“Свежий” латифaлар

ТАШАББУС

Обама Америка халқига мурожаат қилиб, янги иш жойлари яратишга ваъда берди׃

-Бутун Америка бўйлаб йўллар ва кўприкларни қайта қурамиз, бу жуда кўп одамга иш жойи яратади,-деди у.

Мухолифатчи уни саволга тутди׃

-Бюджет тақиллаб ётибди, сиз бўлсангиз яна миллиардлаб долларни сарфламоқчисиз, сарфласангиз ҳам фойда қайтадиган соҳага сарфланг, бу ташаббусингиздан бюджетга нима фойда?

-Биз биринчи галда халққа фойдани кўзлаймиз.Буни унутманг! Иккинчи галда эса, йўллар қайта қурилса, табиийки пуллик бўлади ва бюджетга бир умр миллиarдлар оқиб туради…

Буни эшитиб ўтирган Алдаркўса маслаҳатчини чақирди׃ Continue reading

HRW:

“АҚШ Конгресси Ўзбекистонга кўмак беришга қўйилган чекловларни олиб ташлаш борасидаги Обама маъмуриятининг таклифини рад этмоғи керак”.

Ҳюман райтс уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ана шундай баёнот билан чиқди.

2004 йилда жорий этилган мазкур чекловлар Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида сезиларли қадамларни қўйгани тақдирда олиб ташланиши керак эди.

“Қўшма Штатлар мазкур чекловни олиб ташлаши Марказий Осиёдаги энг репрессив ҳукуматлардан бири учун улкан туҳфа бўлган бўлар эди”, – дея таъкидлади Ҳюман райтс уотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уилямсон. Continue reading