабатда бўла бошлашгандир, деб ўйларсиз. Афсуски йўқ. Адашасиз.

МХХ томонидан учирилган “ўрдакча” лақабини олган “Каримов юрак хуружига учради”, “оғир аҳволда”, “бу каби ҳолатда касалхонага етмай ўлади” каби мишмишларни ким биринчи бўлиб тарқата бошлади? Яна ўша машҳур жаноб Муҳаммад Солиҳ ҳазратлари.

Бу мишмиш у ҳазратнинг оғзидан чиқиб улгурмасданоқ  Би-би-си  радиосидагилар Муҳаммад Солиҳга микрофон тутишди. Ўша суҳбатда:

М. Соли бу ҳақда Би-би-си радиосига интервью берар экан, у ҳукумат ичида бизга яқин бўлган ишончли манба бу маълумотни берган жиддий хабар, деган эди.

Би-би-си мишмишни қиздиришда байроқдор бўлмоқчи эди. Ушбу матбуот хизматидагилар  Ўзбекистондан минглаб километр олисдаги кишининг мишмишларига мурожат қилиб ўтирибдими, демакки мамлакат ичкарисида шу каби маълумот ҳақида ҳеч бўлмаганда тахминга эга респонденти( ахборот манбаи) йўқлигини кўрсатяпти. Бу дегани радио Ўзбекистондан ишончли хабар бера олишини шубҳа остига қўяди.

Худди шу каби “Озодлик” радиоси ҳам кўпроқ Муҳаммад Солиҳ жаноблари мишмишларига ишонишини кузатиш мумкин. Улар ҳам хабарни ишончли манбалардан аниқлаш ўрнига, мишмишни пуфлаб шишириш йўлидан бориб, агар таъбир жоиз бўлса болалатишда давом этганлар ва Лондондаги ҳамкасабаларидан байроқни олиб қўйишга интилганлар.

“Озодлик”даги  интервьюда:

Озодлик мухбирининг бу манбалари нақадар ишончли экани ҳақидаги саволларига жавобан ҳаракат раиси Муҳаммад Солиҳ: “100 фоиз ишончли”, деб жавоб берди.

Муҳаммад Солиҳ жанобларининг мишмиш тарқатиш санъати ҳақида Uznews.net мустақил ахборот маркази ҳам четда қараб турган йўқ. Лекин бу манбанинг бош муҳаррири бошқа ҳамкасбларига қараганда масалага бошланишида анча холис қарашга уринган.

Масалан Uznews.net да:

“ЎХҲ агар ёлғон бўлмаса илк бор катта дезинформация манбаси бўлаётгани йўқ.

2011 йилнинг декабрида мухолифат ҳаракати Гулсумой Абдужалилова исмли аллақайси қизнинг Андижон милицияси томонидан худкушликкача олиб боришгани ҳақидаги гапларни тарқатди.

ЎХҲ Германияда ўқувчи қизни, Ўзбекистон ҳукумати Facebookда ҳаракат лидери Муҳаммад Солиҳ билан “дўст” тутингани учун таъқиб қила бошлаган.

Таътилда Ўзбекистонга қайтгач эса милицияга чақирилган, уни у ерда милицияга чақиришган, у ерда қийноқларга туриб Солиҳни қотили сифатида ёлламоқчи бўлишган. Буни рад этгач, қиз ўзини осган, дея хабар берган эди ЎХҲ.

Кейинчалик, бутун воқеалар бошидан оёғигача уйдирма бўлиб чиқди.

Ислом Каримовнинг соғлиғи ва ҳатто ўлими – ЎХҲ томонидан тарқатилувчи дезинформациянинг доимий мавзуидир.

Ҳаракат шунингдек бир неча бор Uznews.net бош муҳариири Галима Бухаврбоевага қарши энг паст кўринишдаги миш миш ва туҳматларни чоп этиш даражасигача борган.

Бухарбаеванинг фикрича, Муҳаммад Солиҳ ва унинг ҳаракати тарқатган президентнинг инфаркт бўлгани ҳақидаги навбатдаги “хабар”, ушбу мухолиф гуруҳ, эндиликда ишончли ахборот манбаси сифатидаси, жиддий ОАВ саналмаслигини англатади. “, дейилади.

Ўшандан сўнг ҳам ЎХҲда жаноб Муҳаммад Солиҳ Каримов бетоблиги ҳақидаги хабар тўғрилигига ишонишида собит қолди.
Аммо, далиллар олдида  ҳар қандай ҳоҳиш ожиз. Жаноб Муҳаммад Солиҳ ва яна кўплаб кишиларнинг орзуси Каримовни ночор ва нотавон ҳолда кўриш. Лекин орзу мишмиш тарқатиш билангина ушамаслигини соғлом кишилар соғлом ақл ҳамда идрок билан тушуниб етишлари керак.
Мишмишлар болалар экан, журналист  ҳамкасбларимиз барчалари ўз каналлари орқали аниқ маълумот олишга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо юқорида номлари айтилган манбаларнинг Ўзбекистон ичкарисида ишончли ахборот етказувчи базалари йўқлиги яққол сезилиб қолди. Ерда мустаҳакм туриш учун бақувват оёқ бор бўлиши керакдек, ахборот тарқатувчининг ўша маконда мустаҳкам оёқда турган манбаси бўлиши керак. “Озодлик”нинг ҳам шундайин мустаҳкам манбаси йўқлиги аниқ бўлди.
Албатта диктатура режими ўрнатилган мамлакатларда ахборот олиш жуда мураккаб иш. Айниқса давлат раҳбари ҳақида эса ҳаммасидан қийин. Лекин…
Шу ўринда озгина бир мисол келтириб ўтсам. Масалан: маҳаллангиздаги Эшмат полвон касал, деб эшитсангиз биринчи кимга мурожаат қиласиз? Етти маҳалла наридаги одамгами ? Йўқ.
Албатта аҳли оиласидан суриштириладида, дейсиз.
Қарасам у ёқда мишмиш, бу ёқда бу мишмиш. Муҳаммад Солиҳ жаноблари бир хабарда 21 март куни Каримов инфаркт бўлди, деб ёзса, иккинчи бир хабарда 19 март, деб маълумот берган. Қайси бирига ишониш мумкин? Мен албатта ҳар иккаласига ҳам ишонмайман. Чунки М. Солиҳ жаноблари бунақа деза тарқатишлари биринчиси эмас. Лекин бошқа неча миллионлаб одамлар ишонишлари мумкинда. Ёлғонни ҳис қилиб яшай олмайман.
Ишонмасамда менинг шууримда ҳам “Каримов касалмикан?”  Соли жаноб мабодо рост гапираётган бўлса-ю, мен ноҳақлик қилмаяпманми, деган фикр кеча бошлади. Юқорида айтилгандай биров касал бўлса яқинларидан сўра,  дейилганидек Твиттерда  чирққиллаб ўтирган Гулнора Каримовадан сўраб қўя қолдим.

Ўшандан кейин CA-NEWS   бу ёзишма ҳақида хабар эълон қилгач, бошқа юқорида айтганимиз радио ва бошқа ахборот манбалари  Rizobek Obidov , Zamondosh деган ёзувларни қирқиб ташлаб, Гулнора Каримова раддияси деб хабар тарқатиша бошлади.

Билмадим улар бу ҳақда Замондош асосчиси Гулнора Каримова билан ёзиб, маълумот олди, дейишдан қўрқишадими, маълумотни думини юлинган мусичадай қилиб тарқатишди.

Ўшандаям мишмишчидан  бунга нима дейсиз, деб сўрашди. Бу маълумот эгасидан эмас.

Ҳаммасидан қизиғи CA NEWS да ҳам Uznews.net даги каби ўзбек бўлимида Замондош ёки Ризо Обид сўзларини ишлатмаслик топшириғини олган одамлар ўтиргандай таассурот қолдиради. Чунки CA NEWS нинг русчасида  ҳарқалай билибми ё билмайми Ризобек Обидов исми шарифи келтирилган бўлсада ўзбекчасида Замондош гўё ЎХҲни ёқтирмайдган бир нашрдай алоҳида тилга олинган. Ва “Аммо бошқа интернет нашрлар – Zamondosh.com ва Uznews.net Ўзбекистон халқ ҳаракатини нотўғри маълумот тарқатишда айбламоқда. Хусусан, Zamodosh.com сайтида ЎХҲ хабарига раддиялар эълон қилинди. Ушбу раддияларни ўқиган одам ЎХҲ ва замондошчиларнинг бир-бирига қанчалик мухолиф эканини англаши қийин эмас.”, дея ўзининг ЎХҲ мишмишига хайриҳоҳлигини яширмаган.

Лекин, эгри ўтириб, тўғри сўзла дейилган, бўлар ишлар бўлиб ўтгач,  бугун эрталаб журналист Галима Бухарбаева твиттердаги Гулнора Каримова билан ёзишмаларимиз ҳақида телефон қилиб, фикримни ўрганди.

Бугун маълум бўляптики, CA NEWS ўзбек бўлими ва бошқа унинг рупорлари қанчалар Соли акалари ҳақ бўлишини орзу қилмасинлар, Замондош раддиялари асосли чиқди. Бунга исбот ёки далил келтириш шарт бўлмаса керак, деб ўйлайман.

Хуллас, мишмишларга нуқта қўйилди ҳам. Чунки Ислом Каримов Қозоғистон ташқи ишлар вазирини Оқсаройда қабул қилгани ҳақида матбуотда хабар ва фотосуратлар, Ўзбекистон ТВсидан ахборотда кўрсатилди. Шу жумладан бириничлардан бўлиб Замондош сайтида ҳам.

Энди мақоламиз бошида қўйилган саволга жавоб ҳақида. Ҳар қандай мишмишми ё бошқами ҳаракат замирида бир мақсад ётади. Мақсадсиз эса бироз қўполкуя , лекин аҳмоқ одамларгина ҳаракат қилишади, дейишади. Демак,  Ўзбекистон  Президенти Ислом Каримов  бетоб ёки юрак хуружига учраб оғир аҳволда, дея мишмишлаган жаноб Муҳаммад Солиҳда  ҳам бир мақсад, манфаат бўлиши керак. Лекин у манфаат ким учун хизмат қилади? Муҳаммад Солиҳ жанобларигами ёки МХХгами?

Бизнингча бу тарқатилган хабар кўпроқ Гулнора Каримовага хизмат қилди чамаси, айланиб бориб. Чунки Муҳаммад Солиҳ жаноблари тарқатган мишмишдан сўнг ўртага чиққан Гулнора Каримова яна бутун дунё жамоатчилиги кўз ўнгида Президент вориси сифатида гавдаланди.

Бунинг учун узоққа бормайлик. Ўша “Озодлик”да  “Гулнора Каримова Рустам Азимовни коррупцияда айбламоқда” сарлавҳали ва Би-би-си радиосида эса “Ўзбекистонда сиёсий курашлар жадаллашмоқдами?” номли хабарлар берилиб, Гулнора Каримовани мабодо отаси мамлакатни бошқара олмай қолса, у биринчи шахс қилиб кўрсатилишига хизмат бўлди.

Мана ўша хабардан бир парча билан танишингда:

“Ишонинг, уларнинг ижтимоий тармоқ билан иши йўқ, муҳими, Осиё тараққиёт банкининг пулини қарор остида ўз вақтида олиб кетиш”, – деган Гулнора Каримова.
Кейинги твитларда Каримова хоним ушбу лойиҳа жаноб Азимовнинг соғин сигирига айланиб қолганини ёзган. Сал пастроқда эса, Рустам Азимов ушбу муҳокамани провакация ўлароқ қабул қилганини ҳам ёзган.
Каримовага кўра, ушбу очиқ ёзишмалар, нимагадир Рустам Азимовнинг турмуш ўртоғини асабийлаштирган.
“Наҳотки, у ҳам ишнинг ичида бўлса, тушунмайман”, дея табассум белгиси – смайликни қўйган Каримова хоним.
У шунингдек, бошқа бир фойдаланувчининг “Биласизми,Азимовнинг катта куёви Азиз Осиё Тараққиёт банкининг Филиппиндаги офисида ишлайди. Улар ҳаммасини эгаллаб олишган”, деган сўзларини ретвит қилган ва “вов” дейиш билан ўз муносабатини билдирган.

Рустам Азимов худди Гулнора Каримова каби Ўзбекистон президентининг эҳтимолий меросхўрларидан бири саналади

Рустам Азимов худди Гулнора Каримова каби Ўзбекистон президентининг эҳтимолий меросхўрларидан бири саналади. Хўш, Твиттердаги сўз уруши ортида нималар турган бўлиши мумкин?”

Мана кимга фойда бўлди. Одамлар аввал Гулнора Каримова Президент бўлармиш деган мимшмишлар эшитишган бўлса, бу гал бемалол энг юқори лавозимли  ҳукумат раҳбарларини танқид қиладиган, улардан юқорироқ мавқедаги одам қилиб кўринишига хизмат бўлди.

Ҳаттоки бизнинг Замондошга ҳам “Гулнора Каримова бизнинг бўлғўси Президентимиз” , деб номланган мақола  бизга шахси номаълум бўлган Акбар Эминов томонидан йўлланган. Лекин у хат айрим ҳукуматга мухолифатдаман, дейдиганлар мишмиши каби болаламасин, деб бир четга отиб қўйдик.

Демак, бу галги жаноб Муҳаммад Солиҳ тарқатган мишмишлар ҳам “Ҳолвани Ҳаким еб, калтакни етим ейди”, деганларидек Гулноранинг фойдасига ўтиб кетди.

Жаноб Муҳаммад Солиҳ томонидан кашф  қилинган Гулсумой “фожеаси”, Елена Урлаеванинг мусулмон бўлиши каби мишмишу ҳангомалар, мана энди Каримовнинг “юраги” мишмишлари яна бошқа бир кўринишда тарқатилмайди ва ундан оддий халқ зиён кўрмайди деб ким кафолат бера олади?

Ризо Обид (Zamondosh).

%d bloggers like this: