Бугуннинг иҳтибоси

ЎХҲ сайтидан׃ Нега энди ҳамма нарсага қодир Оллоҳ Ислом Каримов олдида бунчалар ожиз қолаяпти?

…Нега мусулмон ноҳақдан қамоқда ётган биродарини озод қилиш учун саъй-ҳаракат қилмаслиги керак?  Шу ҳолатда мусулмонликга даъвогарлик қилиш тўғрими? Фалсафаларига қарвайман: эмишки, Оллоҳнинг ўзи ҳамма ишни гўзал бир усулда қилиб қўяркан (?).  Худди Тунисда, Мисрда қилгани каби. Ҳа, жуда тўғри, Тунисда ва Мисрда халқ ҳеч нарса қилмай пашша қўриб ўтирди ва Оллоҳнинг ўзи келиб икки мамлакат президентларининг ҳолини хароб қилди. Ҳукуматни алмаштириб ҳам берди. Continue reading

Таҳлил

ИНФОРМАЦИОН ТЕРРОРИЗМ

Ислом Каримов бугун Оқсаройда Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазирини қабул қилгани хақида бир неча манбаа орқали тарқатилган хабар интернетдаги ўзбек хабарчилиги учун янги эрани очиб берди. BBC ва Озодлик каби нуфузли манбааларга ҳам ишончсизлик ва шубха билан қарашга мажбур қиладиган “информацион тутруқсизлик” эрасини.

Шу билан бирга, бу ходиса ғарб солиқ тўловчилари томонидан молиялаштирилиб, умуман бетараф фаолият юритишини иддао этадиган хабар манбааларининг баъзи кишларнинг истаги билан осонгина манипуляция қилинаётганини ҳам ошкор қилиб қўйди. Continue reading

Таҳлил

RizopodpisМХХнинг “ўрдак” часи ЎХҲга емишми?

ёҳуд бир “парранда”ни тутаман деб   Солиҳу  Би-би-си, “Озодлик”чилар оввора-ю  сарсон-ми?

Бундан кимга фойда, кимга зиён? Бу саволга жавоб излашдан аввал азиз ўқувчиларимиз диққатларини 2011 йилнинг хазонрезги мавсумида рўй берган ҳангоманамо  мишмишларни озгина эслаб қўйишга тортмоқчимиз.

Чунки ўшанда ҳам МХХ деб аталадиган “кантора”дан учирилгани иддао қилинадиган Гулсумой операцияси учи айланиб  Ўзбекистон халқ ҳаракати ( ЎХҲ) деб номланадиган гуруҳ раиси Муҳаммад Солиҳ оғзидан чиқиб, элга дастурхон бўлишида Би- би- си, “Озодлик” деган радиолар ҳам катта рол ўйнашгани  ва натижада  халқ орасида “Гулсалай”  деган атамага сазовор бўлгани ҳали ҳануз хотираси жойида кишиларнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. менимча. Continue reading