Америка-Ўзбекистон

2005 йилда сенаторлар Жон Маккейн ва Линдсей Граҳамни қабул қилмаган Каримов бу йил Граҳамга қучоқ очди. Нега?

Президент Обаманинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш режаси халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ғазабига сабаб бўлмоқда.

Қатор нуфузли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари шу ҳафта АҚШ сенатига мактуб йўллаб, Оқ Уйнинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш ҳақидаги сўровини рад этишга чақирганлар.

Хабарларга кўра, Президент Обама маъмурияти Афғонистондаги урушда муҳим таъминот йўлига айланаётгган Ўзбекистон билан алоқаларни яхшиламоқчи. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: “Қувғин” романи

6. ЗИНДОН
Дарвоқе, Миртемир ўлим арафасида кишининг кўз олдидан умр йўллари кечади, деган гапни эшитганди. Ёлғон эканда-а? Нега ўтган кунлар ёдига тушмаяпти? Нақадар қизиқ, роҳатбахш ва аламли хотиралари бор. Қани улар? Қани?
Бирдан иссиқ қўл бошини силагандек бўлди. Ким? Ҳеч ким йўқ. Сўнг “Болам!” деган сас қулоқларига урилди. Узоқдан келган бу сас онасининг товуши эди.
“Болам, нима бўлди сенга?”
“Онажон, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Болалигимда бошимдаги соч гирдобларига қараб маҳзун бўлардингиз”.
“Ҳа, болам, у белгилар кишининг қамалишидан дарак, дейишарди”.
“Сени бировлар қамагунча ўзим қамайин, деб тандирга киритиб қўйгандингиз”. Continue reading