Сиёсий латифалар

БОШ РИЭЛТОР
Маслаҳатчи янги қонун лойиҳасини Алдаркўсага кўрсатди.
-Бу нима?- деди Алдаркўса.
-Риэлторлик ҳақида янги қонун лойиҳаси…
-Қонун лойиҳаси эканлигини билиб турибман, лекин риэлтор дегани нима?
-Уй сотувчи билан уй олувчи орасида пул қиладиган одам. Яъни ўртада турадиган одам…
-Ҳа, даллолми?
-Даллол десак ҳам бўлар эди… Аммо бу соҳанинг хўжайинларига бу сўз ёқмаслиги мумкин-да! Continue reading

Сатира

Фармони олия

Кеча Ўзбекистонни барча оммавий ахборот воситалари республика Президентини фармонини эьлон қилдилар.
“Вазирлик мақоми бериш ҳақида”

Тошкент шахри 18-март 2013-йил

Баъзи меҳнаткашлардан келиб тушаётган баьзи истакларни қондириш учун баьзан ўзининг сариқ чақалик аҳамиятини баьзи хилма-хил усуллар билан кўтараётганини баьзан инобатга олиб, маҳаллий ҳокимлик ва давлат идораларини елкасига ўтириб олганлигига қонуний тус бериш, Россиянинг Москва шахрида рўйхатдан ўтган холда Ўзбекистон ҳудудида олиб бораётган фаолиятини қонунлаштириб республикадаги мавжуд қонун устиворлигини таьминлаш хамда бўлажакда республика Президенти лавозимини эгаллашга етарли шарт-шароитлар туғдириш мақсадида:
1.”Ўзбекистон маданияти ва саньати Форуми” Фондига Республика Вазирлиги мақоми берилсин ва бундан кейин “Ўзбекистон республикаси Фонд Форум Вазирлиги” деб номлансин. Continue reading