Биз демократия соҳилидамиз!

Америка халқи 2001 йилнинг 11 Сентябр куни юз берган даҳшатли фожеани хотирламоқда

2001 йилдан бугунгача ва бундан кейин ҳам тарих саҳифаларида 11-сентябр дунёнинг чархини бошқа томонга буриб юборган қора бир кундир.

Бундай қонли террорга, бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўладиган ҳар қандай ҳаракатга лаънат ўқилмоқда ва лаънат ўқилади.”Туронзамин” доим демократияни қўллайди ва бегуноҳ инсонлар умрига завол бўладиган ҳар қандай уринишларни қоралайди. Continue reading

Гулнорага шапалоқ

“Бу – инсон ҳуқуқини поймол этадиганларнинг ўз номини инсон ҳақи эвазига оқлаб олишларига изн берилмаслиги ҳақидаги аниқ муждадир”

Нью-Йоркдаги Модалар намойиши ҳафталиги ташкилотчилари Ўзбекистон Президентининг қизи Гулнора Каримованинг 15 сентябрга мўлжалланган “Гули” коллекцияси намойишини бекор қилганлар.

Бунга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг босимлари ҳамда Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланишига қарши ташкил этилган норозилик амалиётлари сабаб бўлган. Continue reading