Луқма

Покистон  ўрнига Ўзбекистон ёки бир ўқ билан  тўртта қуён

Вашингтонда бўлган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элдор(амалдаги исм, ҳужжатда эса Элёр) Ғаниев нима қилиб бўлсада Обаманинг Тошкентга телефон қилишига эриша олди.  Лекин бу айни пайтда  Обама учун  бир ўқ билан тўрта  қуённи уриш бўлди.

Покистон билан алоқалари кескин бузилар экан,  АҚШ минтақада бу мамлакатнинг ўрнини боса оладиган шерик изламоқда эди ва  Ўзбекистонга тўхталди. Каримов ҳозирча бугунги Мушаррафга айланмоқда. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: “Қувғин” романи

12. КРАЙНОВ

Ёрдамчи югуриб кирди. Каримов унга парво ҳам қилмасдан яна ёза бошлади. Ёрдамчи худди симёғочдек тик турарди. Орадан ҳийла вақт ўтгач, Каримов бошини кўтарди.
-”Нима гап?” дегандек ёрдамчига бош ирғади.
Ёрдамчи унга қадар ҳам тўртта “Катта”ни кўрган, бу хонада юз берадиган воқеаларни олдиндан биладиган киши эди. Continue reading

Соҳиб Қаро

Эрксевар эркин кишининг кўнгли ҳур, доим озод

ЖАНОН ҚОМАТИ

Лолу ҳайрон айладиким сарви равон қомати,
Сарв, шамшодлар уёлур кўрса шу он қомати.
Айламуш бу бўстонни ҳам чун фаровон қомати,
Гулшан ичра жилваи ноз этса жанон қомати,
Туфроғ ўлағай соядек сарви хиромон қомати.

Continue reading

Абдуқодир Саттoров

ЖИГАР СЎРҒИЧИ–FASCIOLA HEPATICA
(ўн биринчи мақола)
Жигар сўрғичи (қурти) умуртқали ҳайвонлар ва одам организмида яшовчи эндопаразит ҳисобланади.

Тузилиши: Жигар сўрғичининг танаси баргсимон бўлиб, узунлиги 20-50 мм, эни эса 10-20 мм келади.
Жигар сўрғичи кўп ҳужайрали организм ҳисобланиб, ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир. Кутикула уни ташқи таъсиротлардан муҳофаза қилишда, нафас олиш ҳамда қисман ҳазм ва ажратув процессларида ҳам қатнашади. Continue reading