Жаҳонгир Муҳаммад: “Қувғин” романи

9. ПЎПИСА
Миртемир машинадан тушиб олтинчи қаватга кўтариларкан “Бу сафарги натижа қандай бўларкин?” деб ўйлади. Уни котиб ичкарига бошлади. Эшикни очди-да ўзи ташқарида қолди. Каримовниманидир ёзиб ўтирарди. Миртемирнинг кирганини сезмай қолди.
Миртемир унинг ёнига етиб боргач:
-Ассалому-алайкум! -деди. У чўчиб тушди.
-Осмондан тушдингизми, ердан чиқдингизми? -дея ўрнидан турди. Қўлини узатиб кўришаркан, чап қўли билан Миртемирнинг қорнига ниқтаб “Ҳе, герой, нима қилиб юрибсиз?” деди.
-Юрибмиз, -деди Миртемир. Continue reading

Соҳиб Қаро

Ҳамдаму ҳамдард топилмас лаҳза суҳбат қурғали

ҚАНОТИМ БОР

Қилай тавба-тазаррулар, магарким хуш мамотим бор,
Дилимда нури иймонким, ажаб қаттиқ саботим бор.
Ниҳоят гарчи қўрқмастин ўтурға пулсиротим бор,
Парим бўлса учуб қочсам улустин то қанотим бор,
Қанотим куйса учмоғдин югурсам то ҳаётим бор.
Ки инсон қолмағай ҳеч бир бу фоний дуняда ўлмай,
Наботот қолмағон янглиғ зимистон қиш аро сўлмай. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

УЙ ПАШШАСИ – MUSCA-DOMESTIKA

Уй пашшаси ҳашоратлар синфининг йирик вакилларидан ҳисобланиб, медицинада муҳим аҳамиятга эга. Уй пашшаси ҳашоратлар орасида одамлар ҳаёти билан энг узвий боғлангандир. Ётоқхонада ҳам, ошхонада ҳам, транспортда ҳам пашшалар учратиш мумкин, санитария-гигена қоидаларига унча риоя қилмайдиган жойларда пашша янада кўпроқ бўлади

Тузилиши: Continue reading

Муҳаммадбобур Маликов

Би-би-си:саволларга жавоблар

Таниқли Ўзбек давлат арбоби Муҳаммадбобур Маликов 1948 йилда Тошкентда туғилган.

У Ўзбекистон Олий Кенгаши раиси Йўлдош Охунбобоевнинг невараси.

Муҳаммадбобур Маликов 1967 йилда Тошкентдаги Авиация техникумини битирган ва ТАПОИЧ заводида ишлаган.

1972 йилда Тошкент Давлат университетининг Юридик факультетини тамомлаган. Continue reading