Бугуннинг латифалари

aldarkusa2Бошлиқ
-Бутун мухолифатнинг ҳаммаси МХХчи?-деди Алдаркўса.
-Қаёқдан биласан? – ажабланди қўшниси.
-Кўрмаяпсанми, ҳаммаси менга қарши…
-Демак, сени бўшатиб ўзларига бошқа бошлиқ топишмоқчи!

МХХчи
-Мен сенга мухолифатнинг ҳаммаси МХХчи, деяпман, – деди Алдаркўса.
-Ундай бўлса, қуруқ қолибсан-ку?
– Нимадан?
– Ҳукуматдан-да! Ахир ҳукумат МХХнинг қўлида-ку?
– Э, ҳазил қилгандим, ўзим МХХчиман.

Уя
-Мақсадинг битта мансабдорни уриб, унинг ўрнини укангга олиб бериш эди, лекин нега энди ҳаммага тош отдинг?-деб сўради қўшниси Алдаркўсадан.
-Ният биттасини уриб тушириш, қолганларни эса учириб юбориш эди, шундай қилдик,-деб гердайди Алдаркўса.
-Билиниб турибди.
-Қанақасига билиниб турибди?
-Бориб ойнага қара, бошинг ахлатнинг уяси бўлибди-ку!

Соч
-Боланг ҳам ўзингга ўхшаган туҳматчи бўлибди. Кўзимга қараб туҳмат қилиб турибди. Сочи ҳам қоп-қора. Ишқилиб хотининг биров билан дон олишмаганми?-деб сўради қўшниси Алдаркўсадан.
Ўпкасини олдирган Алдаркўса бутун маҳаллани айланиб, сочи қоралар билан жанжаллашиб чиқди. Дод-фарёд қилди. Кейин келиб, ойнага қараса, сочи оқариб қолибди.
“Э, тўхта, ўзимнинг ҳам сочим қора эмасмиди?” – деди-да, қўшнисининг ёнига югурди.
-Калланг борми? Болам ўзимники, ўзимнинг ҳам сочим қора эди,-деди ҳовлиқиб.
-Э, узр, мен болангни сочи сариқ демоқчи эдим…

Касбдош
-Фалончи ҳаммадан пора оларди, касби порахўрлик эди,-деди Алдаркўса.
-Сен уни ушламаган, кўрмаган бўлсанг, қаёқдан биласан?
-У отам билан касбдош, бирга ишлаган.

turonzamin.org.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.