Сатира

ЎЗБЕКИСТОН бўлажак ПРЕЗИДЕНТИНИ   РЕЙТЕР  АГЕНТЛИГИ  МУХБИРИ   БИЛАН    СУХБАТИ        

Мухбир:  -Аввалом  бор  сизни  Навруз  байрами  билан  табриклайман….

Гулнора:  -Наврўзни  эслатиб  яхши  қилдингиз.  Ишлар  билан  бўлиб  байрам  хам  ёддан  кўтарилиб  кетибди. Фурсатдан  фойдаланиб  ўзим, илгариги, хозирги  ва  бўлажак  оилаларим  номидан  хаммани  байрам  билан  табрикламоқчиман!

Мухбир:  -Охириги  пайтларда  матбуотда  сиз  ҳақингизда  ёзилган  нарсаларга  изоҳ  берсангиз.

Гулнора:  -Мени  душманларим  кўп.  Атрофимдагиларни  кўпчилиги. Қолганлари  эса  фаросатсиз.  Масалан  менга  қарашли  20дан  ортиқ  сайтни  биронтаси  ўқувчиларимни  Наврўз  билан  табрикламаганини  нима  деса  бўлади? Душманликми  ёки  фаросатсизликми?  Икки  кун  илгари  эрта сахарда  уйга  чарчаб  келиб, ванна  қабул  қилаябсам,  соат 11-00га  Наврўз  концертига  таклиф  қилингансиз  дейишди.  Бу  қандай  фаросатсизлик?   Ахир  байрам  қиладиган  бўлсанг,  эрталабки  эмас,  тунгги  соат  11-00 га тайинламайсанми? Хамма  эрта  сахаргача  маза  қилиб  рақсга  тушмайдими.  Кўчалар  бекитилганини  хам  ҳеч  ким  сезмайди. Мана  шуларни  кўриб  биронта  чет  эл  давлат  рахбари  мени  Наврўз  билан  табрикламади. Менга  эса  барибир. Мени  эгаллаб  турган  мавқеим  шуни  тақозо  қилади. Чидаш  керак.  Яқин қолди. Мавқеимни  кўтариб  олсам,  кўрсатаман  уларга.

Мухбир: -Женевада  бир  данғиллама  уй  сизга  тегишли  эмиш.  У ерга  бемахалда  борган  мехмонларга  бу  уй  бир  армани  одамга  тегишли,  деб айтишибди, эртасига  эса   Ўзбекистон  элчихонаси  полицияга  мехмонлар  устидан  шикоят  қилган.

Гулнора: – Атрофимдагилар  кимлигини  сизга  юқорида  айтдим. Мени  қидирган  одамлар   Тошкентга  келишсин. Шу  ерда  гаплашамиз. Келадиганлар  ўзлари  билан  иссиқ  кийим  ва “тормозок”  олиб  олишгани  маьқул. Сиз  эса, жаноби  мухбир, хар қандай  элчихона  ёки  арманиларни  менга  боғламанг.  Балки  МТС,  «TeliаSоnеra»  ёки  турли   Гибралтарларни  хам  менга  «ёпиштирмоқ”чидурсиз?

Мухбир: -Ўтган  йил ва  жорий  йилда  қанча  солиқ  тўлагансиз?

Гулнора: – Мен   ўқиган  Гарвардда  негадур  солиқни  вақтида  тўлаш  кераклиги   ҳақида  айтишмас  эди. Балки  у  ерда  бор  йўғи  1,5  ойлик  курсларда   ўқиган  бўлишим  учундур,  балки  кўп  хам   дарсларга  қатнашмаганимдандур.  Бундан  ташқари,  мен  хозир Президент  қизи  бўлсам,  эртага  эса  Президент  бўлиб  солиқни  ўзимга  ўзим  қандай  тўлайман?

Мухбир: – Президент  бўлсангиз, нималар  қилмоқчисиз?

Гулнора: – Биринчидан, Президент  бўлишимга  шубҳангиз   борми? Қолаверса  хозир  ўзбекистонда  3та  алоҳида  зоналар  ташкил  қилинган – Навоий,  Ангрен  ва  Жиззах.  Мени  эса  бутун  Ўзбекистонни  зонага  айлантириш  хақида   якуний  лойиҳам  бор.  Ўшанда  буюк  келажак  етиб  келади.  Сиз  билан  бўлган  сухбатни  хам  ўзимни  лойиҳаларим  қаторига  кирғизаман. Шу  билан  7689та  лойиҳа  булди.  Буюк  келажакка  оз  қолди.

Сухбатни  тинглаган  М.Мансур.  21-март  2013-йил.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.