Жаҳонгир Муҳаммад

ҚУВҒИН

(Каримов режимининг асл  қиёфасини бундан  17 йил олдин фош этган тарихий-ҳужжатли роман)

БИРИНЧИ КИТОБ
Бу китобни исми Мунаввару ўзи ёруғ кунларни кўрмаган, дардларга қул бўлган, ўн гулидан бир гули очилмай сўлган онаизоримнинг қалбимга оташ, шууримга нур, иродамга куч, бардошимга мадад ва устин бўлмиш муборак руҳларига бағишлайман. Муаллиф.
1. КИШАН
Ёнғоқнинг куртаклари қуёшни тўсиб турган баргларни туртиб, “қорнини силаш” учун жой қидираётган пайт. Новча, мўйловдор бир йигит ёнғоқ баргини узиб олди-да, қўлида айлантириб ерга ташлади. Сўнг йўлакнинг ўзи келган ва қарши томонларига аланглади. Continue reading