Жаҳонгир Муҳаммад: “Қувғин” романи

3.РУСТАМ
Рустам мушкул аҳволда қолди. Эрталаб ишга келганда бошлиқ ўринбосари чақирди.
-Генералнинг ҳузурига кирамиз,- деди.
Уларни генерал дарров қабул қилди.
-Муҳим топшириқ бор. Миртемир бугун сафардан қайтди. Уни қўлга олиш керак. Шахсан вазир шуғулланаяпти бу иш билан! Шаҳардан, районлардан одам олинглар! Биласизлар, ичимизда унинг одамлари бор. Агар операция барбод бўлса, бошларингиз билан жавоб берасизлар. Бу ерда мен ўзим раҳбарлик қиламан операцияга. Дақиқа-дақиқа маълумот бериб турасизлар,- деди. Continue reading

Соҳиб Қаро

Мен ажаб бир ёнда қолдим, ғайрилар бир неча саф

КЎРУБ

Ким куяр бу дайр аро ҳоли афгорим кўруб,
Оҳ, чекиб қолдим нетай, чобуксуворимни кўруб.
Айлағон жабру жафолар улки ёримни кўруб,
Чун кулар ёни сўкилғон жисми зорими кўруб,
Йиғлағайму ёки емурилғон мозоримни кўруб.
Лаъли бол, сўзи шакарким, тишлари гавҳар садаф,
Ҳусн аҳли ичра топти мартаба, шону шараф. Continue reading

Абдуқодир Саттoров

ОДАМ БУРГАСИ –(PULEX IRRITANS)

Одам бургаси асосан одам ётоғида, ўрин-кўрпасида, кийим-кечакларида, ерга тўшалган кигизларда яшайди ва етук шакли одамларнинг қонини сўриб ҳаёт кечиради. Баъзи холларда одам бургаси уй ҳайвонлари: итлар, мушуклар, отлар, уй кемирувчилари-сичқон ва каламушларда эктопаразит бўлиб яшайди.

Танасини:
Одам бургасининг танаси, барча ҳашоратлар танаси каби 3 қисмдан: бош, кўкрак ва қориндан ташкил топган. Continue reading