Жаҳонгир Муҳаммад: “Қувғин” романи

8. ДЕВОНАХОНА
Миртемир хаёлнинг минг бир кўчасига кириб чиқди. Каримов билан сўнг учрашув қайта-қайта кўз олдига келаверди. У уйида эди. Котиб қўнғироқ қилди. Одатда ёрдамчиси қўнғироқ қиларди. Нега бу сафар котиб “сафарбар” бўлди? Каримов атрофга ёйилмаслигини истаса ишни котибига топширарди. Котиб “тош” каби одам. Бориб урилган жойидан қон оқарди. Ўзига доғ ҳам юқмасди.
-Сизни сўраяптилар! -деди у Миртемирга салом-аликдан кейин. Continue reading