Жиддий хандалар
100% кафолати бор
– Каримовни юраги хуруж қилипти, ахволи оғир дедингиз, соппа-соғ эканку, ана бугун телевидениеда кўриниш берди? – кинояли савол берди журналист.
– Қараб туринг у эртами кечми бир кун ўлади, ўшанда кўрасиз!
– Бу гапни жахл устида айтяпсизми?
– Йўқ, Каримовга яқин манбаалардан олганман бу маълумотни, 100% кафолати бор.
Пешойнани синдирманг!
Хабарлар оқимидан:
“Бахтсиз ходиса рўй бериб Пулнора Каримова бошқарувидаги автомобил иккита пиёдани пиёдалар ўтиш жойида туртиб юборди. Мирзо Улуғбек туман суди боши билан пешойнани синдирган пиёдани бировнинг мол-мулкига зарар етқазгани учун беш йилга, йўл четига думалаб кетган пиёдани жиноят жойидан яширинишга уриниш важи билан саккиз йилга озодлиқдан махрум қилди.”
Ўктам Худоёров.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Latifalar |