Эскирмаган мавзулар

Бизнинг бурчимиз

Ўзбекистон жуда оғир кунларни яшамоқда. Аллоҳ неъмати, тарих жараёни бўлмиш мустақилликни ўзларининг айшу-ишратлари, кайфу-сафолари, ҳукму зулмда эркинликлари деб тушунганлар халқ бошига ҳисобсиз кулфатлар ёғдирмоқдалар.

Иқтисодиётдаги жиддий хатолар, ислоҳотдаги нўноқликлар, пул борасидаги таҳликалар, Урусият олдидаги тавозеълар ва ниҳоят нарх-навонинг ҳаддан зиёд ошиб кетиши халқни нафақат қашшоқлаштирди, балки ҳукуматга нисбатан нафрат ва ғазабга сабаб бўлди. Continue reading