Каримов ва Мадаминов- “Сиам” эгизаклари

5.ЎХШАМАСА УЧРАМАС

(2012 йил қўшимчалари билан)

-Бобур ака, сизга илгари ҳам ҳикоя қилгандим, бизни Тошкентдаги уйимизни юздан зиёд миршаблар билан ўраб, тортиб олганларида Консерватория ёнида оқ “Волга” турганди. Унинг ичида Тошкент шаҳар ҳокими Адҳам Фозилбеков ўтирганди. Кейин билсам, унинг ёнида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Мирзиёев ҳам ўтирган экан. Улар бизни уйимиздан чиқариб отиш амалиёти ҳақида Каримовга рапорт бериб туришган. Каримовнинг жаҳли чиққани, биз яшаб турган уйимиз мамлакатдаги ўқитувчиларга берилган имтиёзлар ҳақидаги Фармонга кўра хусусийлаштирилиб, биз томонимиздан сотиб олингани бўлган экан. Умр йўлдошим кўп йиллик ўқитувчи эди.

Хуллас, ўшанда тўрт ёшли жажжи эгизакларим ухлаб ётганига қарамай, уларни жовдиратиб, ётган тўшакларини судраб ташқарига олиб чиқишганди. Танишларимдан кейинчалик эшитишимча, Каримов “Мен ёмону фармоним яхшими?!” деб бақирган экан ўшанда.

-Жаҳонгир, тушунаман, мен ҳам Каримовга қарши чиққанимдан кейин бизни уйни ҳам худди мана шундай буйруқ билан тортиб олишган…

-Туркияда эканлигимда, у ердан Озарбойжонга бориб, оиламни олиб қайтсам, Мадаминов менинг уйимнинг эшигини очиб, меҳмон талабаларга берган экан. Биз келгач, талабалар Мадаминов ҳисобидаги учта квартирадан бирига ўтишди, ўшанда Рустам Маматқулов деган талабанинг у билан гаплашаётганини эшитиб қолдим.

-Тўртта боламизнинг биттагина овунчоғи шу телевизор…,-деди умр йўлдошим.

-Менга фарқи йўқ. У квартираларнинг ҳар бир хонасида биттадан янги телевизор турибди. Бунинг устига бу жуда эски,-деди Рустам.

Мен аралашмадим. Кейин Рустам бир неча йигитлар билан қайтиб келиб׃

-Соли ака “Мен ёмону телевизорим яхшими?” деяптилар,- деди. Шу пайт Салай Мадаминовнинг укаси Муҳаммад Бекжон кириб келди ва жажжиларнинг кўзини жовдиратиб эски телевизорни олиб кетди.

Ўша телевизорларни асли андижонлик, Истанбулда тўқимачилик корхонаси соҳиби бўлган Маҳмат ака мухолифатга деб олиб келганди.

-Жаҳонгир Туркияга келиб, оилангиз билан қийин шароитларда қолганингизни биз Америкада туриб эшитганмиз ва Истанбулга бораётган ўзбеклардан Мирзапўлат Ҳакимий орқали қизларим қизларингизга кийим юборишганди.

-Раҳмат. Ўшанда роса қувонишган. Дарҳақиқат, ўшанда жуда қаттиқ ишлаб, оёққа туришимизга тўғри келган. Кейин биз АҚШга келганда, Орегон штатида кекса бир онахон телевизор олиб келиб берганда, “Муҳаммад Солиҳ” деган номни танлаб олган Мадаминовнинг ҳатто мана шу Меридес деган бегона бир аёлдек ҳам бўла олмаслигини ўйлаганмиз.

-Албатта, орада мана шунча гаплар ўта туриб яна Мадаминов ва бошқалар билан бирга, гина кударталарни ташлаб, бир жабҳада бўлишга уринишингиз бу осон эмас. Тушунаман, Ўзбекистондаги зулм қаршисида бу нарсаларни четга суриб туриш керак эди. Лекин буни Мадаминов суиистеъмол қилди. Бирлашиш ҳақидаги ҳамма ҳаракатларни бир йўлини топиб бузди, ўртага душманлик, иғво ва буҳтон солди.

-Бобур ака, мен яқинда Мадаминовнинг сохта бир ном билан ёзган уйдирмасига жавобимда унинг Каримов билан ўхшаш жиҳатларига ҳам тўхталгандим. Жумладан қуйидагиларни санагандим׃

-Каримов 1990 йилда эълон қилинган мустақилликни тан олмай, 1991 йилда ўзига керак бўлганда эълон қилди.

-Мадаминов ўз шахсини ўйлаб 1989 “Бирлик”ни парчалаб, 1990 йилда “ЭРК”ни тузди.

-Каримов аввал сайлов, рефрендум ўйинлари қилди ва муддати тугаса ҳам “қонунлар ясаб”, “лидерман” деб ўтирибди.

-Мадаминов партия уставидаги тўрт йилга, фақат икки марта сайланиш қоидасини бузиб, арвоҳлар кенгашлари ўтказиб, “кет” дейилишига қарамай, ўзини “лидерман” деб жар солмоқда.

-Каримов ўз атрофига самарқандликларни тўплаб, бу қадимий шаҳар обрўйига путур етказди.

-Мадаминов ўз атрофига хоразмликларни тўплаб, мухолифатни қорага чаплади.

-Каримов матбуотни бўғди, “Озодлик” ва “Америка овози”ни ўз пропагандасига ишлатиш учун ҳар қандай жирканчликдан қайтмади.

-Мадаминов ҳам айни йўлни танлади.

-Каримов миллат ва мамлакатни гаровга тикиб, оиласини ҳукмрон этди.

-Мадаминов ҳам миллат ва мамлакатни гаровга тикиб, мухолифат учун олинганларни оиласига, ўзига сарфлади.

-Каримов агар ўзига қарши чиқса сафдошлари ва яқинларини ҳам йўқотиши мумкинлигини кўрсатди.

-Мадаминов ҳам ўз шуҳрати учун сафдошлари ва яқинларини провакация қилиб қамоққа кетишларига йўл очди…

-Жаҳонгир чалғитиш сиёсати ҳақида унутган кўринасиз.

-Сиз Мадаминовнинг чалғитиш ўйинлари ҳақида олдиндан айтган эдингиз. Дарҳақиқат, чалғитиш Каримов сиёсатининг таркибий қисмидир. Жамиятда бир масала етишган пайтда унинг диққатини бошқа томонга буриб юбориш ҳолларини ўтган 15 йил давомида жуда кўп кўрдик.

1992 йил Талабалар шаҳарчаси, 1994 йил Каримовга суиқасд ўйини, 1999 йил Феврал фоқеаларидан тортиб, 2004 йилги портлашларга қадар жамиятда халқнинг норозилиги етилган пайтда унинг диққатини бошқа томонга буриб келинмоқда.

Мадаминов ҳам худди шундай қилмоқда. Қачонки мухолифат ичида пишиб етилган муаммолар таҳлил қилина бошланса, у мавзуни бошқа томонларга буриб юборади. Одамларнинг диққатини майда-чуйдалар билан чалғитади. Шахсларга туҳматлар уюштиради. Буни бугун ҳам кўриб турибмиз. Биз суҳбатларимиз аввалида айтган эдик, гапимизни айтамиз ва йўлимизда давом этаверамиз, деб. Бизни чалғитишга уринишлар бўлишини ҳам айтган эдик ва бу чалғитишларга парво ҳам қилмаймиз.

-Ўхшамасга учрамас, дейдилар. Мана бу ўхшашликка қаранг׃

“Ислом Каримовнинг 12 томлик асарлар тўплами нашрдан чиқди. У ҳақда ёзилган китоблар, мақолалар, айтилган фикрлар ҳам катта бир куллиётга жамланмоқда”.(Ўзбек матбуотидан).

“Яқинда, Муҳаммад Солиҳнинг 4 жилдлик асарларига илова сифатида “Муҳаммад Солиҳ ҳақида” деган қалингина бир жилд ҳам нашр этилди.”(“Эрк” сайтидан).

Одатда аввал бир ишни қойил қилиб қўядилар ва кейин мақтов эшитадилар. “Сиам эгизаклари” эса акси. Биттаси кучли потенциалга эга бўлган Ўзбекистонни хароб этди. Иккинчиси кучли мухолифатни ер билан яксон этиб, шармандаи шармисор қилди. Лекин иккаласини ҳам мақтайдиган ошхўрлар бор. Иккаласи ҳам бу мақтовларни жирканмай қабул қилади.

-Жаҳонгир, биласизми, агар Каримов “Мана мен Ўзбекистон Конститутциясига содиқ қолиб, икки муддат президент бўлдим ва шундан кейин истеъфога кетдим” дея олганда эди, ҳалиги китоблар ҳожатхона мулкига айланмасди. Мадаминов ҳам “Мана мен партия низомига содиқ қолиб, икки марта ҳар бири 4 йилга сайланиб, кейин истеъфо бердим” дея олса эди, уни мақтаганларга биров қулоқ соларди. У агар ўзи ҳақида эмас, Каримов режимини фош этиш ҳақида китоб чиқарганини айтганида ҳам, э, булар бошқа-бошқа одамлар деб қўя қолардим.

-Бобур ака ўхшашликлардан яна биттаси ҳам бор. Буни ҳам мен ўйлаб топганим эмас. Фақат парчалар келтириш билан чекланаман׃

“Ўн йилдан бери ҳар ойда бир-икки марта Каримов номига хат ёзаман. Бир марта ҳам жавоб олмадим”. (Салима Қодирова, адвокат, “Туронзамин”).

“Мен бир неча марта сайтларига хат йўллаганман, лекин бир сатр ҳам жавоб бермаган. Мадаминовнинг ҳаттоки на электрон почтаси, на телефон рақами аниқ…” (Бобур Исоев, “Туронзамин”).

-Каримов халқдан мутлақо узилган. Унинг учун халқнинг дарди бир тийин. Керак бўлса, бу халқни онангни деб ҳам сўкаверади. Худди ана шу ҳолни Мадаминовда ҳам кўрмоқдамиз. Филаделфияда яшайдиган ҳамюртимиз Мақсуджон, уни балки эсларсиз, 2005 йил Андижон воқеаларидан кейинги учрашувимизга келган эди. Ўшанда Абдуманноб Пўлат уни Мадаминовга таништирмоқчи бўлиб ёнига борган ва “Бу бизнинг келажак ёшларимиз” деганда Мадаминов қайрилиб ҳам қарамабди.

-Бобур ака, у йигит ўшанда АҚШ Конгрессидаги учрашувга ҳам борган ва танишаман деса, “Вақтим йўқ” жавобини олган. Бундай мисоллар сони мингта…

-Ҳа, бундай менсимаслик билан бу халқни ҳақорат қилмаганда 16 йилдан бери бир партиянинг диктатор раиси бўлиб ўтирмасди. Демократман деган сўзига лойиқ бўлиб, демократик қадамлар билан Каримовни уялтирган бўларди. Аммо у бунга қодир эмаслигини исботлаб турибди. Каримов ўлгунча кетмасликка уринаётгани каби, у ҳам тиш тирноғи билан қаршилик кўрсатмоқда.

2012 йилги қўшимча

Беш йил олдин тахмин қилганимиздек, Салай Мадаминов ҳали ҳам ўзини партия раисиман деб юрибди. Бир йигит ЗамондошТв да “Агар у бўшаб кетса, қабр тошига нима деб ёзишади?” деганди. Каримовни ҳам худди ана шундай фикр тахтда сақламоқда.

Юқорида ёзилганларга битта нарсани қўшимча қилмоқчиман. “Телевизорни олиб чиқиб кетишганига хафа бўлдингми?” деб сўраганлар бўлди. У воқеани таққослаш учун келтиргандим. Лекин Каримовнинг фойдасига бўлади деб айтилмай қолган гаплар жуда кўп. Бу ерда шулардан бир шингил эшитинг.

Биз Туркияга келганда Муҳаммад Солиҳнинг уйида икки киши ўтирарди, чойхўрлик қилиб. Улар ҳар куни келишар, визаларни тўғирлаб беришар, “ЭРК” газетасини чоп этишга, Ўзбекистонга жўнатишга кўмаклашишарди. Улар Туркия махсус хизматлари идорасининг ходимлари эканлигини кейин билганмиз.  Солиҳ Туркияга келган одамни уларга кўрсатиб (Собиқ муфтидан тортиб Б. Ҳамидовга қадар) 20-30 кишилик ведомост қилиб,  ҳукуматдан “маош” ўндирар экан. Зотан,  Солиҳ Туркияда  ҳеч қаерда ишламасди ва катта пулларни сарфларди. Унинг Ўзбекистондан, Росиядан, ҳатто Америкадан ўзбекларни даъват этиб, уларни Туркия МИТ (Миллий Разведка Идораси)  мансублари билан учраштириши ортида нима ётгани мана шундан ҳам билинади. Унинг уйига келиб кетадиган МИТ мансубларининг исм-шарифларини Номоз Нормўмин ҳам, муфти Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг укаси Муҳаммадамин ҳам яхши билишади.

Бир кун улар Солиҳнинг хонасига катта телевизор, магнитафон ва юзга яқин диктафонлар олиб келишди. Солиҳнинг уйида унинг бола-чақаси билан бирга яшаётган Атҳам Розиқов  бу диктафонларни Ўзбекистонга ташиганди, “ахборот териб келиш” учун.

Мен илгари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг 7-бўлимида ишлаган самарқандлик Атҳамнинг МХХ жосуси бўлиши мумкинлигини айтганимда,  Солиҳ хафа бўлди. Орадан кўп ўтмай Атҳам унга бир кассета берибди ва унда бир киши русчалаб менинг ҳам уларга ишлашимни айтибди. Жуда қатиқ жаҳлим чиқди ва Атҳамни ҳам, бу кассетани кўтариб юрганларни ҳам деб сўкиб юбордим. Солиҳ бу кассета уйдирма бўлишини, лекин Атҳамга ўз оиласининг мансуби каби ишонишини айтиб бақир-чақир қилди. Кейинчалик мен Атҳамни МХХ айғоқчиси деб айблаганимда Солиҳ мени иғвогарга чиқарди, менга қарши уюштирмаган бўҳтони қолмади. Қаранг энди, 2011 йилга келиб бу ҳақда Солиҳ нима деб ёзмоқда:

“Яна бир “дум” – Бирликчи Васила Иноятова билан якиндан ҳамкорлик килиб, ЭРК газетасининг катта тиражини КГБ қўлига топширган кимса Атҳам Розиқовдир. Самарқандлик А.Р. расман КГБнинг эмас, ИИБ нинг 7- бўлими ходими эди, аммо айни онда унинг КГБ дан ҳам оператив топшириқлар олиб тургани кейин маълум бўлди. Бу кимса Муҳаммадали Маҳмуд (Эврил Турон) нинг илк қамалишида (1994 йил) муҳим рол ўйнаган бир айғоқчидир”.( uzxaqlharakati).

У, шунингдек, яна бир неча МХХчи ўзини алдаб кетганини ҳам ёзади. Унинг ёнида, аниқроғи уйида доим битта МХХчи яшаб туради ва уни бошқаради деб ёзганим ҳақ бўлиб чиқди. МХХ ва МИТ  уни ишлатишда ҳамкорлик қилиши ҳам аниқ бўлиб қолди.

Ҳатто Елена Урлаева унинг уйига келганда ҳам у ерда битта МХХчи қочқин сифатида яшаб турган бўлиши мумкин ва ҳали кўрасиз,  бу ҳақда  бир неча йилдан кейин Солиҳнинг ўзи ёзиб қолади. Унинг ёнига МХХчининг кириши жуда осон. У ҳам Каримов каби ўзини мақтаган одам ҳар қанчалик пасткаш, чиркин бўлмасин қучоғига олади. Кечагина уни гўнгга қориштирган одам бугун уни асдойдил мақтасин, эртага сайтига кўчириб босади. Унга пул топиб бериб, (МИТ ҳисобидан) унинг номидан китоб ҳам чоп этади, кейин таржима ҳам қилдиради. Куним ўтсин деб унга “спичрайдер”лик, “камераман”лик қилиб юрганлар ҳам анчагина.

Битта воқеадан дарс чиқармаган гўл одам, юзлаб воқеалар гирдобида кўр одамга айланади. Солиҳ кўр эмас. У Ўзбекистонни, миллатни сотишни бизнесга айлантирган сиёсий тужжор. Ўз ишини яхши билади. Ўзбекистонда тахт бир йиллаб ҳувиллаб ётса ҳам баҳона топиб бормайди. Чунки тошбўрон бўлишини билади. Бир марта тошбўрондан аранг қочиб қолган-да(1992). Уни ҳозирги ҳоли жуда қониқтиради.

Хуллас, Солиҳга ачинмайман. Лекин унинг домига илиниб қамалганлар ва ўлдирилганлар, бадарға этилганларга ачинаман.

Балки уларга ҳам ачиниш керакмасдур?

Балки бу уларга ҳам Аллоҳнинг жазосидир?

Ахир кўра туриб, била туриб, унинг домига тушишмоқда-ку? Кичкина манфаат учун унга ҳамду сано ўқишмоқдаку?!

Унинг кимлигини эшитган, билган ҳолда беш танга учун ўз қисматларини унинг оёғига ташлашаётган бўлишса, Аллоҳ уларни  нега жазоламасин?

Астағфуроллоҳ! Биз барибир ёзаверамиз ва уларнинг кўзини очишга уринамиз, зора бир кишини асраб қололсак ҳам, шунинг натижаси, ажри бизга бас!

Солиҳнинг “сиёсий бизнеси”даги қора томонларни кўрсатадиган фактлар тиқилиб ётибди. Бу фактлар ундан ҳам МХХ фойдаланмоқда, ҳам Туркия деган хулосага олиб боради. Агар орага яна бир-икки давлат ҳам қўшилмаган бўлса?  Улар келишган ҳолда уни ишлатишмоқда деган фикримизга ҳали кўп далиллар келтирамиз.

1993-1994 йилларда мен юқорида айтганим Туркия махсус разведкаси хизматининг икки ходими деярли ҳар куни Солиҳнинг уйига келар, тайёрланган газета матнини олиб бориб, нашр этишар ва Ўзбекистонга жўнатиш ишлари билан бевосита шуғулланишарди. Ўзбекистондан 27 кишининг олиб келиниши ва Шила деган лагерда қурол отишга тайёрлангани ҳам уларнинг  назоратию иштирокида бўлган.  Бу ҳақда алоҳида, батафсил, фактлар билан ёзишнинг вақти келди. Бугунгача Каримовга фойдаси тегиб қолади деб ёзмагандим, бу хато бўлган экан…

Гап бунда эмас, гап шундаки Солиҳ яқинда ёзган бир мақоласида ўша кезда уни Туркиядан қувишганини иддао қилган. Агар сен Туркия махсус хизматлари билан бирга ишласанг ким сени қува олади? Бу латифангни навбатдаги “Атҳам Розиқовлар”инга, “қоратўлқинлар”га айтсанг улар ишонади.

Воқеа эса жўн. Ўзбекистон ўз элчисини Анқарадан чақириб олгани туфайли Туркия разведкаси Солиҳни аввалига Болгарияга олиб кетди, кейин Олмонияга жойлаштирди. Солиҳ ўз “мурид”лари орқали буни “Мени Туркиядан қувишди” деб жар солди. Мақсад Туркия разведкаси билан ишлаганини ўртиш эди. Бугун ҳам унинг Туркия разведкаси қўлида ишлатилаётгани аниқ. Чунки улар қармоққа илинган лаққа балиқни қўйиб юборишмайди. Қолаверса, улар билан ишламаса, уни аллақачон Туркиядан қувиб чиқаришарди. Эрдўған ҳукумати учун Солиҳ эмас, Ўзбекистон билан алоқалар ўрнатиш муҳим. Аммо Эрдўған ҳали разведка идораларига қулоқ солишга мажбур.

Гапнинт тўғриси Солиҳ соқол қўйиб, “Аллоҳ, Аллоҳ” деб гапира бошлагандан кейин ёлғончиликни, мунофиқликни ташлади деб ўйлагандим. Аммо адашибман. Ит қариса ҳам ит бўлади деган оддий гапни унутибман.

Унинг мунофиқлиги, ёлғончилиги шу даражадаги ҳатто мени “Озарабайжондан Туркияга олиб келдим” деб жар солмоқда. Ҳей, мунофиқ, муттаҳам, мен Ашгабатда эканимда сенга телефон қилдик, сен менинг Туркияга боришимга қаршилик қилдинг, лекин Туркияга ким билан борганимни ва қандай борганимни Номоз Нормўминдан сўра. У агар Аллоҳга ишонса ҳақ гапни айтар? Айтмаса, бошқача исботлайдиган йўллар ҳам бор. Ана бизни кутиб олган Аҳад Андижондан сўра! Худди мен сенинг жонингни олаётгандек бунчалик туҳмат қилма! Сен динга ҳам, Аллоҳга ҳам ишонмайдиган макруҳи ниёзий экансан. Бўлмаса бу дунёсидан у дунёси яқин қолган одам бунчалик туҳмату бўҳтонга бормасди.

Сен ҳаққингда фактлар билан ёзсам сен итдай акиллаб жавоб қилибсан. Ўзинг каби пасткаш сўзларни шаллақи хотинлардек ишлатиб, хаёлингга келган нарсани уйдирибсан. (Бу охирги сатр мунофиқ Солиҳнинг менга қарши бўҳтонларидаги услубига жавобан қўпол чиққани учун ўқувчилардан узр сўрайман-ЖМ).

Бир киши Солиҳни “қоратўлқинлар” даражасига тушиб қолибди деди. Йўқ, у  шу даражада эди, аммо энди ниқоби йиртилди.  Энди унинг асл башарасини кўраверасиз.

Жаҳонгир МАМАТОВ.

(Давоми бор).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Siam egizaklari. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s