Бугуннинг иҳтибоси

ЎХҲ сайтидан׃ Нега энди ҳамма нарсага қодир Оллоҳ Ислом Каримов олдида бунчалар ожиз қолаяпти?

…Нега мусулмон ноҳақдан қамоқда ётган биродарини озод қилиш учун саъй-ҳаракат қилмаслиги керак?  Шу ҳолатда мусулмонликга даъвогарлик қилиш тўғрими? Фалсафаларига қарвайман: эмишки, Оллоҳнинг ўзи ҳамма ишни гўзал бир усулда қилиб қўяркан (?).  Худди Тунисда, Мисрда қилгани каби. Ҳа, жуда тўғри, Тунисда ва Мисрда халқ ҳеч нарса қилмай пашша қўриб ўтирди ва Оллоҳнинг ўзи келиб икки мамлакат президентларининг ҳолини хароб қилди. Ҳукуматни алмаштириб ҳам берди.

Нега энди ҳамма нарсага қодир Оллоҳ Ислом Каримов олдида бунчалар ожиз қолаяпти деган саволни беринг, нақд кофирга айланасиз. Дарҳақиат, нега ўн минглаб мусулмонлар қамоқларда қийноққа солиб ўлдирилаётган кезда Оллоҳ қўл қовуштириб ўтирибди? Нима учун миллатнинг кўзга кўринган уламолари йўқ қилиб юборилади, аммо Оллоҳ жим. Нима, Оллоҳ Каримовнинг олдида кучсиз ва ожизми? Унда келинглар, бира тўла Ислом Каримовга ўзига сиғиниб қўя қолайлик. Умуман олганда Ислом Каримовга сиғинганларнинг бирортаси ҳали кам бўлмади ҳам. Устига устак, улар жуда яхши ҳимояланган.  Исроил ва АҚШ уларнинг ҳимоясида. Улар  ЎХҲ  га қараб “қўлларингдан нима келди?” деб истеҳола қилишни жуда эплашади.

Ўзини мусулмон атаб, ислом биродарлиги ҳақида сафсата сотаётган бу одамлар аслида на Оллоҳни билади ва на пайғамбарни.  Уларга ош бўлсин, савдогарлик бўлсин, пул-бойлик бўлсин! Ёлғонни ҳам сув қилиб ичиб юборишади. Мисол келтраман. Бизнинг мусулмонларимиз ҳар ойда кам деганда бир марта ёлғон айтишади. Айниқса ижтимоий ҳимоя маблағи учун ариза беришаётганда. Бунда улар савдогарликдан топган даромадларини яшириб, ижтимоий кўмак олишади. Айниқса Швецияда. Бунақа ҳийла найранглар мусулмоннинг ибодатини куйдирмайди чоғи, ёки жуда бўлмаса улар шундай эътиқод қилишади.  Шу ҳақида бирор оят, бирор ҳадис ҳам бордир. Яна қайдам, билмадик.

 Тўлқин Қораев
Швеция(uzxalqharakati).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.