Ғафур Йўлдошев

Қозонга  яқин юрсанг қораси, валадизинога я қинлашсанг ҳаромилиги юқади

(Дадахон акага очиқ мактублар туркумидан )

Ассалому алайкум, ака! Тинч-омонмисиз?
Сиз мени эслаганингизни танишлар айтишди. “Замондош”да эшитдим. Катта раҳмат!

Соғлигим ва яна бошқа сабаблар билан охирги пайтларда интернет сайтларини кузата олмаётганимни, компьютерни чиқиллатишга-да мадорим бўлмаганини айтиб, ўзимни оқламоқчи эмасман, аксинча шунча пайтдан бери сиз билан дараклаша олмаганимдан ҳижолатдаман. Continue reading

Соҳиб Қаро

Хоҳласанг меҳру мурувват, илтифот кўрсат магар

БАНД АЙЛАДИНГ

Кўргузуб ҳусну жамолинг, дилни пайванд айладинг,
Балки билмасдин кўнгул изҳор гарчанд айладинг.
Сўнг ани рад этғаликим, чалғитиб панд айладинг,
Ғам тошин жисмимға пайконинг била банд айладинг,
Ул самарни бу йиғочқа баргпайванд айладинг.
Раҳм қилмай бул ғарибға бемажол аҳволида
Ташладинг ҳижрон ўтиға мажруҳ, афгор ҳолида. Continue reading

Абдуқодир Саттoров

АМЁБИАЗ
(ўнинчи мақола)
Амёбиаз амёбалар қўзғатадиган беморнинг йўғон ичагида яралар пайдо бўлиши ва баъзи турли органларда абсцесслар ривозланиши билан таърифланадиган ва кўпинча сурункали давом этадиган касалликдир.
Тарихий маълумотлар:
Амёбиазни қўзғатадиган амёбани 1875-йилда Петербурглик олим Леш топган. 1903-йилда Ф. Шаудин бу амёбани батафсил ўрганди ва уни entamoeba histolytica номи билан адабиётда ёритди. 1922-йилда бу касалликни даволашда юқори самара билан эметин деб аталадиган дори ишлатила бошланди. Continue reading