Жаҳонгир Муҳаммад: “Қувғин” романи

5.АЛАНГА
…Миртемирни терговчи ўз хонасига олиб келди. Терговчи армани эди, шу сабаб ўрисча гапирди:
– Сен ким билан ўйнашаяпсан?
Миртемир саволга жавоб бериш ўрнига хаёлга толди. Нима қилиш керак? Ҳозир у билан ўчакишса, хўрлашади. Саволларга жавоб берса, паст кетган бўлади. Она тилида иш юритилсин, дея дод-фарёд қилганлардан бири ўзи эмасмиди? Энди терговчига рус тилида жавоб берадими? Continue reading