Улуғбек Бакиров

Ёшлар БИРЛАШАЙЛИК!!!

Бугун 1 сентябрь!

Ўзбекистон расмий қонунларига кўра, 1991 йил 1 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунидир. Бу сана умумхалқ байрами куни сифатида қонунларда белгиланган. Демак, расмий жиҳатдан, бугун Ўзбекистон Мустақил давлат бўлганлига 20 йил тўлди. Аммо, бу йил Ўзбекистон мустақилликка эришганлигига 20 йил эмас, 21 йил тўлди, дейди, мухолифат намоёндалари. Continue reading

Ризо Обид

1 сентябрь – Жаҳонгир Муҳаммад туғилган кун !

Ҳамманинг ҳам ўз туғилган куни бор. Лекин ҳар бир инсон ҳам ҳар йилда такрорланадиган таваллуд кунига муносиб бир совға билан кела олмайди. Таниқли адиб ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад эса бундан мустасно. Унинг кўп йиллардан буён ҳаёти ва фаолиятига разм солиб бораман. Чунки у ҳамма қатори яшаб юрибмизда, дейдиган инсонлар сирасига кирмайди.

Жаҳонгир Муҳаммад ўз шахсий ҳаёти, ўз шахсий манфаатларини кўпда ўйлайвермайди. У ўзининг ҳузур-ҳаловатларидан кечиб, халқ учун, миллат учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

Биз Каримовни вазифасидан четлаштириш ваколатини ишга солгандик

Ислом Каримовнинг ГКЧПга алоқадорлик жиноий ишидан қутилганининг 20 йилллиги муносабати билан Оқсарой маддоҳлари томонидан яратилган “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” деб номланган филмда (2011 йилнинг 12 августида Ўзбекистон телеканали орқали намойиш қилинган ва Youtubeга жойлаштирилган) бошдан-оёқ ёлғонлар қалаштириб ташланибди. Агар ҳаммасини санайдиган бўлсам, бир соатлик филмга бир соатлик жавоб ёзишим керак. Фақат битта кичгина детал билан бу филмни яратганларнинг савиясини кўрсатиб қўймоқчиман. Continue reading