Тарихимизни биламизми?

Фарғона қўрбошилари

Ўзбекистонда олиб борилган қатағонда фаол иштирок этган ва кўплаб бегуноҳ ватандошларимизнинг ёстиғини қуритган кимсалардан бири Г. Агабековдир. Францияда чоп этилган «Ёш Туркистон» журналининг 1930 йил 11-сонида унинг Шермуҳаммадбек ҳақидаги бўҳтон ва маломатларга тўла мақоласи босилган. Журнал ҳайъати, афтидан, бу мақолани советларнинг «босмачилар»ни фош этиш мақсадида хорижда тарқатилган бирор нашридан олган ва Шермуҳаммадбекнинг унга раддия ёзишига умидвор бўлган. «Биз, — дейилади ҳайъатнинг шарҳида, — ҳақиқий Туркистон миллатчиси бўлган Шермуҳаммадбекнинг бу чекистлар томонидан унинг устига отилмоқда бўлган доғни тозалаб олажагига инонамиз». Continue reading