“Туронзамин” почтасидан

Чегарада нима гап?

2010 йилнинг июнь ойларида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш вилоятларида этник ўзбеклар ва қирғизлар орасида нохушликлар содир бўлган эди.

Ушбу нохушликлар содир бўлганидан бери ҳалигача Қирғизистонда этник ўзбеклар ва қирғиз муносабатлари яхшиланмай келмоқда. Шу мудҳиш воқеалар Наманганликларни ҳам, қолаверса шу худудда яшовчи этник қирғизларни ҳам четлаб ўтмаган эди. Continue reading

Нуқтаи назар

jahongir_jm4Кейинги президентни қўллайман…

Гарчи ўзини мухолифат деб атайдиган бирорта гуруҳга мансуб бўлмасамда, диктатор Ислом Каримовга, унинг сиёсатига мухолифман. У ўртадан кетиши билан бу мухолифлик ҳам битади. Чунки ундан кейин мамлакат ичидан тинч, қонуний сайлов йўли билан сайланадиган президентни чин дилдан, самимий қўллайман. Нега?

Маълумки, бугунгача танқидчиларим гоҳида очиқ, гоҳида орқадан ҳамма айбни Ислом Каримовга тўнкашда айлаб келадилар. Уларга кўра, айб Ислом Каримовнинг атрофидагиларда, бу одамлар ҳақиқатни ундан яширганлар ёки у билан бирга барча жиноятларга шерикдирлар.

Камина ҳам аввалида шу фикрда эдим. Чунки Ислом Каримов ҳокимият тепасига келганда мамлакатда демократия илдиз отаётган, озодлик шамоли эсаётган эди. Бундай пайтда у атрофдагиларга қулоқ тутишга, улар билан ҳисоблашишга мажбур қолганди. Лекин аста-секин у демократия илдизларини қуритди ва мутлоқ диктаторга айланди. Бутун мамлакат тизими битта шахсга боғланди. Continue reading