Соҳиб Қаро

Мен ажаб бир ёнда қолдим, ғайрилар бир неча саф

КЎРУБ

Ким куяр бу дайр аро ҳоли афгорим кўруб,
Оҳ, чекиб қолдим нетай, чобуксуворимни кўруб.
Айлағон жабру жафолар улки ёримни кўруб,
Чун кулар ёни сўкилғон жисми зорими кўруб,
Йиғлағайму ёки емурилғон мозоримни кўруб.
Лаъли бол, сўзи шакарким, тишлари гавҳар садаф,
Ҳусн аҳли ичра топти мартаба, шону шараф.
Мен ажаб бир ёнда қолдим, ғайрилар бир неча саф,
Ўйла ғам даштида тупроқ ўлмишамким ул тараф,
Келмағай Фарҳод ила Мажнун ғуборимни кўруб.
Кимға боруб йиғлағаймен ёр агар қилса жабр,
Айламас панду насиҳат ёки бир доно кабир.
Чун қуёшим чеҳрасини ёшуруб олмиш абр.
Ҳажр ўти то ўртади кўнглумни ақлу хушу сабр,
Иттилар ҳар ён қарорғон рўзғоримни кўруб.
Дашт кезиб саргаштадурмен тинмайин лайлун наҳор,
Кўзларимға тўлди ғоят коҳишу чангу ғубор.
Ўтти умримнинг овони, келмағай эмди баҳор,
Ғурбат ичра мен ўлар ҳолатда демонг зинҳор,
Ногаҳон келса биров ёру диёримни кўруб.
Мен ғариб бечораға ҳеч айламас парво санам,
Кўп куюб хажру фироқда тортадурменким алам.
Неча фурсат ўтса ҳамки битмағай дилда ярам,
Айла битларға асир жисми фигоримни кўруб.
Ўйла мажруҳ ўлмишамким қилмадилар тўъма ҳам.
Бемажол қолдим ажабким, қўл бериб, тургуз мени,
Ҳамкору ҳамдам бўлуб, ҳар томон юргуз.
Ул санамнинг базмиғаким, ҳайдамай, киргуз мени,
Соқиё, икки лаболаб жомиға тиргуз мени,
Даҳр эли андуҳидин муҳлик хуморимни кўруб.
Эй рафиқ, мажнун сифат бул ҳолатимға кулма кўп,
Сен дегил кўнглум учун, гуллар мисоли сўлма кўп.
Оҳ чекиб, Соҳиб Қаро, дардға гирифтор бўлма кўп,
Эй Навоий, дахр бўстониға мойил бўлма кўп,
Ғам хазониға бадал бўлғон баҳоримни кўруб.

ЁРИ БОР

Ҳар кишиинг кўнглида хоҳиш, ихтиёри бор,
Ёридин айру эрур ким, яъни дил хумори бор.
Ким садоқатда эрурким, билки ифтихори бор,
Кимки онинг бир малак сиймо париваш ёри бор,
Одами бўлса пари бирла малакдин ори бор.
Мисли кўкнинг гумбазидин нур сочурким бир қамар,
Қўл узотиб етмағаймен, журъат кетурким бесамар.
Ул тушуб гулзор ароким сайр этиб юрса магар,
Неча улким чирманур бир гул била не тонг агар,
Ғунчадек ҳар субҳ ўлуб хандон нашот изҳори бор.
Дайр аро зебо санам энг гўзал бир дилдорким,
Чун анинг ишқида куйғон барча ошиқ хорким.
Ким қилур ишқини изҳор топқуси озорким,
Йўқ ажаб булбулға гул шавқидин ўлмоқ зорким,
Пардни ўқ жисмиға санчилғон ададсиз хори бор.
Бул ажаб зеболиғингдин дилда бисёрдур ғурур,
Мен эса ҳусну рўйингдин завқ олуб, топқум сурур.
Оразингнинг шуъласи ким, кўзларимға нур берур,
Белингу лаълинг хаёлоти била кўнглум эрур,
Анкабутиким онинг хон риштасидин тори бор.
Пок тут қалбингниким, ёр дилин оғритмаким,
Гарчи озор берсангу ондин вафолар кутмаким.
Рад этиб севгингни, зинҳор балки ташлаб кетмаким,
Сунбули зулфи агар ошуфтадур айб этмаким,
Гул юзида ётқон икки нозанин бемори бор.
Кун бўйи чиқмай ётурмен оҳ чекиб вайронадин,
Лол қолурким ўзгалар мен телба дил ҳайронадин.
Ул санам бул ҳолимаким боқса гар кошонадин,
Айлаб ўзни масту беҳуд чиқмасун майхонадин,
Кимки мендек давр элидин кўнглида озори бор.
Ким билур ушшоқ элининг манзилининг нуқтасин,
Мен ўзум ҳам билмадим ҳеч ёр қарору уҳдасин.
Рад этур Соҳиб Қародек ошиғу ошуфтасин,
Эй Навоий, ёр узар бўлса муҳаббат риштасин,
Келмас ўлса ул сенинг сори, сен онинг сори бор.

ЎРТАНУР

Ул париваш ишқидаким поку нопок ўртанур,
Мен била ошиқлари бўлмай тарабнок ўртанур.
Лек ажаб кўнглум дағи ҳар дамки бебок ўртанур,
Менда бир ўтдурки, гар дам урсам афлок ўртанур,
Асрасам кўнглумда жону жисми ғамнок ўртанур.
Боғароким ўтса дилбар турфа гуллар бўй тарар,
Барча гуллар бул чаманда бари дилбарға қарар.
Ишқ ўти бағримға тушти, куйгум эрмас безарар,
Меҳр эмас, оҳим ўтидин кўкка етмиш бир шарар,
Айб эмастур, гар десам, дам урсам, афлок ўртанур.
Кўрмағаймен ҳеч раво сендин ғанимға тола мўй,
Чун висолингдин бўлак дилда йўқтур фикру ўй.
Мен ҳақимда бўлса миш-миш сен ани ёлғонға йўй,
Бас, танам ўртарға қонлиғ новакинг ҳижронни қўй,
Барқ не ҳожат бир учқун бирла хошок ўртанур.
Кун-бакун тегрангдадурмен мисли бир девонадек,
Меҳру шафқат қилмадинг ҳеч етти ёт бегонадек.
То ҳануз саргаштадурменким бир жунун ҳайронадек,
Шаъм ўти моҳиятин англай деган парвонадек,
Оразинг меҳрини фаҳм айларда идрок ўртанур.
Ёзда ҳам бермиш дарак гоҳ фасли куз сунбуласи,
Чун қилур девонаваш ким севгининг ғулғуласи.
Дилға ором бахш этурлар қумрилар ҳу-ҳуласи,
Ишқ аро кўнглум неча толпинса ортар шуъласи,
Ўтқа тушғон, телба қилғон сойи топок ўртанур.
Мен нетайким, куйдирур қалбимни эрку жоҳ ўти,
Ул қуёшға нисбатан гоҳ куйдирурким моҳ ўти.
Дилға таскин бергучидур гоҳида дилхоҳ ўти,
Ашк юб жисмим қудратдин қурутмиш оҳ ўти,
Ламъаи тушғоч узоринг барқдин пок ўртанур.
Васлиға етмаски эрсам, дил бўлур мотамсаро,
Бир умрға тану жону ҳам бўлур қалбим яро.
Рашк ўтидин дилда армон, оҳ чекур Соҳиб Қаро,
Эй Навоий, чун рутабдек оташин лаъли аро
Хаста кўнглум тушти, тонг йўқ, гар бўлуб хок ўртанур.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: