“Туронзамин” почтасидан

Келди Наврўз, нур келмади…

Бу мақоламни ўқиб, яна чироқ ҳақида ёзибдида деган xаёлга борманг.

Мақсадим бошқа. Жорий йилнинг март ойлари бошларида Наманган шаҳрининг 1- микрорайони янги қурилган кўп қаватли бинолардаги фуқароларнинг асоссиз равишда электр токидан ўчирилиб қўйилаётгани хақида олдинги мақолаларимизда ёзган эдик. Аммо шу худудда яшаётган фуқаролардан ёзма равишда аризалар тўплаш мобайнида жуда кўп қийинчиликлар пайдо бўлди. Баъзи фуқаролар турли хил баҳоналар қилишди.

Кимдир – оч қорним тинч қулоғим, мени сиёсатга аралаштирманг! – деса, кимдир электр тармоқлари идорасидан қарзи борлигини баҳона қилиб ўзини олиб қочишди.

Бу Ўзбекистонда одамлар нақадар танқидий сиёсатдан қўрқишидан далолат деб ўйлайман. Келинг бу борадаги кўз қарашларимни Россиядаги ҳолат билан солиштириб тушинтириб беришга ҳаракат қилиб кўрай.

Жорий йилнинг 16 март куни “Россия 24” канали орқали бир кўрсатув намойиш этилди. Унда Россиянинг Тюмен шаҳрида яшовчи 30 ёшли фуқаро Татьяна Мельникова шу худудга қарашли Электр тармоқлари идорасини судга беради ва судда олти ой курашиб ютиб чиқади.

Бизда эса бу борадаги тизим бошқача.Мисол учун одамлар электр чироғи ўчиб қолса , нима учун ўчиб қолганини, хатто қачон ёнишини ҳам суриштирмайдилар. Ўчса жимиб қоладилар, ёнса -Ура!- дейишдан ортиғига ярамайдиган бўлиб қолганлар. Хўп, улар ўз ҳуқуқларини билиб, масалан, электр тармоғи ташкилотини судга бердилар ҳам дейлик. Лекин, биринчидан бизда мустақил суднинг ўзи йўқ.

Иккинчидан электр тармоғи ташкилоти ҳам давлат ташкилоти бўлганлиги учун суд ўша томонида туриб иш кўради. Суд пайтида элекр тармоғини бошлиғи келиб “Ўша куни полон жойда авария бўлиб қолди.”- дейди. Чунки қонунларда бундай ҳолларда авария холатлари бўлган бўлса ўша ташкилот жазоланмаслиги ёзиб қўйилган. Суд шуни инобатга олади. Тамом, фуқарони қўлидан ҳеч нарса келмай ҳафсаласи пир бўлади.

Андижон фожеаларидан олдин бизда ҳам сал бўлсада курашиб, нималаргадир эришса бўладиган тизим бор эди. Сабаби қуйидагича: Ўша йилга қадар, Ўзбекистонда турли хил демократик институтлар, турли хил ташкилотлар, Инсон хуқуқлари билан шуғулланувчи чет – эл халқаро ташкилотлари бор эди. Улар фуқароларга юридик ёрдам кўрсатаётган эди.

2005 йилдан сўнг улар Ўзбекистондан кетишга мажбур бўлишди. Ҳар қалай шу ташкилотлар борлигида хукумат амалдорлари халқаро назоратда эканликларини ҳис қилиб, улардан чўчиб турардилар. Ҳозир эса ҳеч нарсадан чўчимайдиган бўлиб қолишган. Демак, агар Ўзбекистонда ҳукумат ҳақиқатда ҳам ҳуқуқий-демократик давлат қуришни истаса, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи мустақил, нодавлат ташкилотларни зудлик билан рўйхатдан ўтказиб, уларнинг эркин фаолият олиб боришига шароит яратиб бериши керак. Инсонларнинг ўз ҳуқуқларини англаб етишларининг ва Ўзбекистонни халқаро обрўсини ошишини бошқа йўлини кўрмаяпман.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.