Соҳиб Қаро

ЖАНОН ҚОМАТИ

Лолу ҳайрон айладиким сарви равон қомати,
Сарв, шамшодлар уёлур кўрса шу он қомати.
Айламуш бу бўстонни ҳам чун фаровон қомати,
Гулшан ичра жилваи ноз этса жанон қомати,
Туфроғ ўлағай соядек сарви хиромон қомати.

Ҳуснинга шайдо кўнгуллар бори ошиқ аҳлидур,
Не гўзаллар сен гўзалнинг рашк этувчи бахлидур. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

ИЧАК ЛЯМБЛИЯСИ(LAMBLIA INTESTINALIS)
(Саккизинчи мақола)
Ичак лямблияси ҳам хивчинлилар синфига кирувчи 1 ҳужайрали организмлар бўлиб, содда ҳайвонлар типига мансубдир. Ичак лямблияси аксарият , одамнинг 12 бармоқли ичагида, ингичка ичагининг юқори қисмида паразитлик қилиб хаёт кечиради.

Тузилиши:
Ичак лямблиясининг танаси ўртасидан кесилган нокнинг ярим палласига ўхшаб кетади, олдинги қисми кенг тортиб, юмалоқланган бўлса, орқа қисми вергулсимон эгилгандир. Continue reading

Барак Обама:

Биз эҳтиёж сезган ҳамкорликлар

2001 йил 11 сентябрь террорист ҳужумларига 10 йил тўлар экан, биз 11 сентябрдаги хуружлар нафақат Америка Қўшма Штатларига, балки бутун дунёга, инсониятга ва умумий орзу-умидларимизга ҳам қаратилганини ёдга оламиз.

Ўша куни ҳаётдан кўз юмган қарийб 3000 нафарга яқин бегуноҳ кишилар орасида 90 дан ортиқ мамлакатнинг юзлаб фуқаролари – эркагу аёл, ёшу қари, турли-туман ирқ ва эътиқод вакиллари бўлгани ҳамон эсимизда. Бугун биз уларнинг оилалари ва мамлакатлари билан ўтганларнинг хотирасини ҳурмат билан ёд этамиз. Continue reading

Диктатура манзаралари

Мишел Гулнорага сим қоқармикан?

АҚШда фаолият юритадиган Халқаро ишчилар хуқуқлари форумининг Гулнора Каримовага қарши намойиши ҳақида  Нью Йорк Пост газетаси мақола чоп этди.

Мақола “Қотил диктаторнинг қизи модалар ҳафталигида ўзининг баҳорги коллекциясини намойиш қилмоқчи” дея номланади.

“Ўз сиёсий душманини тириклай қайнатган, ва минглаб ватандошларини қийноқларга солган, ўлдирган ва қул қилган золимнинг эркатой қизи Линкольн марказида ўтадиган Модалар ҳафталигида ўз баҳорги коллекциясини кўрсатади,” деб ёзилган мақоланинг илк сатрларида. Continue reading