Жаҳонгир Муҳаммад: “Қувғин” романи

11. ВАҲИМА

Каримов одатига кўра кеч уйғонди. Боши қовоқдек туюлди ўзига. Қовоқнинг ичига сон-саноқсиз ари кириб олган-у “винғир”лашда мусобақа ўйнаётгандек эди. Ётган жойидан қўл узатиб, тортма устига қўйилган дорини оламан деганди бардоқ ағдарилиб, апелсин суви тўкилиб кетди. У жон-жаҳди билан тугмани босди. Доктор югуриб кирди. Continue reading

Тарихимизни биламизми?

Илм-фан раҳнамоси

«Ўз даврининг Батлимуси» деб танилган Али Қушчининг тўлиқ коми Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Унинг туғилиш санаси маълум бўлмаса-да, XIV аср охири ё XV аср бошида туғилган деб тахмин қилинади. Continue reading

Афғонистон афсоналари

Кўринмас мужоҳидлар… “Гардиан” да 

Мақола Жонатан Стилнинг яқинда нашрдан чиққан “Афғонистон арвоҳлари: аччиқ ҳақиқат ва хорижлар уйдирмаси” китобига шарҳ ҳамдир.

Илк бор бундан 30 йил олдин Афғонистонга сафар қилган Жонатан Стил ўз китобида ҳозир Афғонистон ҳақида шаклланган ўнта уйдирмани ҳақиқатдан ажратишга ҳаракат қилган экан. Continue reading