Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(75)

Хабарлар ва хубурлар

“Очиқ табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни хуш кўрувчилар, соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлганлар учун Тошкентдаги эски ҳайвонот боғи ҳудудида юртимизда ягона бўлган экологик боғнинг тантанали очилиш маросими бўлди.”

Тасодифни қаранг? Ҳайвонот боғи ўрнида казо-казоларнинг болалари учун экологик боғ ташкил қилинибди. Узр, бу тасодиф эмас экан, мосига мос, хосига хоску! Бу боққа Пулнора Исламовна атлас лозим кийиб келмасалар ҳам бўлаверади. Чунки қафаслар кичик. Сони ҳам кўп эмас, сони очиқлар учун фақат.
Боғнинг шиорлари ҳам зўр:
Очиқ табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни хуш кўрувчилар – ҳайвонот боғига!
Соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлганлар – ҳайвонот боғига!
Қолганлар…Қозоғистондаги ўзбек халқ мардикори Шавкат Муҳаммаднинг чақириқларига қўшилиб гастербайтерлик имтиҳонига! Шa..гоом, марш! Не демишлар:
Ёлғону мақтовли ширин гап ширин оғудур,
Ки бу одат ерса-ул дунё ҳайвонот боғидур. Continue reading

“Индепендент” рўзномаси:

“Нопок келишув: Британиянинг куни Ўзбек диктаторига қолди”
Афғонистондан минглаб тонна ҳарбий жиҳозларни уйга қайтариш зарурлиги боис Британия дунёнинг энг шафқатсиз диктаторларидан бири билан савдолашмоқда, деб ёзади Лондонда чоп этиладиган “Индепендент” рўзномаси.

“Мамлакати 2014 йилда Британия қўшинларини олиб чиқишдаги энг қулай йўл экани аёнлашгач, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Британияни чорасиз аҳволга солиб қўйганини юқори лавозимдаги расмийлар тан олдилар”, деб ёзади “Индепендент” рўзномаси ‘Нопок келишув: Британиянинг куни Ўзбек диктаторига қолди’ деб номланган мақолада.

Британия ва Қўшма Штатлар сўнгги ойларда Каримов режими билан дипломатик мулоқотларни кучайтирган ва таъминот йўлларини гаплашиш учун феврал ойида Британия Мудофаа вазири Филипп Хаммонд Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюрган.

“The Independent on Sunday”нинг тушунишича, яқин ойларда икки мамлакат етакчи ҳарбий расмийларининг “ўзаро алмашув ташрифлари бўлиб ўтади”. Continue reading

Ўзбек блоггерлари

Тиш оғриганда…

Бугун шундай бўлдики, тишим эрталабдан зўр бериб оғриди… Қурғур кариес бўлган, шекилли, совуққа ҳам, иссиққа ҳам, бирдек азоб беради. Шу бугун оғримаса бўларди, ахир узоқ кўрмаган биродарларни зиёрат қилмоқчи эдим. Қанча дардларимни тўкиб солмоқчи эдим – юрмаса шунақа бўлади. Русчасига айтганда, “не повезло”

У билан учрашадиган бўлдик, мен ҳам аҳмоқ: “юр, футболга борамиз”, дедим. У “мужик” характер, райимга рўйхўшлик билдирди… Футболгача ўтирамиз, еймиз, озгина ичамиз… Кока-Кола.

Юрмади дедим-ку: у ҳам мен учун атайин ясан-тусан қилибди, кўзи-қошини бўяпти. Шунча меҳнат қиладию, мен бир оғиз ширин сўз билан “бугун жаа очилиб кетибсан деёлмасам”… Ахир тишим зирқираб оғрияпти. Ҳақиқатан, у бугун менга жуда ёқиб кетди. Ўзимдан нолийман: дунёда шунча имконият бор-куя, сенинг тайининг йўқ…. шу бугунам тишинг оғрийдими?

…Ўйлаб кўрсам, охирги пайтлар ҳақиқатни айта олмай қолибман. Оддий нарсаларда ҳам “Нима қиласан аралашиб” деб ўзимни тўхтатадиган, ҳеч нарсага ҳафсала қилмайдиган одамга айланибман. Айниқса, ҳақиқатни гапириш керак пайтида, шуни гапирмаслик учун бирон сабаб пайдо бўлса, хурсанд бўлаётирман. (Албатта, бугунги аҳволим бундан мустасно)… Continue reading