Сатира

“Мени кутгил”

15-март куни Тошкент шахрида Россиянинг таниқли МТС ширкати ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятини тугатилишига бағишланган “Миннатдорчилик билан хайрлашув” маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон телерадиокампаниясининг “Ёшлар” телеканали махсус мухбири Ботирали Шодиев ушбу тантаналар бўлиб ўтган Ўзбекистон форумлар саройидан хабар қилади.

Форумлар саройининг бош банкет зали ўзгача безатилган. Бугун бу ерда Россиянинг МТС ширкати томонидан Ўзбекистондаги 15-йиллик фаолиятини якунланишига бағишланган “Миннатдорчилик билан хайрлашув” номли зиёфат маросими уюштирилмоқда. Ўзбек миллий аньаналарига мос ҳолда ясатилган дастурхон атрофига хукумат аьзолари, хокимлик ва махаллий бошқарув тизимлари вакиллари, ширкатни давлатимиз худудида олиб борган фаолиятига ўзининг муносиб хиссасини қўшган ташкилот ва муассасалар рахбарлари хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари йиғилганлар. Continue reading